Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ШИФОКОРЛИККА БАХШИДА УМР

Бугунги кунда аёлларимиз ҳам оилада, ҳам жамиятда ўз ўрни ва мавқеига эга. Улар ҳар бир соҳада ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан обрў-эътибор қозонмоқда. Ана шундай инсонлардан бири Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий-педагогика факультетига қарашли 2-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси профессори, жонкуяр устоз Наима Насриддиновадир.

Наима Насриддинова 1940 йилда Тошкент шаҳрида зиёли оилада таваллуд топди. 1958 йилда Тошкентдаги 9-ўрта мактабни "Олтин медаль" билан тамомлаб, 1964 йилда Тошкент тиббиёт академиясининг (аввалги Тошкент давлат тиббиёт институти) даволаш факультетини "Имтиёзли диплом" билан тугатди. 1964-1972 йиллар мобайнида Тошкент тиббиёт академиясининг ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси ассистенти, 1972-1988 йиллар мобайнида кафедра доценти лавозимларида фаолият кўрсатди. 1972 йили тиббиёт фанлари доктори, профессор Н. Исмоилов раҳбарлигида "Ошқозонга Тошкент минерал сувининг таъсири" мавзусида номзодлик ишини ҳимоя қилди. 1988-1996 йилларда Тошкент тиббиёт академиясининг поликлиника хизмати кафедраси мудири вазифасида иш олиб борди. Тажрибали шифокор фаолияти давомида илмий йўналишдаги ишларини катта қизиқиш билан давом эттирди. 1994 йилда унинг илмий салоҳият борасидаги изланишлари ўз маҳсулини бериб, "Юрак ишемик касаллиги ва алькоголли кардиопатия" мавзусида докторлик ишини ёқлади. 1996-1997 йилларда умумий амалиёт шифокори кафедрасида 1997 йилдан 2005 йилгача стоматология факультетининг ички касалликлар ва гериатрия курси мудири, 2005 йилдан ҳозиргача Тошкент тиббиёт академияси тиббий педагогика факультетининг 2-сон факультет ҳамда госпитал терапия кафедрасининг профессори лавозимида ишлаб келмоқда.

Наима Насриддинова иш фаолияти давомида ички касалликлар пропедевтикаси фанидан ўқув дастурлар тузишда фаол қатнашиб келмоқда. У кишининг бевосита раҳбарлиги остида ушбу фан бўйича Давлат стандарти асосида намунавий ва ишчи дастурлар, маърузаларнинг янги электрон ва мультимедиа вариантлари ишлаб чиқилди. Ўзув жараёнига рейтинг назорати, янги педагогик технологиялар татбиқ этилмоқда. Фидойи инсон эллик уч йиллик педагогик фаолияти давомида ўттиз мингдан ортиқ ёш мутахассисларни тайёрлашда фаол иштирок этиб, халқимиз саломатлиги йўлида чинакам меҳнат қила оладиган кўплаб шогирдлар етказди.

Республикамизда гериатрия хизматининг йўлга қўйилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Наима Насриддинова раҳбарлигида гериатрия масалаларига бағишланган кўплаб анжуман ва семинарлар ўтказилди. Олиманинг гериатриянинг долзарб муаммоларига бағишланган илмий мақола ва маърузалари ҳамда "Гериатрия в деятельности врача общей практики" монографияси ўзбек ва рус тилларида, шу билан бирга, "Хоспис тўғрисида"ги рисолалари чоп этилди. Геронтолог сифатида Женева, Будапешт, Москва шаҳарларида бўлиб ўтган халқаро анжуманларда қатнашиб, маърузалар қилди.

Наима Насриддинова талабчан олима сифатида ёш мутахассисларни тайёрлашда ҳам иштирок этиб, унинг раҳбарлигида 2 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган ва кўплаб номзодлик ҳамда докторлик ишларига оппонент бўлган. Улар томонидан 180 та илмий иш ва 40 дан ортиқ ўқув-услубий кўрсатма ҳамда қўлланмалар, кўплаб илмий-оммабоп мақолалар чоп этилган.

Олима жамоат ишларида ҳам фаол қатнашиб, 22 йил мобайнида Тошкент тиббиёт академиясининг хотин-қизлар кенгаши раиси, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг терапия бўйича аттестация раиси ўринбосари ва Тошкент шаҳар "Аёллар қаноти" уюшмаси аъзоси вазифаларида ҳам фаолият юритиб келмоқда. Профессор Наима Насриддинованинг тиббиёт фанига қўшаётган ҳиссаси эътироф этилиб, олиманинг номи тиббиёт-техника энциклопедиясига киритилди, бир неча бор фахрий ёрлиқлар ва 2000 йили АҚШ нинг "Abi" халқаро биографик институтининг олтин медали билан мукофотланди.

Ҳозирги замон педагогининг асосий фазилатларидан бири ўз касбига садоқати, ғоявий эътиқоди, бошқа касб эгаларидан ажратиб туради. Зеро, педагог фақат ўз талабаларининг онгига мурожаат қилибгина қолмай, балки, уларнинг ҳис – туйғу ва иродасига таъсир кўрсатиб, фаолликка ундайди, бунинг учун эса у яхши психологик ва педагогик билимларга эга бўлиши зарур. Наима Насриддинова ўзининг маърузаларида аниқ билимлар юзасидан илмлар тизимини беради, фан ва техника янгиликлари билан таништириб, унинг муаммо ва истиқболлари ҳақида тушунарли ва содда талқин қилади. Бу эса талабаларни мустақил фикрлашга ўргатади ҳамда уларда илмий дунёқарашни шакллантиради.

Дарҳақиқат, буюк ва беқиёс эътирофга муносиб аёл зотини таърифлаш ва мадҳ этиш учун ҳар қандай ёрқин тимсол ва ташбеҳлар камлик қилади...

Шоира ҚОДИРОВА, Тошкент тиббиёт академияси катта ўқитувчиси.

№ 6, 09.02.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.