Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ҚАЛБЛАРДАН КЎЧГАН ДИЛ ИЗҲОРЛАРИ

"Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга". Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддаси.

Мана, йилимиз ҳам охирлаб, яна янги йил арафасида турибмиз. Албатта, ортга назар ташлаб, йил давомида нима ишларни амалга оширдик, қандай ютуқларга эришдик дея сарҳисоб қиламиз. Асосий фикрга эътибор қаратадиган бўлсак, Президентимиз 2017 йилни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб номлашлари ҳар бир юртдошимиз қалбидан чуқур ўрин олди. Бунинг исботи сифатида айтмоқчимизки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган шифокору ҳамширалар ҳамда кичик тиббиёт ходимлари хизматидан мамнун бўлган 164 нафар фуқародан дил изҳорлари битилган мактублар олдик. Бош Қомус – Конституциямизнинг 25 йиллиги нишонланаётган айни кунда бу каби раҳматномаларни эътиборингизга ҳавола этишни лозим кўрдик.

– Президентимиз томонидан инсон саломатлигини сақлашга қаратилган эътибор ва ғамхўрликдан миннатдорман. Шифо масканларида мен каби қариялар ва фахрийлар учун яратилган шароит ва имкониятлар дилни яйратади. Бир неча йиллардан буён соғлигимни тиклаш мақсадида шифо масканларида бўламан. Аввало, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Улуғбек Эгамбердиев, бошқарма мутахассиси -Фаина Зиганшиналарга дил ташаккуримни йўллайман. Айниқса, дарддан фориғ бўлишимда "Нуроний" шаҳар шифохонаси терапия бўлими бошлиғи Дилором Ғафурова, неврология бўлими бошлиғи Нигора Шомаҳмудова, катта ҳамшира Гўзал Тожибоева, физиотерапия ҳамшираси Мавжуда Ҳусанова, беморларни қабул қилувчи Гулчеҳра Шамсиева ҳамда мазали таомлар пиширувчи ошпазлар Шаҳноза Юсупова, Севара Ҳайдароваларнинг астойдил меҳнатларини эътироф этиб, уларга ҳам самимий тилакларимни билдираман. Шунингдек, Республика ихтисослаштирилган терапия ва реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази кардиологи Баҳром Алявий, кардиология бўлими бошлиғи Гўзал Нурмуҳамедова, катта ҳамшира Шоҳида Саипова, неврология бўлими шифокори -Дилором Нажмиддинова ва Ҳакима Алиходжаева каби ўз касбининг билимдони бўлган шифокорларга чин дилдан раҳмат деб қоламан. Бу инсонларнинг ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашаётганлиги ва беморларнинг дардига нафақат дори-дармон, балки хушмуомалалик, меҳрибонлик билан малҳам бўлаётганликларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Уларга келгуси ишларида ривож, соғлик-саломатлик ёр бўлишини истаб қоламан, – дейди Тошкент шаҳри Юнусобод туманида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Шуҳрат Муҳамедов.

Навоий вилоятининг Кармана туманидан меҳнат фахрийси Назира Абдуллаева ўз мактубида фарзанди автоҳалокат туфайли ўнг қўлидан оғир тан жароҳати олганлиги ва уни тезда Кармана туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига олиб борганлигини баён қилган. Муаллиф нуридийдасининг муваффақиятли оғир операциядан кейинги ҳолатини кўриб, унинг дардига малҳам бўлган травматология бўлими бошлиғи Баҳриддин Розиқов ҳамда Омон Мирзаев, Асқар Ёрматов, ҳамширалар Лобар Турсунова, Шаҳло Шодиева, Гулбаҳор Бобоева, Гулчеҳра Жўраева ва техник хизматчи Ҳусния Мардоноваларга самимий миннатдорлик билдирган.

