Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ҚАЛБЛАРДА БАҲОР ВА ГЎЗАЛЛИК ШУКУҲИ

Мана, ўлкамизга фасллар келинчаги баҳор кириб келди. Қишнинг нафасидан бироз толиққан дилларни яна яшариш, янгиланиш, ўйғониш, гўзаллик каби ажиб ҳислар чулғай бошлади. Ахир бу фаслда табиат ўзининг мўъжизаларини бирма-бир олам узра кўрсатиб, бутун борлиқ янада чирой очади. Аёллар байрами, яъни Халқаро хотин-қизлар куни ҳам баҳорнинг илк кунларида нишонланиши бежиз эмас. Унинг табиат ўйғониши билан ҳамоҳанг бўлишида ҳам ўзгача маъно мужассам. Аслида самимий табассумдан ёришган юзлар баҳор кўркидир. Бошқача айтганда, аёл ва баҳор бир маъно гўё. Сабаби, бу икки тимсол бир-бирини тўлдириб туради...

Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади. Айниқса, аёлларга шарқона эҳтиром ва эъзоз биз учун ибратли меросдир.

Аёлнинг оиладаги, жамиятдаги мавқени олиб кўрайлик. Тарихимизнинг қайси даврига назар солмайлик, у мудом эзгулик тимсоли бўлиб келган. Халқимизнинг буюк тарихида ўзининг жасорат ва матонати, ақл-заковати, нафосат ва назокати билан ўчмас ном қолдирган Тўмарис, Бибихоним, Гулбаданбегим, Зебунисо, Нодира, Увайсий, Анбар Отин каби юзлаб аёлларимизни ҳамиша эҳтиром билан тилга оламиз.

Юртимизда аёл ҳуқуқи энг олий, энг муқаддас қадрият ҳисобланади. Шундай экан, мамлакатимизда ушбу йўналишда улкан ислоҳотлар, ўзгаришлар амалга оширилиб, келинмоқда. Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони шулар жумласидандир. Қолаверса, мамлакатимиз Конституцияси, "Меҳнат", "Оила" кодекслари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, яна ҳам аниқроғи 80 дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар бевосита аёллар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан эътиборлидир.

Айтиш жоизки, мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов истиқлолнинг илк кунлариданоқ, аёлнинг оила ва жамиятдаги ўрни нечоғлик беқиёс эканлигини белгилаб, берган эдилар. Шу маънода Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари ҳамда соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Аёлларга бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиромнинг яна бир сабаби шундаки, аёл аввало ҳар инсоннинг бешигини тебратган, оқ сути билан унинг юрагига одамийлик фазилатларини сингдирадиган фидойи бўлганлиги учун ҳам уни чин маънода маънавият гулшани деб аташ мумкин.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз хотин-қизларига кўрсатаётган эҳтиромлари ҳам бундан мустасно эмас. Давлатимиз томонидан аёлларимиз меҳнати улуғланиб, қанчадан-қанча оналаримиз, опа-сингилларимиз юксак унвон ва эътирофларга муносиб бўлмоқдалар. Ўзбекистонда фан соҳасида 400 дан ортиқ фан номзоди, фан доктори, профессор аёллар фаолият кўрсатаётганлиги бунинг исботидир. Улар орасида тиббиёт дарғалари ҳисобланган олима академиклар ҳам бор. Улар айни пайтда Республика тиббиёт муассасаларида халқимиз саломатлиги йўлида астойдил хизмат қилмоқда.

Биз ҳақли равишда ана шундай ўз касбининг фидойиси бўлган тиббиёт ходималарига ҳурмат эҳтиром кўрсатамиз.

Улуғ мутаффакирларимиздан бири айтганидек:

"Дунёда шундай бир улуғ зот борки, биз ундан ҳамиша қарздормиз. У ҳам бўлса Онадир".

Ушбу пурмаъно сўзлар мазмун ва моҳиятига эътибор қаратар эканмиз, онажонларимиз олдида доимо таъзимда бўлиш ҳам қарз, ҳам фарз эканлигини унутмаслигимиз керак.

Шу фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги мунис онажонларимиз ва опа-сингилларимизни яқинлашиб келаётган баҳорий айём, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаймиз.

Намоз ТОЛИПОВ.

№ 9, 02.03.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.