Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

МАҚСАД, ҲАМШИРАЛИК КАСБИНИ ПУХТА ЭГАЛЛАШ

Дунёнинг биринчи меҳр-шавқат ҳамшираси Флорес Найтингейлнинг туғилган куни муносабати билан Халқаро ҳамширалар куни кенг нишонланади. Санага бағишлаб, турли тадбир, кўрик-танловлар мунтазам ўтказиб келинади. Яқинда пойтахтимиздаги Сергели тиббиёт коллежида ҳам ана шундай ҳамширалар беллашуви бўлиб ўтди.

Муассаса томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган ушбу кўрик-танловда I босқичда таҳсил олаётган 8 нафар ўқувчи иштирок этиб, 4 та шарт бўйича ўз билимларини синашди.

– Бугунги кунда муассасамизда 1 минг 825 нафар ўқувчи таҳсил олиб, уларнинг 866 нафари битирувчи ҳисобланади, – дейди Сергели тиббиёт коллежи директорининг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари Хонзода Эгамбердиева. – Уларни иш билан таъминлаш борасида маҳаллий ҳокимият, туман бандликка кўмаклашиш маркази, ота-оналар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда иш олиб борамиз. Айтиш керакки, 134 нафар педагог ходим томонидан дарс жараёнларида янги ғоялар, инновацион технологиялардан фойдаланилмоқда. Ўқувчиларимизнинг дипломолди амалиётларида фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида похтайтимиздаги 30 дан зиёд хусусий тиббиёт масканлари, даволаш-профилактика муассасалари билан ҳамкорлик шартномаларини тузганмиз. Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган мазкур тадбир ўқувчиларимизнинг ҳамширалик иши жараёнининг қандай олиб борилиши, келажакда соҳани қай тарзда бажариши зарурлиги борасида чуқурроқ маълумотга эга бўлишида хизмат қилади.

– Ҳамшира деганда кўз олдимизда дилларда ажиб бир ҳис уйғотувчи, дардкаш инсоннинг юрагига умид шуъласини солувчи, она меҳрию, гўзал гуллардек нафис, камалакдек жило берувчи беғубор аёл сиймоси гавдаланади, – дейди ҳамширалик иши кафедраси катта ўқитувчиси Ҳусния Омонова. – Сўнгги йилларда ҳамширалар фаолиятига бўлган эътибор сезиларли даражада кучайди. Айниқса, Давлатимизнинг бу касб эгалари меҳнатини эъзозлаб, эътироф этилаётганини алоҳида таъкидлаш зарур. Ҳамшира шифокорнинг яқин таянчи сифатида беморлар билан доимий мулоқотда бўлиб, фахрланса арзийдиган фазилатларни ўзида мужассамлаштиргани билан ҳам қадрлидир. Мазкур тадбир ана шундай туйғуларни ўқувчиларга кенгроқ етказишда хизмат қилади. Айтиш жоизки, муассасамизда Халқаро ҳамширалар куни муносабати бу каби тадбир мунтазам ўтказиб келинади, яъни анъанага айланган, десам муболаға бўлмайди. Мақсад, ўқувчиларга ҳамширалик ишининг мазмун-моҳияти, беморларга қандай муносабатда бўлиш зарурлиги, меҳр-шавқат ҳамшираси тушунчасини амалий машғулотлар тарзида кенгроқ тушунтириш. Тадбир, 4 та шартдан иборат бўлиб, иштирокчилар ҳар бирига пухта тайёргарлик кўришгани, уларнинг соҳага бўлган иштиёқи юқори эканидан даракдир.

Ўқувчилар хакамлар ҳайъати томонидан 5 баллик тизим бўйича баҳоланишди. Унга кўра, Мафтуна Исмоилова 1-ўрин, Барно Мирмағдиева 2-ўрин, Муниса Ирисова 3-ўринни эгаллаб, коллеж маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

– Болалагимдан ҳамширалик касбини эгаллашни мақсад қилганман, – дейди ўқувчи Муниса Ирисова. – Бунинг учун пухта тайёргарлик кўриб, устозлардан сабоқ олиб, таълим жараёнларида фаол иштирок этиш зарур, албатта. Ўқитувчиларимиз томонидан дарс машғулотлари интерактив усулда олиб борилиб, фақатгина назарий маърузалар эмас, аксинча ҳар бир мавзу амалий машғулот тарзида бажарилади. Ҳамширалик ишида асқотадиган бола парвариши, кексалар саломатлигига эътибор, тиббиёт деонтологиясига риоя қилиш борасида тушунчалар бериб борилади. Дунёнинг биринчи меҳр-шавқат ҳамшираси Флорес Найтингейлнинг туғилган куни муносабати билан ўтказилган ушбу тадбир ўтган вақт мобайнида эгаллаган билимларимизни янада мустаҳкамлашда ёрдам берди. Тайёрлаган деворий газетамда замонавий ҳамшира сиймосини гавдалантирдим. Чунки ўзим ҳам келажакда замонавий асбоб-ускуналардан фойдалана оладиган, юксак маънавиятли ва сифатли билим эгаси, беморга меҳр-муҳаббат, атрофдагиларга самимий муносабат қура оладиган даврга мос ҳамшира бўлишни мақсад қилганман. Ҳаракатларим зое кетмади. Тадбирда учинчи ўринни эгалладим.

Дарҳақиқат, бу каби саъй-ҳаракатлар ўқувчиларнинг келажакда саломатлик посбони, халқ розилигини олиб юраётган ҳамширалик касбини эгаллашида хизмат қилади.

Жонибек МАЪРУПОВ.

Сурат муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 22, 01.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.