– Соғлигимда ўзгариш бўлгач, Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказининг венерология бўлими шифокорларига мурожаат қилдим. Улар мени тиббий кўрикдан ўтказиб, тўғри ташхис қўйишгач, даво муолажаларини бошлаб юборишди. Меҳнатсеварлиги ҳамда очиқ чеҳраси билан сифатли тиббий хизмат кўрсатган даволовчи врачим Жаҳонгир Ражабов, шифокорлар Камолиддин Акромов, Р. Раҳмонбердиев, шунингдек, дерматология бўлими бошлиғи С. Бегимқуловларга дил изҳоримни йўллайман. Халқ саломатлиги йўлида фидойиларча меҳнат қилаётган соҳанинг ушбу жонкуярларига оилавий хотиржамлик тилаб қоламан, – дейди тошкентлик Г. Ахунджанова.

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Наргиза Тошпўлатова ўз мактубида 2017 йилнинг 11 февраль куни Тошкент шаҳар халқ қабулхонасига соғлигини тиклаш мақсадида ёрдам сўраб мурожаат қилганлигини баён этади. Қабулхона ходимлари тегишли ташкилот билан боғланиб, унга Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли 1-сонли Республика клиник шифохонасига имтиёзли йўлланма олиб беришади. Хат муаллифи Тошкент шаҳар халқ қабулхонаси ҳамда даволовчи шифокори Зулхумор Раҳимова кўрсатган ғамхўрликдан хурсанд бўлиб, ўзининг чексиз ташаккурини йўллайди.

– 2016 йилнинг ноябрь ойида Президент виртуал қабулхонасига даво муолажаларини олиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим. Мурожаатимни масъул ходим Шавкат Мирзаев кўриб чиқиб, тегишли тиббиёт муассасасига йўллади. Айни пайтда соғайиб, оилам бағрига қайтдим. Бунинг учун Республика травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти директори, профессор Мирҳаким Азизов, даволовчи шифокорим Саидазиз Саидаҳмадхонов ва барча тиббиёт ходимларига эзгу тилакларимни билдираман. Ўз касбининг фидойиларига доимо яхши кайфият ёр бўлишини истаб қоламан, – дейди тошкентлик Маъмура Аҳмедова.

Навоий вилояти, Хатирчи туманидан II гуруҳ ногирони Абдуҳамид Шукуровнинг дил номасида қуйидаги эътирофни ўқишимиз мумкин: "Қизим Насиба Шамсиева 2016 йилнинг июнь ойида бахтсиз ҳодиса туфайли танасида 65 фоиз куйиш жароҳатини олди. Уни Самарқанд шаҳридаги "ХАВАСИ" клиникасида даволовчи шифокор Э. Ҳакимов икки ой давомида даволаб, ҳаётга қайтарди. Шундан сўнг, мурожаатимизга кўра 2017 йилнинг 31 октябрида Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Даволаш-профилактика ёрдамини кўрсатиш бош бошқармаси бўлими мутахассислари Сойибжон Бозарипов (фуқаролар мурожаати бўйича), Ширин Раҳматуллаевалар (фуқароларни рўйхатга қўйиш бўйича) Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли 1-сонли клиник шифохонасининг "куйиб қолганлар бўлими"га дарҳол йўлланма беришди. Ўша куннинг ўзидаёқ ушбу шифохона мудираси Робия Жуманиёзова қизим Насибани дарҳол қабул қилиб олди. Ҳали тўлиқ тузалиб кетмаганлигини кўриб, бундай ҳолатларда чет давлатларда қандай операция қилишса, бу ерда ҳам шундай операция ўтказилиши ва даволаш мумкинлигини билдирди. Ана шундай қалби пок, касбига садоқатли шифокорларга мингдан минг раҳмат деб қоламан".

– Қизимнинг соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, Сурхондарё вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси врачларига олиб бордим. Улар фарзандимни кўрикдан ўтказиб, зарурий даво муолажалари тайинлашди. Айниқса, бош шифокор Н. Дияров ва Т. Ибрагимов томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли қизим соғайиб кетди. Бунинг учун уларга тани-сиҳатлик, узоқ умр тилаб қоламан, – дейди Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида истиқомат қилувчи Чарос Нафасова.

