Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШ ШИФОКОРИ АНИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари касаба уюшмаси томонидан ўтказиб келинаётган "Йилнинг энг фаол ёш шифокори" кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Қатор ташкилот ва идоралар билан тузилган ҳамкорлик шартномалари асосида ўтказилаётган мазкур танлов соҳада меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, шифокорлик касби имиджини ошириш, ёш мутахассислар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш ҳамда рағбатлантириш каби мақсадларга қаратилган. Ушбу танловда республикамизда фаолият юритаётган 167 та тиббий муассасадан 953 нафар иштирокчи қатнашиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган Низом бўйича баҳоланди. Айтиш жоизки, баҳолаш жараёнида иштирокчиларнинг илмий салоҳияти, мутахассисликлари бўйича билими, ютуқлари, илмий тадқиқот, инновацион ғоя ва ишланмаларнинг мавжудлиги, уларнинг амалиётга татбиқ қилинганлиги эътиборга олинди.

Фарҳод ХАНАПИЯЕВ,

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба

уюшмаси Республика

Кенгаши раиси:

– Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда мамлакатимиз тиббиёт тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар аниқ белгилаб берилган. Шу билан бирга, соҳа ходимларининг малакасини ошириш, уларни жаҳоннинг етакчи клиникаларида тажриба алмашишини таъминлаш, соҳа ривожида ўз ҳиссасини қўшган ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш ҳам кўзда тутилган. Айтиш мумкинки, ёшларимизга ҳар томонлама кенг имконият ва шароитлар яратиб берилмоқда. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ҳам юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёш шифокорлар моддий ва маънавий рағбатлантириб келинмоқда. Мазкур "Йилнинг энг фаол ёш шифокори" кўрик-танлови ҳам шулар жумласидандир. Ушбу тадбир бир неча йиллардан буён ўтказиб келинади. Унга йилдан-йилга иштирок этиш қизиқиш билдираётганлар сони ортмоқда. Бу йилги танловда республикамизда фаолият юритаётган 167 та тиббиёт муассасаларидан жами 953 нафар иштирокчи қатнашди. Кўриниб турибдики, ёшларимиз ҳар жабҳада фаол.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчилар орасидан 3 нафар ғолиб аниқланди. Унга кўра, Фарғона вилояти Қува тумани тиббиёт бирлашмаси умумий амалиёт шифокори Жавоҳир Солиев 1-ўрин, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси оналик ва болалик бўйича бош мутахассиси Феруза Мустафаева 2-ўрин, Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультети оториноларинология ва стоматология кафедраси ассистенти Ифтихор Нигматов 3-ўринга муносиб кўрилди.

– Мен Фарғона вилояти Қува туман тиббиёт бирлашмасида умумий амалиёт шифокори лавозимида фаолият юритаман, – дейди танловнинг 1-ўрин соҳиби Жавоҳир Солиев. – Бу ерда иштирокчиларнинг барчаси ўз ишининг устаси ҳисобланади. Биз рақобатчи сифатида эмас, аксинча, дўст бўлиб, ўзаро тажриба алмашдик. Бир нечта жараёнлардан ўтиб, танловнинг республика босқичига келдик. Бунда, аввало, устозларимнинг ўгитлари, маслаҳат ва тавсиялари, қолаверса, халқимнинг менга билдирган ишончи ёрдам берди. Танлов натижалари эълон қилингач, қалб тўла ҳаяжон, елкамда яна бир масъулиятни ҳис қилдим. Республика энг фаол ёш шифокори, деган шарафни оқлаш учун янада кўпроқ изланиб, халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатишга ваъда бераман.

Танловнинг 3 нафар ғолиби Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ўтказилаётган "Ёш мутахассислар" V Республика Форумида қатнашиш, ўз йўналишлари бўйича чет элда малака ошириб қайтиш имконига эга бўлишди.

Шунингдек, тадбирнинг барча иштирокчиларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Жонибек МАЪРУПОВ.

Жасур ЖАЛИЛОВ олган суратлар.

№ 25, 22.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.