Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ТАЪЛИМ ФИДОЙИЛАРИГА ЭҲТИРОМ

Ҳар йили юртимизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида кенг нишонланади. Чунки, бу байрам маърифатпарвар халқимиз, фарзандлари баркамоллигини кўриш истагидаги ота-оналар, билимга чанқоқ ёшларимиз учун ҳар бир хонадонга қувонч олиб кирадиган кундир.

Ўқитувчилик азал-азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Ҳар қайси инсон илк бора ёзиш, чизиш, ўқишни ана шу мўътабар касб эгаларидан ўрганади. Унинг қўлида савод чиқаради, таълим-тарбия олади. Бугун биз бирон касбни эгаллаб, юрт корига хизмат қилар эканмиз, аввало, устоз ва мураббийларимиздан миннатдор бўламиз. Фарзандлар таълим-тарбияси, ёш авлодни бирор бир касб-ҳунарнинг эгаси, билимли, баркамол инсонлар этиб камолга етказишга алоҳида эътибор қаратиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Халқимизнинг устоз отангдек улуғ, деган пурҳикмат нақлида ҳам ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром, ҳурмат намоён.

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб таълим тизимини ислоҳ этиш жараёнида ўқитувчи касби нуфузини ошириш, жамиятдаги мақомини кўтариш билан бирга, уларнинг меҳнат фаолияти давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб келинмоқда. 1997 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланиб келинмоқда. Уларнинг беқиёс хизматлари эътирофи сифатида 1 октябрь дам олиш куни, деб эълон қилинди. Бундай юксак эътибор замирида ўқитувчиларнинг шарафли ва масъулиятли меҳнатини эъзозлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантиришдек эзгу мақсад мужассам. Ўтган 27 йил юртимиз таълими тараққиётида беқиёс юксалтириш даври бўлди. Мустабид тизимдан қолган бирёқлама ўқитиш услубидан бутунлай воз кечилиб, таълим соҳаси тубдан ислоҳ этилди.

Энг муҳими бундай замонавий билим масканларида жонкуярлик ва фидойилик кўрсатаётган ўқитувчи ва мураббийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш бўйича ўзига хос янги тизим жорий этилди. Ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, самарали меҳнат қилиши, ишга ижодий ёндашиши, изланиши учун барча шароит ва имкониятларни яратишга оид кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, халқ таълими тизими ходимларининг иш ҳақи миқдори бир неча баробар ошди. Бошланғич синфлар ўқитувчиларига ойлик устамалар, синф раҳбарлиги, ўқув кабинетлари ва лабораториялар мудирлиги учун қўшимча ҳақлар белгиланди. Давлат таълим стандартларига мувофиқ, ўқитувчилар учун педагогик юкламалар мақбуллаштирилди. Бу педагог кадрларнинг малака ва маҳоратини янада юксалтириш, ёшлар таълим-тарбиясидаги масъулиятини ошириш, таълим масканларини ўқитувчи кадрлар билан тўлиқ таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис, бутун ҳаётий фаолияти, бор билим ва кўникмаларини баркамол авлодни тарбиялашдек хайрли ишга бахшида этган устозлар бугун халқимизнинг азалий, айниқса, истиқлол йилларида янгича маъно ва мазмун касб этаётган байрамини мамнуният билан кутиб олмоқдалар. Барча қатори тиббиёт олий ўқув юртларида ҳам мазкур санага бағишлаб, тадбир ва анжуманлар, спорт ўйинлари, давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ўтказиш доимий анъанага айланган. Жумладан, соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш, ўз соғлигига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, соғлом оила қарор топтиришни тарғиб қилишга йўналтирилган "Ёшлар соғлом турмуш тарзини танламоқда" комплекс дастури асосида тадбирлар амалга оширилмоқда. Олиб борилаётган ишлар самараси туфайли қатъий эътиқод ва қарашларга эга бўлган, маънавий таҳдидлар ва четдан кўрсатиладиган таъсирларга қарши туришга қодир бўлган ёшларни камол топтириш, ўсиб келаётган маънавий бой авлодни тарбиялашга эришишдан иборатдир.

Бугунги давр ва ўзгаришлар ёшларга нафақат чуқур билим бериш, балки уларнинг қалби ва онгига энг эзгу ғояларни жо этиш, миллий манфаатларимизга ёт мафкуравий ғоя ва таъсирлардан ҳимоялашни ҳам талаб этмоқда. Шунинг учун ўқитувчиларга кўрсатилаётган ғамхўрлик катта аҳамиятга эга. Бу эса ўқитувчиларни янада фидойи бўлишга, давлатимиз ривожи ва таянчи ёш авлодга жаҳон андозалари даражасида билим беришдек юксак ишга масъулият билан ёндашишга ва изланишга ундайди.

Бундай маънавий ва мафкуравий жиҳатдан баркамол ёшларни тарбиялашда "Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон" ғоясини ёшлар онгига сингдириш, Ватанни ардоқлаш ва севиш, комил инсон бўлиб вояга етишларини шакллантириш барчамизнинг мақсадимиздир. Ана шундай ғоя юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, экология соҳаларидаги ишлар асосан инсон манфаатлари учун, айниқса ёшлар ҳаётида алоҳида ўрин тутиши тўғрисида кўплаб семинар-тренинглар, илмий-амалий анжуманлар ўтказиш билан янада мустаҳкамланиб бормоқда.

Кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бахшида этаётган устозларимизни, муаллиму мураббийларимизни эъзозлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Намоз ТОЛИПОВ.

№ 38, 28.09.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.