Юнусобод тумани, "Боғи-бўстон" маҳалласи, Боғишамол 1-тор кўчаси, 45-уйда яшовчи 77 ёшли Ҳасанбой ҳожи ота Ниёзмуҳамедов кундузги стационарда даволанганлиги ва малакали шифокор, бўлим мудираси Сайёра Солиеванинг тиббий хизматларидан баҳраманд бўлганликларини ташаккурномаларида билдирганлар. Жамоа ходимларининг хушмуомалалиги ва ҳурматини мамнунлик билан тилга олиб, ана шундай шифокорлар сафи кенгайишини Оллоҳдан тилаб қоладилар.

Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида истиқомат қилувчи Махфиратхон Муротова, аввало, Юртбошимизга чексиз ташаккурини билдиради. Сабаби 2015 йилда туғилган қизи Марваридбону чап кўзининг тепа ва паст қисмида ўсимта билан дунёга келганлигини айтиб, уни операция қилдириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилади. Мазкур мурожаат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилгандан сўнг, 2017 йилда Республика онкология ва радиология илмий марказининг онкоофтальмология бўлимида Марваридбону муваффақиятли операция қилинади. Бунинг учун Фарғона вилояти офтальмология шифохонаси кўз шифокори Аҳад Тоировичга, илмий марказнинг онкоофтальмология бўлими мудири З. Исломов, даволовчи шифокор Дилноза Аъзамходжаева, врач Тожиддин Қурбоновичларга, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғининг муовини Дилфуза Раҳимовага ҳам самимий миннатдорлик билдиради.

– 5 ёшли фарзандим Шоҳжаҳон "лимфома" ташхиси билан Республика гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти 1-болалар бўлимида даволаниб келмоқда. Унинг тузалиб кетиши учун ўзларининг беминнат хизматларини аямаётган қўли енгил шифокорлардан Ф. Ризаева, Н. Бобохонова, М. Шарипова, Х. Нигматов, С. Ибрагимова ва В. Тенлар хизматидан мингдан-минг розиман. Уларнинг беморлар ёнида туну кун хизмат қилишларига қанчалар тасанно айтсак арзийди. Юқорида тилга олиб ўтган фарзандимнинг халоскорларини эл назаридан қолмасликларини истаб қоламан, – дейди Тошкент вилояти фуқароси Шерали Раҳмонов.

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи Мухтор Мардиев ўз мактубида юртимиз фуқаролари тиббиёт соҳасидан рози бўлаётганликлари ва бунинг учун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга ташаккур билдиради. Муаллиф Самарқанд вилояти Ортопедия ва шикастланишлар оқибатлари шифохонасининг шифокорларидан чин кўнгилдан миннатдор эканлигини айтади. Акаси А. Мардиев эҳтиётсизлик оқибатида йиқилиб, чап қўли ва оёғи синганлиги боис, ушбу тиббиёт масканида профессор Файзулла Ўринбоев ҳамда мазкур шифохонанинг 2-катталар шикастланишлари оқибатлари бўлими бошлиғи Олим Рўзиқулов ҳамда Алишер Келдиёровларнинг тезкор даво муолажалари туфайли тузалиб кетганлиги, шу билан бирга, 3 ёшли қизи Севинч чап оёғини яхши боса олмаганлиги сабабли мазкур шифохонанинг болалар шикастланиш оқибатлари бўлимига мурожаат қилганлиги ва врач-ординатор Аброр Мелибоев қабулида бўлиб, керакли даво муолажалари қилингандан сўнг қизи равон юриб кетганлигини баён қилади. Шу муносабат билан бу каби шифокорлар меҳнатига таҳсин айтиб, ўз мактубига якун ясайди.

Бекобод туманида истиқомат қилувчи Руслан Виктамиров йўллаган миннатдорлик хатида Республика ихтисослаштирилган урология маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи Ш. Мухторов ҳамда шифокорлар Б. Жумаев, Х. Зокиров, Н. Қодиров, Ш. Абдуллаев, шунингдек, Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Э. Хотамов, врачлар У. Ҳалилов, И. Қўшматов, Ф. Ёрматова, Б. Шодиев, Р. Сатторов, Б. Ибрагимов, З. Стрыгина, Н. Каримова, Р. Каримов, А. Муротова, И. Хидиров, ҳамшира Р. Бердибекова, катта фельдшер А. Кенжаев, ҳайдовчи С. Карабаевлар меҳнатидан мамнун эканлигини билдириб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаб қолади.

