Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ФИДОЙИ МЕҲНАТГА МУНОСИБ РАҒБАТ

Ўзининг ноёб истеъдоди ва фидойи меҳнати билан эл назарига тушиб, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиб келаётган Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Фахрийлар ишлари бўйича Марказий Кенгаши ҳузуридаги "Фахрийлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи" аъзоси ҳамда таҳририятимизнинг доимий муаллифи Искандар Раҳмоннинг ҳаёт ва фаолияти тўғрисида эътирофли фикрларни айтиш мумкин.

Куни кеча таҳририятимизга устозимиз Искандар Раҳмон қувончли хабар билан кириб келдилар. 2018 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Искандар Раҳмоннинг "Оловли йиллар ёди" номли китоби билан танишиб чиқиб, ўзларининг қуйидаги: "Сиз тақдим этган "Оловли йиллар ёди" китобингиз билан танишиб чиқдим.

Ватанимиз озодлиги, унинг истиқлоли ва истиқболи йўлида курашган жанг майдонлари ҳамда фронт ортида мардлик ва жасорат кўрсатган юртдошларимиз ҳаётини ёрқин мисоллар асосида ёритиб берганингиз учун Сизга чин қалбимдан ташаккуримни билдираман. Сизнинг ҳаёт ва ижод йўлингиз ёшларимизни ҳарбий-ватанпарварлик, она юртга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади, деб ишонаман.

Сизга мустаҳкам соғлиқ, фарзандлар, набиралар камолини кўриб, ҳамиша эл-юрт ардоғида бўлишни тилаб қоламан", дея эътирофли фикрларини ёзибдилар.

Искандар Раҳмон 1955 йилдан буён бадиий ижод билан шуғулланади. Унинг 50 га яқин назмий ва насрий асарлари чоп этилган. Муаллиф Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмаларининг 2012, 2013, 2017 йилларда ўтказилган "Энг азиз, энг улуғ", "Йилнинг энг фаол журналисти" танловлари совриндори бўлган. Устоз айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги "Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбомни нашр этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойишига жавобан "Хотира-альбоми" китобини тайёрлаш ишлари билан шуғулланмоқдалар.

Таҳририят жамоаси газетанинг доимий муаллифи, устозимизни муносиб ютуқлари ҳамда яқинлашиб келаётган Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади. Ижодий баркамоллик ва оилавий хотиржамлик ёр бўлишини истаб қолади.

№ 25, 22.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.