Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ҲАЛОЛЛИК МАРТАБАНИ БЕЗАЙДИ

Мамлакатимиз тиббиётига эътибор қаратадиган бўлсак, шу кунга қадар тизимда қанчадан-қанча оламшумул муваффақиятларга эришиб келмоқдамиз. Айниқса, истиқлолга эришганимиздан сўнг соғлиқни сақлаш тизимида босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар жараёни бугунга келиб ўзининг самарали натижаларини бермоқда. Қисқа қилиб айтганда, инсон саломатлигига эришиш бу тиббиётнинг асосий мақсади эканлигини буюк аллома Абу Али ибн Сино ўз фикрларида баён этиб кетган. Шундай экан, жамиятимизнинг тараққий топиши, ватанимиз равнақининг юксалиши, бу албатта, халқимиз саломатлиги, тинчлиги ва турмуш фаровонлигининг мужассамлигидадир. Тиббиётимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, тизим пойдеворига тамал тоши қўйган бобокалонимиз Ибн Сино бўлса, соҳада ўз мактабини яратиб кетган академиклар Восит Воҳидов, Ёлқин Тўрақулов ва бошқалар ва айни пайтда тиббиётнинг ноёб қирраларини кашф этаётган бир қанча соҳа вакиллари фаолиятини эътироф этса арзийди.

Тиббиётимизнинг тарих зарварақларидан ўрин олган ютуқларини санайдиган бўлсак, бу борада эришилган муваффақиятлар кетма-кетлигини кўрамиз. Айниқса, юртимиздаги етакчи клиникаларда амалга оширилаётган ноёб ва мураккаб операция жараёнлари, шунингдек, сўнгги русумдаги замонавий аппаратураларда фаолият юритаётган малакали мутахассисларимиз меҳнатини кўриб, уларга таҳсин айтасан, киши. Қолаверса, бой тажрибаси билан халқимиз саломатлиги йўлида астойдил меҳнат қила оладиган етук мутахассисларни етиштиришда ўз билим ва маҳорати билан катта ҳисса қўшаётган профессор, ўқитувчи-педагоглар хизмати ҳам алоҳида ўринга эгадир. Дарҳақиқат, ана шундай инсонлардан бири ўзининг кўп йиллик меҳнатлари билан ҳамкасблари ва эл назарига тушган, шу билан бирга, 55 йиллик педагогик тажрибага эга бўлган Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг "Паталогик физиология, одам анатомияси ва дистология, цитология, эмбриология" кафедраси профессори Эркин Отабоевич Турсуновдир.