– Қизим Дилнозанинг тўсатдан тоби қочиб, аҳволи кундан-кунга оғирлаша бошлади. Рафиқам билан 2016 йилда пойтахтимиздаги Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтига олиб борганимизда Дилнозага жиддий ташхис қўйилди. Фарзандимиз бир ярим йил давомида ушбу институт клиникаси ҳамда вилоят шифохоналарида даволанди. 2017 йилнинг 6 ноябрь куни қизимизнинг аҳволи оғирлашди. Худди шу куннинг ўзида Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида уни операция қилишди. Дардимизга шерик бўлиб фарзандимизга нажот бахш этган тиббиёт маркази бош врачи Шуҳрат Ҳудойберганов, хирургия бўлими бошлиғи Ўктам Ҳамраев, реанимация бўлими бошлиғи Усмон Олтиевларга чин қалбдан ташаккур айтамиз. Улар операция ва муолажаларни астойдил бажариб, бирорта ҳам дори-дармон сўраганлари йўқ. Бундай ўз касбининг моҳир устаси бўлган шифокорларга узоқ умр, ишларида ютуқлар тилаб қоламан, – дейди Бухоро вилояти, Қоракўл туманида яшовчи Равшан Раҳматов.

Номалар орасида бир мактуб эътиборимизни ўзига тортди. Тошкент шаҳри Учтепа туманида истиқомат қилувчи Н. Собирова набираси -Саидакбар пешоб чиқаришда безовта бўлганлигини кўриб, Учтепа туманидаги 23-оилавий поликлиника хирурги Алишер Исмоиловга суннат қилдириш учун мурожаат этади. Тажрибали шифокор Саидакбарнинг, аввало, қон таҳлилини олиш зарурлигини айтади. Таҳлиллар тайёр бўлгач, Алишер Исмоилов бундай кўрсаткич билан болани суннат қилиш мумкин эмаслиги ва бунинг учун Гематология ва қон қуйиш институтига бориб текширувдан ўтиш кераклигини тушунтиради. Ушбу муассаса мутахассислари айни пайтда болани даволаш муҳимлигини таъкидлашади. Мактуб муаллифи малакали шифокор Алишер Исмоиловнинг зеҳни ўткирлиги ва билимдонлигини эътироф этиб, агарда тажрибасиз шифокор бўлганида набирам операция бўлиб, кўнгилсиз ҳолат юз бериши мумкин эди, дея таъкидлайди. Шу ўринда поликлиника бош шифокори С. Дўстмуҳамедова ва маҳоратли жарроҳ Алишер Исмоиловдан чексиз миннатдорлигини билдиради.

– Саломатлигимда юз берган ўзгариш сабаб, ҳудудга қарашли тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилдим, чақирувга жавобан навбатчи шифокор Обид Тўрахўжаев тез етиб келиб, қисқа фурсатда зарурий ёрдамни кўрсатди. Мутахассиснинг муомаласи, ўзини тутиши, айниқса, соғлигимга оид қимматли маслаҳат ва кўрсатган беминнат хизматлари учун Обид Тўрахўжаев ҳамда унинг жамоасига ўз миннатдорлигимни билдираман. Касбий фаолиятида муваффақиятлар тилайман, – дейди Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Аҳмаджон Аҳмедов.

Вазирлигимиз ҳамда таҳририятимизга келаётган ташаккурномаларнинг кети узилмайди. Юқоридаги дил номалари қаторида Тошкент вилояти, Тошкент туманидан М. Худойназаров, Хоразм вилоятидан Р. Жуманиёзов, Жиззах вилоятидан Б. Қувондиқов, Тошкент вилоятидан М. Қаюмова, Қашқадарё вилоятидан Р. Аблаева, Тошкент шаҳридан Ш. Дадажонов, Н. Охунжонов, Мажидовлар, Термиз шаҳридан К. Алимардоновалар ҳам дардларига малҳам бўлган қўли енгил тиббиёт ходимларининг меҳнатларини эътироф этганлар ва ўзларининг эзгу тилакларини изҳор қилганлар.

Мактубларни Ибодат СОАТОВА шарҳлади.

№ 50, 08.12.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.