Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ФАОЛИЯТИДА ШИЖОАТ ВА МЕҲНАТСЕВАРЛИК МУЖАССАМ

Бахт, одатда бу тушунчани яхлит тасаввур қиламиз. Сабаби, унинг касб, вақт ва замонга нисбатан таърифлари ҳар доим ҳам эътироф этилмайди. Бироқ, ўз касбини тўғри танлаган, умри давомида ундан завқ олиб фаолият юритган, соҳа ривожига қўшган ҳиссаси ва қўлга киритган натижалари билан жамият ҳамда замондошлари орасида муносиб қадр топган етук шахслар бахт тушунчасини ўзгача қаршилайди. Жумладан, самимий устоз, профессор Иламан Муҳамедов ҳақида ҳам ана шундай дейиш мумкин.

Ёшлигидан тиббиёт соҳасига меҳр қўйган Иламан Муҳамедович, дастлаб Й. Охунбобоев номли тиббиёт билим юрти, 1964 йилда эса ҳозирги Тошкент тиббиёт Академиясининг санитария-гигиена факультетида таҳсил олди. 1970 йилда ўқишни муваффақиятли тамомлагач, илк фаолиятини институтнинг эпидемиология кафедрасида изланувчи шогирд сифатида бошлаган. 1972 йилда аспирантурани давом эттириб, 1975 йили доцент А. Фолиянц раҳбарлигида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Шундан сўнг, 1978 йилдан микробиология, вирусология ва иммунология кафедрасининг доценти, 1990 йилдан бошлаб эса кафедра мудири лавозимида иш олиб борди. Профессор И. Муҳамедов талабалик ҳамда иш фаолияти давомида академик устозлари К. Зуфаров, Т. Даминов, У. Арипов, профессор Б. Магзумов ва К. Нажмиддиновлардан ташкилотчилик ҳамда раҳбарлик санъатини ўзлаштирган. И. Муҳамедович 1991 йилда Москва шаҳрида докторлик диссертациясини ҳимоя қилганидан бир йил ўтиб, профессор илмий унвонига сазовор бўлди. Унинг раҳбарлигида вирусология ва иммунология кафедрасида меъёрда ва патологик ҳолатларда одам танаси микрофлораси бўйича олиб борилган илмий ишлар жадал ривожланди. Устоз раҳбарлигида 7 та докторлик, 32 та номзодлик диссертацияси ёқланган. Таъкидлаш керакки, И. Муҳамедов олиб борган тинимсиз изланишлари натижасида 2000 йилда Россия тиббиёт-техника академиясининг академиги унвонига сазовор бўлган. Изланувчан олим 2005-2012 йиллар давомида Тошкент тиббиёт академиясининг микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси мудири лавозимида самарали меҳнат қилди. Айни пайтда эса кафедра профессори бўлиш билан биргаликда тиббиёт олий ўқув юртлари Ректорлар раёсатида микробиология фани бўйича монотематик Ҳайъат раиси, ОАК аъзоси, Давлат тест марказида дипломларни ностерификация қилиш комиссияси раиси лавозимида фидойиларча фаолият юритиб келмоқда. И. Муҳамедов ўз соҳасининг билимдони сифатида республикамизда микробиология илмий мактабини яратган олимдир. Унинг шогирдлари республикамизнинг турли вилоятларида тиббиёт ва илм равнақига самарали ҳисса қўшмоқда. Олимнинг илмий ютуқлари 300 дан ортиқ мақола, 11 та дарслик, 20 та ўқув қўлланмаси ва бир қатор илмий-амалий фаолиятида ўз аксини топган. Ҳозирда ҳам устоз ижодий куч билан илмий ғоялар ва янги кашфиётлар устида изланиб келмоқда. Шу боис, дўстлари ва шогирдлари бу инсон ҳақида сўз юритганда зиёли, ғайратли, меҳнатсевар, интизомли, талабчан ҳамда оилапарвар деган сифатларни қўшиб гапиришади. Фарзандлари Қаҳрамон ва Баҳромжонлар шифокорлик касбини танлашган. Неваралари – Алишер, Шаҳло, Комилжон, Бекзод, Отабек ҳамда Мухаммадалилар эса устоз хонадонининг қувончидир. Ана шундай бахт соҳиби, меҳрибон устоз, профессор Иламан Муҳамедовни жамоа ва биз шогирдлари қутлуғ 75 ёш билан муборакбод этиб, ёш тиббиёт ходимларини тайёрлашдаги шарафли меҳнати бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

Шоҳинур МИРЗАЕВ, Тошкент давлат стоматология институти таҳририй нашриёт бўлими ходими.

№ 8, 23.02.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.