Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

МЕҲНАТЛАРИ ТАҲСИНГА ЛОЙИҚ

Тиббиёт ходимлари бизнинг саломатлигимиз посбонларидир. Уларга халқ ишониши, улар эса халқни ишонтира олишлари керак.

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлашга катта эътибор бермоқдалар. Соҳага оид чиқарилаётган ҳар бир Фармон ва Қарорлар замирида инсон соғлиғи ва манфаатлари ётганлигини кўрамиз. Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ушбу меъёрий ҳужжатлар ижроси таъминланаётганлигининг гувоҳи бўляпмиз.

Жумладан, халқимизга кўп йиллар давомида намунали тиббий хизмат кўрсатиб келаётган етакчи шифо масканларидан бири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказидир.

Бизлар Иккинчи жаҳон урушидан аввал, яъни 1930 йилларда таваллуд топган мазкур марказ клиникасида даволанган кекса фахрий шифокорлар ва бир гуруҳ даволанувчилар саломатлигимизни тиклашда ўзларининг беминнат хизматларини кўрсатган тиббиёт ходимларига самимий миннатдорлик изҳор этиб, ушбу шифохона тарихидан қисқача маълумот ва лавҳалар келтиришни жоиз, деб топдик. Шифо маскани ўша даврда Туркистон Республикасининг 1919 йил 6 февралда Тошкент шаҳридаги профессор М. Слонимнинг собиқ табиий усуллар билан даволаш хусусий клиникасини национализация ва реорганизация қилиш ва уни институтга айлантириш хақидаги қарорига асосан ташкил этилган. 1923 йилда Халқ Комиссарлар Кенгашининг Қарори билан табиий усуллар билан даволаш илмий текшириш институтига Н. Семашко номи берилди.

Таъкидлаш муҳимки, Иккинчи жаҳон уруши йилларида клиника вақтинча госпиталга айлантирилган ва эвакогоспиталлардан юборилган ярадорларни қабул қилган. Бу даврда институтга Т. Галустян раҳбарлик қилган.

Ўзбекистон Республикаси марказкоми мутасаддиларининг кўрсатмасига асосан, 1946 йилда собиқ Республика Соғлиқни сақлаш вазири Ёқуб Мўминов институтнинг директори этиб тайинланган. Ташкилотчи раҳбарнинг ташаббуси билан шифо масканида ижобий ишлар амалга оширилиб, клиника ҳудуди кенгайтирилиб, қайта таъмирдан чиқарилди. Эътирофлиси шундаки, ўз касбининг моҳир устаси Ёқуб Мўминов 28 йил давомида ушбу институтда директор лавозимида фаолият олиб борди. Илмий марказнинг изланишлари натижасида биринчилардан бўлиб, 1939 йилда Шоҳимардон курорти, "Оқтош", кейинчалик эса "Чортоқ", "Чимён" санаторияси ва Тошкент минерал (маъданли) сувлари шифохонаси ва бошқа даволаш муассасалари ташкил этилди. Халқ хўжалигини тиклаш йилларида Республика Соғлиқни сақлаш вазирлари Р. Соатов, Б. Магзумов ва Қ. Зоировлар ташаббуси билан курортология соҳасида илмий ишлар ва изланишлар йўлга қўйилди. 1947-1987 йилларда ушбу марказга академик Наби Мажидов, 1988-1999 йилларда академик Карим Юлдашевлар раҳбарлик қилган. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бир неча йўналишларда илмий ишлар амалга оширилиб, кадрлар масаласига катта эътибор қаратилди. Бунинг баробарида, Карим Юлдашев раҳбарлигида институтнинг Термиз ва Наманган вилоят филиаллари ташкил қилинди. Шунингдек, 1984-1988 йиллар давомида 200 ўринли болалар бўлими биноси қурилиб, ишга туширилди, бундан ташқари, хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланди. Карим Юлдашев мамлакатимиз ҳамда хорижий давлатларда ўтказилган халқаро форумларда иштирок этиб, тизимидаги илмий-амалий ютуқлар тўғрисида маърузалар қилган. Шу ўринда айтиш лозимки, 30 йил давомида Республиканинг невропатолог, психиатр, нарколог ва терапевтлар Ассоциацияси жамиятлари мазкур марказда иш олиб борган. Ушбу марказ йиллар давомида қуйидаги, яъни Н. Семашко номидаги Республика Курортология ва физиотерапия илмий текшириш институти, Н. Семашко номидаги Саломатликни тиклаш ва физиотерапия илмий текшириш институти ва ниҳоят, 2009 йилдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази номи билан фаолият юритган. Марказ клиникасида ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган раҳбарлар Дилфуза Ғуломова, Шукрулло Хидиров, Комил Акрамовлар бош шифокор лавозимида хизмат кўрсатган. 1999-2017 йилларда академик Анисхон Аляви марказнинг директори лавозимида ишлаб келди. Ўтган йиллар давомида Анисхон Аляви ва бош шифокор Қодир Мўминов раҳбарлигида шифо маскани тубдан ўзгариб, даволанувчилар учун кенг шароитлар яратилиб, янги қўшимча бинолар қурилди, эски бинолар таъмирланди. Шу билан бирга, янги бўлимлар ташкил этилди, катта ёшдагилар даволанадиган ўринларнинг умумий сони 240 тага етди ва хўжалик ҳисобидаги бўлимлар кенгайтирилди.