Самимий инсон ўзининг хушмуомалалиги, истеъдоди ва тажрибаси ҳамда касбига бўлган фидойилиги билан Ўзбекистон тиббиётининг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Эркин Турсунов 1938 йилнинг 7 февралида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У ёшлигиданоқ билимга чанқоқ бўлиб, 1957 йилда ўрта мактабни олтин медаль билан тугатди. Тиббиётга бўлган қизиқиши туфайли шу йили ҳозирги Тошкент тиббиёт академиясининг талабаси бўлди. Етук мутахассис курсдошлари орасида ўзининг илмга бўлган иштиёқи, янгиликлар сари интилиши ҳамда аъло баҳоларда ўқиши билан ажралиб турарди. Ёш шифокор ўқиши давомида мазкур академияда ёшлар қўмитаси аъзоси ва котиби, шунингдек, Чинобод санаторийсида навбатчи фельдшер бўлиб ишлади. 1963 йилда ҳозирги Тошкент тиббиёт академиясини тугатгач, илк фаолиятини Қашқадарё виилояти Қарши тиббиёт коллежида педиатрия, одам физиологияси фанлари бўйича ўқитувчи ва шаҳар болалар шифохонасида шифокорлик вазифасини бошлади. Изланувчан шифокор илмий салоҳият йўлида ҳам янгиликлар сари интилиб, 1972 йилда "Кўп проксимал қисми олиб ташланган ингичка ичакнинг морфо-функционал хусусиятлари" мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади. Ўз касбининг моҳир устаси Эркин Турсунов фаолияти давомида 1972 ва 1981 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг гисталогия кафедрасида ассистент, шу билан бирга, талабалар касаба уюшмаси раиси, сўнгра деканат ходими ва катта илмий ходим вазифаларида хизмат қилди. 1979-2002 йилларда жамоатчилик асосида электрон микроскоп лабораторияси мудири бўлиб ишлаганда раҳбарият томонидан бир неча бор раҳматномалар олишга муваффақ бўлди. Шунингдек, 1981-1991 йилларда институтнинг гисталогия кафедрасида доцент лавозимида фаолият юритиб, талабаларга сабоқ берди. Тиббиётнинг сир-синоатлар, қолаверса, очилмаган қирралари Эркин Турсуновни соҳага бўлган иштиёқини янада ошириб, ёш олим 1991 йилда "Пестицидлар таъсирида гепато-билиар тизим структур-функционал характеристикаси" мавзусида докторлик диссертациясини ёқлашга эришиб, 1992 йилда профессор унвонини олди. Унинг илмига бўлган талабчанлиги ҳамда янгиликлар сари изланишларини инобатга олган раҳбарият Эркин Турсуновни 1991 йилда институтнинг гисталогия кафедрасининг мудири этиб тайинлади. Ёш талабаларни ҳар томонлама билимли, зукко ҳамда етук мутахассис даражасига етказиш учун педагог ўқитувчилардан масъулият талаб қилинади. Шундай экан, бу вазифани ўз бурчи деб билган профессор 1993-1995 йилларда институнинг мураббийлар кенгаши раиси ҳамда "Билим ва амал клуби" ҳамда талабалар илмий жамияти раиси бўлганида ҳам изланишда давом этди. Жамоа орасида ўзининг обрўсига эга бўлган профессор Эркин Турсунов 1995-1997 йилларда маънавият ишлари бўйича проректор лавозимида ишлади. Албатта, машаққатли меҳнат ортида масъулият ётади деганларидек, бу каби иборани чин дилдан ҳис этган тажрибали устоз изланишлари давомида 5 та муаллифлик гувоҳномаси, 400 дан ортиқ илмий ишлар, 18 та ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар, 7 та монография муаллифи, 5 та монографияга муаллифдош, 10 та шеърий ва бадиий китоблар чоп этишга муяссар бўлди. 2012-2016 йилларда Вазирлар Маҳкамаси қошидаги фан ва техника мувофиқлаштирувчи комитети инновацион лойиҳасини қўлга киритиб, Давлат гранти асосида гистология фанидан кирилл, лотин графикасида ўзбек рус ва инглиз тилларида 5 та ўқув қўлланма ва 2 та монография ёзди. Бунинг баробарида шу йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Экология, тиббий маданият йўналишлари бўйича грант доирасида фаолият юритиб, китоблар чиқарган. Шу ўринда айтиш жоизки, фаол жамоатчи институтда 2008 йилда "Истеъдод" грантини ютган ва хорижда сафарда бўлиб, шу йили Халқаро Экологлар Академиясига ҳақиқий аъзо ва шу Академиянинг Ўзбекистон филиалига раҳбарликка тайинланган. У 1995 йилдан буён Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси ва унинг Президиуми аъзоси, Нуронийлар қўмитаси раиси, Ўзбекистон ва бюлетени, журнал таҳририяти аъзоси ҳамда шаҳар Нуронийлар кенгашида ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.

Албатта, ўқинг!

Қойил қолиш керакки, профессор Эркин Турсунов ўзбек тиббиётига илк бор тамал тоши қўйган ва айни пайтда фидойиларча меҳнат қилиб келаётган ҳар бир тиббиёт ходими тўғрисида чуқур маълумотларга эга. 2012 йилда муаллиф давлат гранти асосида "Тиббиётимизнинг барҳаёт сиймолари" номли китобида академиклар, фан арбоблари, вазирлар, институт ректор ва директорлари, яъни 70 дан ортиқ тиббиёт жонкуярларининг умр ва фаолият йўлларига чизгилар берган. Шунингдек, 2013 йилдаги "Тиббиётимизнинг ёрқин сиймолари" китобида ҳам айни пайтда фаолият юритаётган тиббиётимиз дарғаларининг ибратли ҳаётлари ўрин олган.

