Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

СЕВИМЛИ НАШРИМИЗ — ДОИМИЙ ҲАМРОҲИМИЗ

Матбуот, ахборот воситалари демократик ривожланиш учун катта аҳамиятга эга. Республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар оммавий ахборот воситалари олдига бутунлай янги вазифаларни қўймоқда. Тўртинчи ҳокимият деб эътироф қилинган матбуотимиз ҳам бундан четда қолгани йўқ. У аҳолида янгича тафаккур ва онгни шакллантиришда таъсирчан қурол бўлиши инсон манфаатларининг изчил ва фаол ҳимоячиси ҳисобланади.

Зеро, Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов: "Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари умуминсоний эзгу ғояларнинг эркин минбари бўлишга интилар экан, ҳақиқат ва холислик журналистиканинг доимий, ўзгармас қоидасига айланиши шарт," деб айтган эди.

Оммавий ахборот воситалари қонунчилик меъёрларини руёбга чиқариш, ислоҳотларнинг бориши ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назорат қилишнинг таъсирчан воситаси ҳисобланади. Юртимизда мустақиллик йилларида кўплаб газета ва журналлар чоп этила бошланиб, улар ўз муштарийларига эга бўлди. Бугун ўзининг минг-минглаб ўқувчиларига эга бўлган "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш – Здравоохранение Узбекистана" газетаси ҳам мустақиллигимиз меваси ҳисобланади.

Ушбу газетани ташкил топган дастлабки йилларидан бошлаб ўқиб, унинг саҳифаларини кузатиб борамиз. Йил сайин унинг мухлислари сафи кенгайиб, газета қизиқарли, ўқишли бўлиб бормоқда. Саҳифаларда бериб борилаётган умумий амалиёт шифокорларига ёрдам, "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар соғлом турмуш тарзи, тиббиётимиз фидойилари, долзарб мавзу, ибрат, ёш олимлар минбари, маҳорат дарслари, тажриба ва амалиёт, тиббиёт анжуманлари, ютуқлари, семинар, ахборот ва интернет янгиликлари ҳамда шифокор ва ҳамширалар фаолияти, уларнинг халқимизга кўрсатилаётган малакали тиббий ёрдамлари хусусидаги материаллар ҳар бир ўқувчи диққатини ўзига тортади.

Газетадаги материалларнинг янада ўқишли ва қизиқарли бўлишида таҳририятнинг жонкуяр, фидойи журналисти, бош муҳаррир ўринбосари Ибодат Соатова, саҳифаловчи Бахтиёр Қўшоқов, тажрибали журналист Намоз Толипов, ёш, иқтидорли, изланувчи ижодкорлар Ҳасан Абдуғаниев, Жонибек Маърупов, Диёра Бозорова, техник оператор Жасур Жалилов, моҳир сураткаш Акром Абдуллаев, қолаверса, барча ходимларнинг хизматлари катта, албатта.

Ҳаёт юксаляпти, жамият илгарилаб бормоқда. Бу эса журналистлардан фақатгина тиббиёт оламида рўй бераётган жараёнлардан эмас, балки юртимизда кечаётган кўп қиррали ижтимоий жараёнлардан ҳам муштарийни ҳар томонлама хабардор бўлишини, жамотчиликни қизиқтирадиган долзарб мавзуларнинг ёритилишини талаб этади.

Ишонамизки, "Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш – Здравоохранение Узбекистана" газетаси барча тиббиёт ходимларининг севимли нашри ва доимий ҳамкори бўлиб қолаверади. Таҳририятнинг барча ходимларини Оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимлари куни билан муборакбод этиб, уларга ижодий баркамоллик, эзгу тилаклар тилаб қоламиз!

Шоира ҚОДИРОВА, Тошкент тиббиёт академияси катта ўқитувчиси.

№ 25, 22.06.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.