Юртбошимиз ташаббуси билан Республикада Фанлар Академияси фаолиятига катта эътибор берилмоқда. Барча соҳалар бўйича академия аъзолигига сайловлар ўтказилди. Хусусан, тиббиёт соҳасидаги сайловда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази профессори Анисхон Аляви 2017 йилнинг охирида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси аъзолигига қабул қилинди. Фахр билан айтиш мумкинки, мазкур тиббиёт марказида академиклар сони 3 нафарга етди. Айни кунда тиббиёт муассасаси раҳбари устозларининг хайрли ишларидан ибрат олиб, марказ фаолиятини янада такомиллаштирмоқда. Бугунги кунда шифо маскани замонавий қиёфа кашф этиб, энг сўнгги русумдаги аппаратура ҳамда малакали кадрлар билан тўлиқ таъминланган. Айниқса, даволанувчиларга малакали хизмат кўрсатаётган профессорлар У. Камилова, М. Алиахунова, Г. Содиқова, тиббиёт фанлари докторлари А. Абдуллаев, М. Каримов, Д. Рахимова, Г. Собирова ва тиббиёт фанлари номзодлари Б. Арипов, Дилдора Тўлаганова, Севара Нуриддинова ва етакчи мутахассислар Б. Отамуродов, Ж. Шодиев, функционал диагностика мутахассиси Ширин Исабековалар меҳнатини алоҳида тилга олса арзийди. Марказда маънавият ва маърифат ҳамда ишлари яхши йўлга қўйилган бўлиб, унда муассасанинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Дилором Раҳимова жамоа ходимлари ҳамда беморлар билан мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлар тўғрисида суҳбатлар уюштириб, байрам тадбирларини ташкил этишда фаол иштирок этиб келмоқда. Беморлар қалбига йўл топиб келаётган кардиология бўлими мудири Муҳаммаджон Ибрагимов ва унинг жамоаси, бош ҳамшира Муборак Мирзабекова ҳамда бир-биридан чаққон ҳамширалар, кардиоцеребрал патология бўлими мудири Бўривой Рўзиқулов, кардиореабилитация бўлими мудираси Гўзал Нурмухамедова, физиотерапия бўлими мудираси Дилбар Султонова, катта ҳамшира Ирода Нагиевна, функционал диагностика бўлими мудираси Лаълихон Вахабова, катта ҳамшира Дилфуза Раҳманова, бальнеотерапия бўлимининг мудираси Гўзал Собирова, катта ҳамшира Мазлума Муҳитдинова, балчиқ билан даволаш бўлими мудираси Зулайҳо Мелиева, катта ҳамшира Шаҳноза Азизова ва пульмонология бўлими мудири Баҳодир Арипов, поликлиника бўлими мудираси Юлдуз Таджиходжаевалар хизматидан барча мамнун. Бундан ташқари, тозалик ва озодалик посбонлари бўлган кичик тиббиёт ходимлари ҳамда мазали таомлар тайёрлашда бош-қош бўлаётган Алишер Мирсагатов, парҳез ҳамшираси Дилфуза Носировалар меҳнати ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ. Ўз ўрнида мазкур шифохонада даволанган меҳнат фахрийлари, ногиронлиги бўлган шахслар, меҳнат фронти қатнашчилари номидан марказ раҳбарияти ҳамда аҳил жамоанинг фидойи инсонларига оилавий хотиржамлик, узоқ умр, масъулиятли ишларига эса ривожлар тилаб қоламиз.

С. ТОЛИПОВ, Х. НИҒМАТИЛЛАЕВ, А. АБДИХАЛИЛОВ, меҳнат фахрийлари.

№ 31, 03.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.