Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ЮКСАК МУКОФОТ МУБОРАК!

Эътироф этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги Фармонига мувофиқ, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки билан халқнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлган юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланганлиги ҳар биримизда фахр-ифтихор туйғусини уйғотди. Албатта, ана шундай мукофотланганлар орасида тиббиёт ходимлари борлиги ҳам қувонарли ҳолдир. Жумладан:

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи"

Орзиева Дилбар Адизовна – Навоий шаҳридаги Меҳрибонлик уйи директори

"Меҳнат шуҳрати"

ордени билан

Алеушиева Жгагул Смаиловна – Шуманай тумани 57-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси гинеколог шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси

Камалов Телман Толяганович – Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази қандли диабетнинг йирингли асоратлари бўлими мудири

Юлдашев Акмал Акрамович – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона вилояти филиали директори

I даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан

Варисова Максуда Азизовна – Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасининг 19-қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири, Тошкент вилояти

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан

Абдужаппаров Сулайман Бахреддинович – Жиззах вилояти онкология диспансери бош шифокори

Бахронов Ўткир Шодиевич – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий вилояти филиали кардиология бўлими шифокори

Бойдедаев Тохир Рахимжонович – Наманган шаҳар 1-сонли шифохона бош шифокори

Дадамухамедова Шахида Мубашировна – Бухоро вилоят кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори

Джураев Миржалол – Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали директори

Назаров Нутфулло – Ғиждувон тумани тиббиёт бирлашмаси 68-қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокор-терапевти, Бухоро вилояти

Қосимова Феруза Абдува-лиевна – Мирзаобод тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли "Наврўз" қишлоқ врачлик пункти мудири, Сирдарё вилояти

Қурбонов Шерали Шайматович – Денов туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири, Сурхондарё вилояти

"Дўстлик" ордени билан

Ахмедов Мурод Эркинович - Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори

Назарова Зулфия Шералиевна – Жиззах вилояти перинатал маркази реанимация ва анестезиология бўлими катта ҳамшираси

Назарова Салима Каюмовна – Қорақалпоғистон Республикаси эндокринология диспансери бош шифокори

Усманова Дилбар Саидмахмудовна – Қибрай туманидаги "Farhod - madad shifo" хусусий клиникаси эндокринология бўлимининг олий тоифали шифокор-эндокринологи ва клиника менежери, Тошкент вилояти

Чернишева Анастасия Игоревна – Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси бўлим мудири

"Шуҳрат" медали билан

Абдурахманов Камил Фазилович – Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг онкология кафедраси доценти

Каттаева Фотима Болтаевна – Қарши шаҳридаги "Мурувват" ногирон болалар интернат уйи энагаси

Разикова Фотима Бафоевна – Бухоро вилоят болалар уйи бош тарбиячиси

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 29 августдаги "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармони билан соғлиқни сақлаш тизимида ҳам фаол меҳнат қилаётган қуйидаги соҳа ходимлари тақдирланди:

"Эл-юрт ҳурмати"

ордени билан

Абдукаримов Диамат Тухтаевич – Самарқанд ветеринария медицинаси институти кафедра профессори, Самарқанд вилояти

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан

Мирзалиева Камолат Куканбаевна – Олмазор туманидаги "Акфа медлайн" масъулияти чекланган жамияти директори, Тошкент шаҳри

"Жасорат" медали билан

Саидқулов Толиб Исоқович – "Ортопедия реабилитацияси" масъулияти чекланган жамиятининг Жиззах вилояти ҳудудий филиали техник протезчиси

"Келажак бунёдкори" медали билан

Суярова Зилола Сирлибоевна – Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд давлат тиббиёт институти даволаш факультетидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, Самарқанд вилояти

"Шуҳрат" медали билан

Жафаров Мурод Мирзахидович – Ўзбекистон пластик, реконструктив ва эстетик жарроҳлар жамияти раиси

Маджидов Улуғбек Валиевич – Ўзбекистон Ракка қарши кураш жамияти президенти

Нормуродов Анзур Авлоярович – Қарши шаҳридаги "Дармон фарм" хусусий корхонаси раҳбари, Қашқадарё вилояти.

Татинцян Карине Валерьевна – Самарқанд вилояти "Умид-Д" диабетга ва ногиронликнинг бошқа шаклларига йўлиққан инсонларга ёрдам кўрсатиш хайрия маркази раиси.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимизнинг нуфузли мукофотларига сазовор бўлган тиббиёт ходимларини машаққатли меҳнатлари ортидаги улкан ютуқлари билан чин дилдан самимий қутлаб, муборакбод этамиз. Масъулиятли ва шарафли ишларида омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

№ 34, 31.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.