Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ЭЗГУ ТИЛАКЛАРИМИЗ СИЗЛАРГА

Таҳририятга қўнғироқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилиниши, бу аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодасидир. Айтиш жоизки, ортда қолаётган жорий йилда тиббиёт соҳасида қатор эзгу фаолиятлар йўлга қўйилиб, шифо масканларида инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жорий йил мобайнида таҳририятимиз ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига аҳолидан йўлланган 200 га яқин ёзма ҳамда телефон қўнғироқлари орқали билдирилган миннатдорлик дил изҳорларида давлатимиз раҳбари раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлардан мамнун ҳолда, тиббиёт ходимлари меҳнатига ташаккурлар билдирилмоқда.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида истиқомат қилувчи Муяссар опа Орипова ҳам таҳририятимизга қўнғироқ қилиб, дардига малҳам бўлган бир гуруҳ шифокорларга ўзининг самимий дил ташаккурини билдирди. "Анча йиллардан буён ревматизм касаллиги билан оғриб келаман. Аввало, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими, профессор, марҳум Тўхтасин Солиевдан биринчи даво муолажаларимни олган эдим. Шу самимий инсоннинг билим ва тажрибаси туфайли касаллик ташхисим аниқланиб, шу кунга қадар даволаниб келмоқдаман. Ҳар йили Тошкент тиббиёт академияси клиникаси тасарруфидаги ревматология бўлимида даволаниб чиқаман. Тўхтасин Солиевнинг фарзанди, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Ҳилола Мираҳмедова айни кунда Тошкент тиббиёт академиясининг 2-сонли ички касалликлар кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Ўз касбига меҳри баланд бўлган Ҳ. Мираҳмедова бўлимда даволанаётган пайтимда ҳолимдан доим хабар олиб, керакли тавсиялар бериб боради. Шунингдек, ревматология бўлими бошлиғи Гулнора Қосимова, йирингли хирургия бўлими шифокори Қувондиқ, даволовчи врачим Ҳулкар, хўжалик бекаси Феруза ҳамда қабул бўлими ходимлари Иродахон ва Севараларнинг менга кўрсатган тиббий хизматларидан мамнунман. Шу билан бирга, Фарғона вилояти Риштон шаҳрида кўп йиллар давомида халқимиз саломатлиги йўлида хизмат қилган Исмоилжон ака Жалилов ва у кишининг рафиқалари Маҳбуба Наримбаевалардан ҳам ўзим ҳамда фарзандларим соғлиги учун олган даво муолажаларимдан мингдан-минг рози бўлиб, ана шундай қалби пок, ширинсухан шифокорлар борлиги бахтимиз эканлигини дилдан ҳис этдим. Юқорида номлари тилга олинган соҳа ходимларига узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва ишларига ривожлар тилаб қоламан", деб ўз сўзига якун ясади.

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманида истиқомат қилувчи Габдулфак Салахов ҳам таҳририятга қўнғироқ қилиб, тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини қуйидагича баён этди: "Айтиш керакки, халқимиз саломатлигини асрашдек эзгу ишларни амалга ошираётган кўп сонли соғлиқни сақлаш ходимлари меҳнатини қанчалар эътироф этсак, шунчалар оз. Сабаби, улар ўз жонини хавфга қўйиб, бемор ҳаётини сақлаб қолишга бел боғлайди. Мен яқинда қаттиқ шамоллаб, асоратли ҳолат билан И. Иргашев номли Тошкент шаҳар 4-сонли клиник шифохонасида ётиб даволандим. Бу ерда фаолият юритаётган тиббиёт ходимларининг самарали меҳнати туфайли анча соғайдим. Мазкур шифо масканида беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, шифокорлар ва ҳамшираларнинг муомала маданияти, кўрсатаётган тиббий хизматлари таҳсинга лойиқ. Ушбу тиббиёт муассасасининг терапия бўлими мудири, даволовчи шифокорим Гулнора Қосимхўжаеванинг саломатлигим борасида чин дилдан қайғуриб, даво муолажаларини ўз вақтида ўтказиб, тиббий ёрдам кўрсатгани учун ажойиб инсондан бир умр миннатдорман. Шунингдек, бўлимдаги қалби пок, беморлар дардига малҳам бўлаётган шифокор ва ҳамшираларга ҳам чексиз ташаккуримни изҳор этаман".

Тошкент шаҳрида яшовчи Вазира Муҳаммедова ва турмуш ўртоғи Эркин Шарифхўжаевнинг саломатлигини тиклашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган пойтахтимиздаги 1-шаҳар клиник шифохонаси бош шифокори М. Қулабдуллаева, шифокорлар Б. Исломов, И. Йўлдошев, Ш. Тожиев, А. Самандаров, Б. Остонов, Б. Абзалов, катта ҳамшира М. Нурметова, бир-биридан чаққон ҳамширалар Д. Маматхаджаева, М. Мамадиева, Д. Саидумарова, С. Насимжонова ва бир гуруҳ кичик тиббиёт ходимларига самимий дил изҳорини йўллайди. Шунингдек, пойтахтимиздаги И. Иргашев номли 4-сонли шаҳар клиник шифохонаси бош шифокори С. Алимов, кардиология бўлими мудири Аҳрор Ҳамроев, даволовчи шифокор Матлуба Ориповна ҳамда жамоанинг барча ходимларига ҳам ўз миннатдорлигини билдиради. Ва ушбу тиббиёт ходимларига эзгу тилакларини баён қилади.

Дил изҳорларини Ибодат СОАТОВА шарҳлади.

№ 51, 15.12.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.