Айни пайтда Эркин Турсунов институтнинг "Патологик, физиология, одам анатомияси ва гисталогия, цитология, эмбриология" кафедраси профессори ҳамда Васийлик ва кузатув кенгаши раиси вазифаларида ишлаб, талабаларга гистология фанидан юқори савияда маърузалар ва амалий машғулотлар олиб бормоқда.

Фидойи инсон 2003-2008 йилларда Юнусобод тумани "Оқтепа" маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланиб, фаолияти давомида республика миқёсида ўтказилган танловларда нуфузли ўринларга сазовор бўлган. Унинг ҳомийлигида маҳалла идораси қурилганлигини, шунингдек, саховатпеша инсонлар ёрдамида маҳалла поликлиникаси таъмирланганлигини, шу билан бирга, ҳомийлар ёрдамида Шаҳидлар хиёбонини қайта қуришда, 150 дан ортиқ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасига бағишланган бюстни тиклашдек эзгу ишларга бош бўлганлигини эътироф этиш ўринлидир.

Эътироф ва эҳтиром

– Устозим, профессор Эркин Турсуновнинг умр ва фаолият йўлларига назар ташлар эканман. Бу ажойиб инсон ёшларга хос шижоати, илмга бўлган ташналиги, ташаббускорлиги ва меҳрибонлиги каби фазилатлари билан ажралиб туради. У кишидаги тиббиётга бўлган меҳр-муҳаббат ва бир юксак истеъдод эса шеъриятга бўлган ихлосмандликдир.

Адабиётга ошуфта Эркин Турсуновнинг қуйидаги шеърий мисраларида ҳаёт ҳақиқатлари ўз ифодасини топган, – дейди Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг илмий бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Шаҳноза Афзалова.

Яшадим мен, сабоқлардан сабоқлар олиб,

Бир умрга бўлдим ҳаётда ўқувчи-толиб.

Ота-она, Ватанимга ҳалол хизматлар қилиб,

Қалбимда, юрагимда меҳрни тўйдим.

Шу ватаннинг содиқ фарзанди бўлиб,

Яшадим сабоқлардан сабоқлар олиб,

Элу халқ, устозлардан таълимлар олиб,

Кетмай дейман, ҳаётдан армонда қолиб.

Устознинг умр йўлига чизгилар берар эканмиз, у кишининг ибратга тўла ҳаётини қанча эътироф этсак, шунча оз, деган фикрга келдик. Зеро, қалби меҳнатга ташна самимий инсон 2017 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, жамиятимиз тараққиётининг шиддат билан ўзгариб бораётганлиги ва бу борада ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама интеллектуал салоҳиятли қилиб вояга етказишда бор куч имкониятларини сафарбар этиб, ватан равнақи йўлида астойдил хизмат қилиш борасидаги фикрлари билан мулоқотда бўлди.

Устоз фаолияти давомида бир қанча хорижий давлатлардаги нуфузли анжуманларда иштирок этиб, ўз маърузалари билан қатнашган.

Профессор Эркин Отабоевич Турсунов Собиқ иттифоқ даврида "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони, 2017 йилда "Ўзбекистон Конституциясига 25" йил эсдалик нишонлари билан тақдирланди.

Устознинг ҳар бир куни янгилик ва изланишларга бой. У киши бир зум ҳам тиним билмайди. Илм-фан тараққиёти йўлида ўзни фидо қилишга тайёр бу инсондан ватанпарварлик, касбга садоқат ва юртга муҳаббат фазилатларини ўргансак арзийди. Устоз вақтни қадрлайди... Тиббиётнинг ҳар бир сониясида, ҳеч шубҳасиз у кишининг меҳр тўла нафаслари сезилиб туради. Фурсатдан фойдаланиб, 80 ёшни қарши олаётган профессор-олим Эркин Турсуновни яқинлашиб келаётган таваллуд куни билан самимий қутлаб, янада куч-қувватга тўлиб юришларини истаб қоламиз.

Ибодат СОАТОВА.

Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 5, 02.02.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.