Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ЮРТИМИЗДА БАЙРАМ ТАРОВАТИ

Эътироф этиш жоизки, куни кеча мамлакатимизда кўтаринки кайфият билан кутиб олинган 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз аёлларига йўллаган табриги ҳамда тантанали маросимда оила ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлган фаол, ташаббускор ва истеъдодли хотин-қизларимизга давлат мукофотларини топширганликлари, бу албатта, ҳар биримизда фахр ва ифтихор туйғусини уйғотди. Ана шундай тенги йўқ жаннатмонанд Ўзбекистонда яшаётганлигимиздан янада ғурурландик...

Ҳамон қалбларимизда байрам шукуҳи кезар экан, унинг узвий давоми бўлган Наврўзи оламнинг ҳам яқинлашиб келаётганлиги ҳар бир ватандошимиз қалбига байрамона кайфият ва қувонч тафтини улашмоқда.

Зеро, янгиланиш ва яшариш фаслида барча гўшаларда байрам тантаналари кўтаринки кайфиятда нишонланади. Дарҳақиқат, инсонларга эзгулик улашиш, меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Минг йиллардан бери нишонланиб келинаётган Наврўз байрами кунлари бу миллий анъаналар халқимиз ҳаётида қайта намоён бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарорининг мазмун-моҳиятида ҳам бу бебаҳо қадриятлар мужассам. Зеро, қарорда таъкидланганидек, бугунги кунда ушбу умуммиллий байрамнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири, одамлар қалбида эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик каби олижаноб туйғуларни кучайтириш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий қадрият ва анъаналаримиз руҳида камол топтириш борасидаги аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Бугун республикамизнинг қайси гўшасига борманг, байрамни умумхалқ сайиллари шаклида "Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!" шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилаётганлигига гувоҳ бўламиз.

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий қадриятларимизни қайта тиклаш, шу жумладан, Наврўз – умумхалқ байрамини юртимизда кенг нишонлаш ишлари бошлаб юборилди ва бугун мамнуният билан айта оламизки, бирон-бир йилимизни, демакки, ҳаётимизни Наврўзсиз тасаввур эта олмаймиз. Шу боис, ҳар йили бу байрамни тантана билан нишонлаймиз. Лекин тарихда Наврўз айёми ҳеч қачон мустақиллик йилларидагидек даражада кенг ва бу қадар давлат миқёсида ўтказилмаган.

Наврўзга муносабатимизнинг ўзгариши амалда истиқлолга муносабатимизнинг бир кўриниши, унинг узвий бўлаги дея таърифлаш мумкин. Ҳар йили шу куни республикамизнинг барча вилоятларидаги хиёбон ва майдонларда байрам сайиллари ташкил қилинади, шодиёналар уюштирилади. Айниқса, ўтган йили Президентимиз томонидан Наврўзи оламнинг сайилли тарзда ўтказилганлиги юртимиз аҳли қалбини янада тўлқинлантириб, уларни шижоат ва иштиёқ билан яшашга ундади.

Шундай экан, Наврўз байрамининг ғоявий мазмуни, биринчидан, халқимизнинг меҳнат фаолияти билан боғланиб келган ёрқин ва кўп қиррали интилишларига, орзу-умидларига асосланганидир, иккинчидан, халқнинг турмуш тарзи, миллий руҳи, халқ санъатининг ажойиб шакллари ва турлари, турли мусобақалар билан эътиборни жалб этувчи бу байрам халқнинг маънавий турмушини бойитишга, англашга, халқимизнинг гўзал анъаналарини сақлашга хизмат қилмоқда, учинчидан, Наврўз байрамини ўтказиш ёш авлодни тарбиялашда, халқимиз ижодиётининг энг яхши намуналари мисолида улар дунёқарашини шакллантиришда, миллий ўзликни англашда катта аҳамият касб этади.

Қадимги анъаналарга кўра, Наврўз айёми арафасида кишилар кўча ва ҳовлиларни тартибга келтиришган. Ҳашарларда иштирок этиб, ариқ ва зовурларни тозалашган. Дарахтлар оқланган, кўчат ҳамда гуллар ўтқазилган, одамлар бир-бирларига эзгу ниятлар тилаганлар. Аждодларимиз асрлар давомида тўплаган халқ анъаналари, урф-одатлари ва маросимларида ер, сув, ҳаво, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига инсоний муносабатда бўлишга риоя қилганлар. Шундай экан, юртимиз гўзаллиги, озодалиги, тозалиги ва ободонлигига ўз ҳиссамизни қўшиш – бизнинг мақсадимиздир. Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 17-18 март кунлари мамлакатимизда умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад қадимий ва навқирон байрамимиз – Наврўзни муносиб кутиб олиш, жамиятимизда ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, юртимизда санитария ҳолатини янада яхшилашга қаратилгандир.

Бир сўз билан айтганда, Наврўз ўзига хос бетакрор бир олам бўлиб, инсониятни табиат билан доимо уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб яшашга даъват этадиган ўзаро меҳр-оқибат, қадр-қиммат, хайру саховат рамзи ва белгисидир. Айни Наврўз фаслида барчамиз ўзимизнинг табиат фарзанди эканимизни, халқимизга хос миллий қадрият ва анъаналар нечоғли теран ва сермазмун, маданиятимиз нақадар бой эканини бутун қалбимиз билан англаймиз ва беихтиёр юрагимиз ғурур ва ифтихорга тўлади.

Табиат уйғониб, боғу роғлар, дашту далалар яшил либосга бурканиб, баҳор нафаси, қуёшнинг тафти тобора кучайиб бораётган шу ёруғ кунларда барча юртдошларимизни Наврўзи олам билан чин қалбимиздан муборакбод этиб, сўзимиз якунида шоирнинг қуйидаги мисраларини ёдга оламиз.

Истиқболи буюк халқнинг баҳоридир бу, Юртбошига суюк халқнинг баҳоридир бу, Истиқлолу эрки нақднинг баҳоридир бу, Мангу ёруғ пешонаси элимнинг бешак, Ўзбекистон, янги кунинг – Наврўз муборак!

Намоз ТОЛИПОВ.

№ 10, 16.03.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.