Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ЮРТИМ САРВАРИ БЎЛ, БОЛАЖОН!

Эътироф этиш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда камол топаётган фарзандларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларнинг соғлом ва баркамол ҳамда интелектуал салоҳият эгаси бўлиб, улғайишлари учун кенг имкониятларни яратиб бераётганликлари ҳар биримизга ўзгача фахр ва ифтихор туйғусини бағишлайди.

Ҳа, чақалоқ ингаси янграган, бола кулгиси жаранглаган ўзбек хонадони борки, фарзанд камолотига эзгу умидлар билан қарайди. Шу боис ҳам болажон халқимиз янги туғилган ҳар бир чақалоқни оила қувончи, юрт келажаги, дея унинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишлари учун барча имкониятларини муҳайё этадилар. Зеро, бу борада сўз юритар эканмиз давлатимиз томонидан келажак авлод камолоти йўлида яратилаётган шарт-шароитларни алоҳида эътироф этиш жоиз. Бугунги кунда юртимизнинг қайси бир гўшасида бўлмайлик, болажонларнинг шодон кулгиси қалбимизни хушнуд этади. Айниқса, фарзандларимизнинг таълим-тарбия олиши, саломатликларини тиклашлари учун замонавий ёндашилган янгича қиёфадаги муассасаларнинг бунёд этилаётганлиги, бунинг баробарида, уларнинг мароқли дам олишларига хизмат қилувчи истироҳат боғларининг кундан-кунга чирой очаётганлиги, бу албатта, болажонларимизнинг келажаги порлоқ эканлигини кўрсатиб турибди. Айтиш керакки, келажак авлодларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик дунёнинг ҳеч бир мамлакатида бу даражада эмас. Таъкидлаш муҳимки, болажонларимиз ҳам ўз ўрнида бу эътиборга давлатлараро ўтказилаётган турли хил мусобақалардаги иштироки ва муваффақиятлари билан муносиб жавоб қайтармоқда...

Беғубор кўзларинг боқса бир бора, Яшнатур нуридан бутун оламни. Йиғласа тунларни тутган овози, Дунёдан қувлагай дарду ситамни. Сен ҳаётсан бешак юрак қонингда Оқмоқда ҳаётнинг юксак орзуси. Мўъжиза тимсоли, дилбанд – болажон, Сен она қалбининг нурли ёғдуси. Сенсиз дунё, борлиқ этмайди давом, Сенсиз кимга меҳрин берар онажон. Бугун юрт сеники, сеники олам, Табиатга ҳакам, ўзинг болажон.

Дард кўрмагин асло Болажон, Соғлом ўсгин, доим бўл омон. Соғ тандаги соғлом ақлингдан, Буюк бўлсин юрт – Ўзбекистон. Чалинмангиз дардга Оналар, Қувонч бўлсин сизга болалар. Фарзанди соғ, билимли бўлган, Элга келмас асло балолар.

№ 22, 01.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.