Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

МАШАҚҚАТЛИ МЕҲНАТЛАР МАҲСУЛИ

Ҳаётда шундай инсонлар борки, улар ўз касбига садоқати, қолаверса, эзгу фазилатлари билан обрў-эътибор топади. Айниқса, йиллар давомида жамиятимиз тараққиёти йўлида фидойиларча меҳнат қилиб, эл назарига тушиш, халқнинг дуосини олишдек бахт бўлмаса керак. Айтиш муҳимки, аҳоли саломатлиги йўлида астойдил меҳнат қилаётган тиббиёт соҳаси вакиллари орасида профессор Акром Фозиловнинг хизматлари ҳам ана шундай эътирофга муносибдир.

Қаҳрамонимиз айни кунда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ультратовуш диагностикаси кафедраси маслаҳатчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Акром Акмалович 1938 йилнинг 24 мартида Тошкент шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. 1961 йили Тошкент тиббиёт институтининг (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси) педиатрия факультетини тамомлаб, 1987 йилгача Ўзбекистон Фанлар академияси онкология ва радиология инс-титутида илмий ходим, 1966 йилдан бошлаб собиқ Иттифоқда дастлаб ташкил этилган ультратовуш диагностикаси лабораторияси мудири вазифасида ишлади. 1987-1992 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг онкология ва ультратовуш диагностикаси кафедраси бошлиғи, 1975–1982 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги илмий-тиббий кенгаш раиси муовини, 1986–1987 йилларда Афғонистон Республикасининг Қобул шаҳрида "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш" илмий-техник кўргазмаси директори ҳамда 1988-2000 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида самарали фаолият олиб борди. Жонкуяр ва тажрибали мутахассис Акром Фозилов 1967 йилда тиббиёт фанлари номзоди, 1981 йилда эса тиббиёт фанлари доктори илмий даражасига эришди. Тадқиқотчи яратган махсус технологиялар, яъни эхозондлар, когерент ва акустик голография усуллари, компьютерли ультратовуш томографияси, ультратовуш диагностикаси мутахассисининг автоматлашган иш жойи ва бошқалар жаҳон тиббиёт диагностикаси тарихи ва тараққиётида янги муҳим босқич бўлди, десак муболаға бўлмайди. Буюк шахс Генрих Гейне: "Ҳар бир аср янги ғоялар билан бирга, янгича қараш, нигоҳларни ҳам кашф этади", деган эди. Бунинг исботи сифатида айтиш жоизки, 1960–1970 йилларда Акром Фозиловдек тиниб-тинчимас олимнинг илмий изланишлари ва ташаббуси билан жаҳон тиббиёти ва амалиётида ультратовуш диагностикаси усули ҳамда тиббий визуализация соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшилди. Олим раҳбарлигида ўтказилган илмий, социологик тадқиқотларга кўра, ультратовуш диагностикаси усули бўйича юртимиз терапевтларнинг 97, педиатрларнинг 94, акушер-гинекологларнинг 92, хирургларнинг 90 фоизи ушбу тадқиқотни амалиётда қўллаб келмоқдалар.

Изланувчан олим фаолият кўрсатаётган кафедра жамоаси МДҲ давлатларининг кўплаб тиббиёт муассасалари, шунингдек, Австриянинг Грац шаҳридаги университет, АҚШ, Германия, Австралия, Жанубий Корея, Италия каби давлатлардаги етакчи клиникалар билан илмий-тиббий ҳамкорликни йўлга қўйган. Ўз соҳасининг билимдони Акром Фозилов ҳамкасблари ва шогирдлари билан мамлакатимиз ва дунё миқёсида бўлиб ўтаётган нуфузли анжуманларда ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўз маърузалари билан иштирок этиб келмоқдалар. Эътирофлиси шундаки, олим ультратовуш анатомияси, касалликларнинг эхографик белгилари, беморларни муфассал равишда текширишда ультратовуш диагностикасининг ўрни ва аҳамияти тўғрисида мутахассислар учун ўнлаб амалий қўлланма, дарслик ва йўриқномалар яратди. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Акром Фозиловнинг илмий тадқиқотлари асосида ультратовуш ёрдамида назорат олиб бориш, яъни доимий ультратовуш скрининги ва мониторинги концепцияси яратилди, врачлик ихтисослиги номенклатурасида "Ультрадиагностика врачи" мутахассислиги жорий этилди. Шундай қилиб, 1961 йилдан бошлаб Ўзбекистонда илк бор ультратовуш диагностикасининг истиқболлари белгиланиб, йиллар давомида янада ривожланди. Тиббиётимиз равнақи йўлида астойдил хизмат қилиб келган профессор Акром Фозиловнинг бевосита раҳбарлиги ва маслаҳати билан ўнга яқин докторлик, қирқдан ортиқ номзодлик диссертациялари муваффақиятли ёқланди, шифокорларнинг диплом олгандан кейинги малака ошириш жараёнида беш минг нафардан зиёд ультратовуш диагностикаси врач тайёрланди. Улар айни пайтда ўз билим ва иқтидорларини нафақат мамлакатимиз, балки дунёнинг турли минтақаларида инсон саломатлиги йўлида сарфлаб келмоқдалар. Шу ўринда айтиш жоизки, устоз томонидан ёзилган монография ва дарслик, 50 дан зиёд илмий-услубий қўлланма, 300 дан ортиқ илмий мақола ва йўриқномалар жаҳондаги кўплаб илмий-тиббий журналларда ҳам нашр қилинган. Бу албатта, республикамизда ультратовуш диагностикасининг равнақи янада ошиб, аҳоли саломатлигини муҳофазалашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Илмий салоҳият эгаси, таниқли олим ўзининг ихтиролари учун 10 та патент ва муаллифлик гувоҳномаларига эга бўлиб, шунингдек, яратган ноёб ультратовуш аппарати учун Европа сертификатига муносиб деб топилган. Акром Фозилов мамлакатимиз тиббиёти равнақига қўшган улкан ҳиссаси учун Америка ультратовуш тарихи институти ва Жаҳон акустиклари ташкилотининг фахрий унвонига сазовор бўлди. 1995 йили Россия Федерацияси тиббий-техник фанлар академияси академиги этиб сайланди. Буюк Британиянинг Кембриж университетида "2000–2001 йилларнинг энг фаол Инсони" сифатида тан олинди, кумуш эсдалик нишони билан тақдирланди.

Мақоламиз қаҳрамони Акром Фозиловнинг меҳнат фаолиятига назар ташлар эканмиз, юқорида айтиб ўтилган эътирофли фикрлар бежиз айтилмаганлигини кўрамиз. Шундай экан, машаққатли меҳнат ортидаги маҳсул ҳар қандай инсон ҳаётини ибрат мактабига айлантиради. Халқимиз нақли билан айтганда, "Ҳалоллик мартабани безайди" деган пурмаъно сўзлар профессор Акром Фозиловнинг умр йўлларини безаб турибди.

Зеро, олим томонидан ультратовуш диагностикаси бўйича катта мактаб яратилди. Шу кунларда табаррук 80 ёшни қаршилаётган устоз Акром Фозилов ҳамон ҳамкасб ва шогирдларига касб сирларини ўргатиб келмоқда. Шу фурсатдан фойдаланиб, бу фидойи инсонга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, янгидан-янги ижодий ютуқлар тилаб қоламиз.

Искандар РАҲМОН, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари аъзоси, Турон Фанлар академияси академиги.

№ 11, 30.03.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.