Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

МУҲИМИ: ЭЪТИБОР ВА ИШОНЧ

Таъкидлаш муҳимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда жамоат ташкилотларини янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Айни кунда юртимизда 5 мингдан ортиқ жамоат ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда.

Айтиш лозимки, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда кўп сонли тиббиёт ходимларининг сафи кундан-кун кенгайиб бормоқда. Жумладан, бу борада Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг ҳам алоҳида ўрни бўлиб, у 1992 йилда ташкил этилган мустақил, ўз-ўзини бошқарувчи, ижтимоий, касбий бирлашма сифатида давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, шунингдек, ассоциация дастурларини ҳаётга татбиқ этишни хоҳлаган ва унга ёрдам берувчи алоҳида шахсларни кўнгилли равишда бирлаштирадиган жамоат бирлашмаси, ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотдир. Унинг мақсади инсонпарварлик, врачлик ахлоқи, табобат одоби ғояларини тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш учун тиббиёт амалиёти ҳамда илмини ривожлантиришга кўмаклашиш, ассоциация аъзоларини касбий, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш ҳисобланади. Ўзбекистон врачлар ассоциацияси 14 та ҳудудий ва 13 та жамоа шаклида аъзо бўлган тиббиётнинг тор йўналишлари бўйича бўлимларига эга. Ассоциация жамоат ташкилоти сифатида Ўзбекистоннинг 35 минг нафар шифокорини бирлаштирган. Ўтган йиллар давомида унинг тавсияси билан 20 нафардан ортиқ шифокорга "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони берилди. Бундан ташқари, 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан ҳар йили 30 нафардан ортиқ фахрий врачга моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 2012 йилдан буён илмий-амалий конференциялар Қарши, Урганч, Гулистон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларида ўтказиб келинмоқда. Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизимини такомиллаштириш мақсадида "Аҳолининг касалланиш кўрсаткичларига таъсир қилувчи хатарли омиллар ва уларнинг олдини олишда долзарб масалалар" мавзусидаги анжуманда 400 нафардан ортиқ умумий амалиёт ва бошқа тор ихтисосликдаги шифокорлар қатнашди. Иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш учун ассоциация 2010 йилдан буён тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун "Ўзбекистон врачлар ассоциацияси стипендияси"ни таъсис этган. Шу кунга қадар 30 нафардан ортиқ талаба ушбу стипендияга сазовор бўлган. Бунинг баробарида тиббий таълим тизимини такомиллаштириш бўйича Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда "Ўзбекистон врачлар ассоциацияси брифинги" журнали ёрдамида масофавий таълим тизимини жорий этди. Бу дастур орқали 1 минг 800 нафардан ортиқ шифокор масофа орқали малакасини ошириб, сертификатларга эга бўлди.

Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жамияти институтларининг нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва бошқа институтларни ривожлантириш фонди ташкил этилган бўлаб, улар ҳар йили жамоат ташкилотларини мамлакатимизда амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда иштирок этиши учун грантлар ажратмоқда. Ассоциация ва унинг ҳудудий бўлимлари бир неча марта грант олиб, уларни амалга оширишда фаол иштирок этиб келмоқда. 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва бошқа институтларни ривожлантириш фонди томонидан ассоциацияга "Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва ижтимоий аҳамиятга эга аҳолига малакали тиббий хизматни ташкил қилиш" номли 90 миллион сўмлик давлат ижтимоий буюртмаси ажратилди ва у муваффақиятли амалга оширилди. Ҳамкорлик борасида Ўзбекистон врачлар ассоциацияси 1997 йилдан Европа тиббиёт ассоциациялари ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти форумига аъзо бўлди ва ҳар йили ўтказиладиган йиғилишларда қатнашиб келади. 2016 йил 10-12 март кунлари Европа тиббиёт ассоциациялари ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти форуми Тошкент шаҳрида ўтди. Унда 20 та давлатдан 60 дан ортиқ тиббиёт ассоциациялари вакиллари қатнашди.

Унинг ташаббуси ва таъсислигида 1999 йил "Халқаро Ибн Сино фонди" ва 2011 йилда Ўзбекистон хусусий врачлар ассоциацияси ташкил қилинди. Айни пайтда ўз нуфузига эга бўлган ва бир қанча эзгу ишларни амалга оширган Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг ривожланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган профессор Абдулла Худайбергенов (марҳум)нинг меҳнатлари беқиёсдир. Фидойи инсоннинг саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилган ҳудудий ассоциациялар ҳам халқимиз саломатлиги йўлида меҳнат қилаётган шифокорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ибратли ишларни амалга ошириб келмоқдалар. Анъанага кўра ҳар бир ташкилот йил якунида амалдаги фаолиятлари бўйича сарҳисоб қилади. Шундай экан, жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон врачлар ассоциацияси раиси вазифасини вақтинча бажариб келган Зафар Сидиқовнинг ассоциация фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Сўнгра, вилоят бўлимларидаги раҳбарлар ҳам ўз ахборотларини беришди. Делегатлар Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг навбатдан ташқари конференциясида кун тартибига қўйилган масалаларга атрофлича тўхталиб, ўз фикр, мулоҳаза ва таклифларини ўртага ташлашди. Келишувга асосан Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг раиси этиб Зафар Сидиқов тайинланди. Иштирокчилар анжуман сўнггида ассоциация ва унинг ҳудудий бўлимларининг кейинги йиллардаги устувор йўналишлари бўйича истиқболдаги вазифаларни белгилаб олдилар.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бу каби жамоат ташкилотларининг фаолиятидан кўзланган эзгу мақсадлар – инсон саломатлиги ва унинг манфаатларига қаратилган экан, уларнинг бу борадаги масъулиятли ишларига ютуқлар тилаб қоламиз.

Ибодат СОАТОВА.

Жасур ЖАЛИЛОВ олган суратлар.

№ 52, 22.12.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.