Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

МЕҲНАТЛАРИ РАҒБАТГА МУНОСИБ

Маълумки, мамлакатимизда давлатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва унинг тараққиётига улкан ҳисса қўшиб келаётган соҳа ходимлари ҳар йили энг азиз ва энг улуғ байрамимиз – мустақиллик куни арафасида муносиб тақдирланиб келади. Боиси, бу юрт – инсон меҳнатлари қадр топган юрт. Давлатимизнинг ана шундай нуфузли мукофотларига сазовор бўлганлар орасида тиббиёт ходимларининг ҳам борлиги эса республикамиз соғлиқни сақлаш тизими ва фаолиятига берилган юксак эътирофидир.

Жорий йил ҳам ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун фан, таълим, адабиёт, маданият, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар қатори соғлиқни сақлаш ходимларидан ҳам бир гуруҳи фахрий увонлар билан тақдирланди.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида мазкур тақдирланганларнинг бир қисмига мукофотларни топширишга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчилари ва улар орқали бутун жамоа вакилларини мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги билан қизғин табриклади.

Телман КАМАЛОВ,

"Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби,

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази қандли диабетнинг йирингли асоратлари бўлими мудири:

– Аввало, билдирилган ишонч учун Президентимизга миннатдорлик билдираман. Буни биргина менинг эмас бутун жамоамизнинг фаолиятига берилган баҳо, деб ҳисоблайман. Камтарона меҳнатларимни шу даражада юксак баҳолабдики, бу келгуси фаолиятимда менга янада масъулият юклайди. Барчамиз гувоҳи бўлиб турибмиз, бугунги кунда тиббиётнинг барча йўналишларида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, улар замирида аҳоли саломатлиги, жамият фаровонлигини мустаҳкамлаш мақсади устувордир. Шундай экан, мазкур жараёнларда фаол иштирок этиш биз – шифокорларнинг ҳам вазифамиздир. Шу маънода бундан кейин ҳам халқимиз саломатлигини таъминлаш, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими, шу билан бирга, тиббиёт тарққиётига ҳисса қўшишга бор куч, билим ва имкониятларимни сафарбар этаман.

Камил АБДУРАХМАНОВ,

"Шуҳрат" медали соҳиби,

Тошкент врачлар малакасини ошириш

институтининг онкология

кафедраси доценти:

– Халқимизнинг меҳнат қилсанг – роҳат топасан, деган ибратли сўзлари нақадар рост эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Албатта, бу мукофот бир менга эмас кўп сонли жамоамиз меҳнатининг эътирофидир. Юртимизда тиббиёт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида қўлга киритилаётган муваффақиятлар, соҳа амалиётига татбиқ этилаётган замонавий усуллар, юқори технологияли асбоб-ускуналар эса барчамизнинг ютуғимиздир. Мана, ўтган қисқа фурсат мобайнида Президентимиз раҳнамолиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан тиббиётни, хусусан, ихтисослашган тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш, халқимизни тиббий хизматлардан рози қилиш борасида кенг кўламли фаолиятлар йўлга қўйилди. Ҳали олдимизда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўп бўлишига қарамай, маълум даражада бўлса ҳам мазкур ислоҳотларнинг натижасига ўзимиз ҳам гувоҳ бўлиб турибмиз. Бугун барчамиз яхши биламиз, ушбу фаолиятлар келажагимиз тараққиёти, фаровонлигининг кафолатидир. Агар ушбу жараёнга озгина бўлса-да, ҳисса қўша олган бўлсам бундан беҳад мамнунман. Келгуси фаолиятимда билдирилган бу ишончни оқлаш мен усун энг асосий устувор вазифадир.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ўтган қисқа фурсат мобайнида барча соҳалар қатори тиббиёт тизимида ҳам амалга оширилган ислоҳотлар ва улар натижасига эътибор қаратди. Мазкур жараёнда масъулиятни барча бирдек ҳис қилиши лозимлиги, зеро аҳоли саломатлигини таъминлаш ва халқ розилигига эришиш – олий саодат эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, ўтган вақт мобайнида тиббиёт тизимида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнига қўшган ҳиссаси учун Президентимиз, халқимиз ишончи ва эътиборига сазовор бўлган соҳа ходимларига ўз мукофотларини топширди.

Дилбар УСМАНОВА,

"Дўстлик" ордени соҳибаси,

Қибрай туманидаги "Farhod – madad shifo" хусусий клиникаси эндокринология бўлимининг олий тоифали эндокринологи ва клиника менежери:

– Бугун мамлакатимизда Юртбошимиз раҳнамолигида барча соҳалар сингари тиббиёт тизимида ҳам олиб борилаётган туб ислоҳотлар барчамизни мамнун этмоқда. Ушбу фаолиятлар натижасида хусусий тиббиёт тараққиётига қаратилган эътибор ва уларга берилаётган имконият ҳамда имтиёзлар соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу такомиллашувлар, амалга оширилаётган ўзгаришлар бугундан ўзининг ижобий самарасини бераётганлиги эса олдимизга қўйган мақсадларимиз нақадар олижаноб эканлигидан далолатдир. Зеро, тиббиёт равнақи аҳоли саломатлигини таъминлаш имконияти, жамият тараққиётининг кафолатидир. Сабаби, қачонки аҳоли саломатлиги мустаҳкам бўлса, жамият фаровонлиги ортади. Ёшликдаги орзу ва мақсадларим билан тиббиёт соҳасини танлаганман. Ушбу юксак мукофот эса истакларим мени нотўғри йўлга бошламаганлигининг исботи бўлди, очиғи, кутмаган эдим. Билдирилган ишонч учун Президентимизга, Соғлиқни сақлаш вазирлигига миннатдорлик билдираман. Бундан кейинги хизматларим билан бу масъулиятни оқлашга ваъда бераман.

Мурод ЖАФАРОВ,

"Шуҳрат" медали соҳиби,

Ўзбекистон пластик, реконструктив ва

эстетик жарроҳлар жамияти раиси:

– Биз тараққиёт, технология, инновация асрида яшаяпмиз. Бугун мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг жадал суръатларда олиб борилаётгани ҳам бор гап. Биргина соғлиқни сақлаш тизимида яратилаётган имкониятлар натижасида халқимизнинг оғири қанчалик енгил бўлаётганини кўриб турибмиз. Авваллари тиббиёти ривожланган хорижий давлатлардагина бажариладиган мураккаб жарроҳлик амалиётлари бугун мамлакатимизда ҳам амалга оширилмоқда. Бу тиббиёт ходимлари ёки халқимиз ютуғи бўлиб қолмай, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Шу маънода халқи, соҳа ходимлари учун шундай имкониятлар яратиб бераётган юрт тараққиёти учун хизмат қилиш барчамизнинг вазифамиздир. Бугун ушбу мақсад йўлидаги камтарона меҳнатларимиз давлатимиз томонидан юксак даражада эътироф этилди. Бундан руҳланиб, олдимизда турган вазифаларни амалга оширишга бўлган шижоатим янада ошиб кетди. Бу юксак мукофот айни пайтда масъулият ҳамдир. Келгуси фаолиятимда асосий эътиборни ана шу ишонч ва масъулиятни оқлашга қаратаман. Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги барчамизга муборак бўлсин.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

Суратлар муаллифи Жасур ЖАЛИЛОВ.

№ 34, 31.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.