Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

БУРЧ, МАСЪУЛИЯТ ВА ИШОНЧ

Фахр билан айтиш муҳимки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун юртимиз тарихидаги оламшумул воқеа бўлиб, мазкур тарихий ҳужжат дунё сиёсий харитасида янги, мустақил, суверен демократик давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлганлигининг илк бор акс эттирилишига асос солганлиги билан ғоят аҳамиятлидир.

Бунинг исботи сифатида таъкидлаш лозимки, жорий йилда Конс-титуциямизнинг 25 йиллигини ўзгача шукуҳ билан кутиб олаёт-ганлигимиз ҳар бир ватандошимиз қалбида фахр ва ифтихор туйғусини уйғотмоқда. Бугун юртдошларимиз жойларда Конс-титуциямизнинг чорак асрлик байрамини тантанали равишда нишонлашмоқда. Зеро, тарих зарварақларидан ўрин олган Бош қомусимизнинг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Конс-титуциясига 25 йил" эсдалик нишонини таъсис эътиш тўғрисидаги Фармони ушбу тадбирга янада ҳамоҳанг бўлди.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида кўп йиллар давомида меҳнат қилган бир гуруҳ тиббиёт ходимларига Конституциямизнинг 25 йиллиги муносабати билан кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов кириш сўзи билан очиб, мамлакатимиз Бош қомуси ягона ва эзгу мақсадларга йўғрилган ғоят мукаммал ҳужжат эканлиги, шунингдек, унда халқимизнинг нафақат бугуни, балки узоқ истиқболдаги тақдирини ҳал этишга қаратилган ҳуқуқий муносабатлар мужассамлашганлигини эътироф этди. Шу ўринда вазир бу борада аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масаласи давлатимиз ижтимоий сиёсатида асосий ўринни эгаллаб келаётганлиги, ҳар қандай давлатнинг куч-қудрати ва салоҳияти фуқароларнинг жисмоний ҳамда ақлий жиҳатдан соғломлик даражасига бевосита боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидлади. Айниқса, соҳада эришилаётган ютуқларга эътибор қаратар экан, давлатимиз томонидан тизимга оид чиқарилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва унинг замирида инсон саломатлиги ётганлиги, шу билан бирга, бугунги тиббиётимиз учун кенг имкониятлар яратилиб, бунда аҳоли саломатлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари, шунингдек, тиббиёт ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш қонун устуворлиги билан белгилаб қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб, тадбир иштирокчиларини Бош қомусимизнинг 25 йиллиги билан самимий қутлади. Юртбошимиз томонидан соҳа ходимларига тақдим этилган "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони ва гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.

– Конституциямиз мамлакатимизда демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг асосий ҳуқуқий пойдеворидир. Дарҳақиқат, мустақил тараққиёт йўлимизга назар ташласак, Бош қомусимизда кафолатланган фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги асосий мақсадлар ётганлигини англаймиз. Бугунги тадбирда таъкидланганидек, тиббиёт тизимидаги ишларнинг такомиллашувида қонун устуворлигини кўрамиз. Шундай экан, амалдаги фаолиятларнинг барчаси Конституциямизда белгиланганидек, инсон саломатлиги ва унинг манфаатларига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони ва гувоҳномасини олар эканман, бу албатта, касбимиздаги бурч, масъулият ҳамда камтарона меҳнатга берилган юксак баҳо, деб биламан, – дейди академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Феруз Назиров.

– Таъкидлаш муҳимки, мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб аҳоли, айниқса, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, замон талабларига мос, етук ҳамда баркамол авлодни парваришлаб вояга етказиш каби масалалар ҳукуматимиз сиёсатидаги устувор йўналишлардан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари энг олий қадрият эканлиги эътироф этилгани ҳам юртимиздаги барча саъй-ҳаракатлар аҳолининг фаровон, соғ-лом ҳаёт кечиришини таъминлаш учун хизмат қилишини англатади. Зеро, Бош қомусимизнинг 40-моддасида "Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга"лиги белгиланган. Шу жумладан, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасида давлатимиз томонидан чиқарилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бугунги кундаги ижроси ўз ифодасини топаётганлиги ҳам инсон қадр-қиммати ва унинг манфаатига йўналтирилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этмоқда. Конституция байрами арафасида менга ҳам топширилган ушбу кўкрак нишони касбимга садоқат ҳамда келажагимиз бўлган фарзандларимиз камолоти йўлида иштиёқ билан меҳнат қилишга ундайди, – дейди Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори Маҳмуда Каттаходжаева.

– Шуни эътироф этиш керакки, мамлакатимизда ҳуқуқий давлат, демократик жамият барпо этиш, инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий қадрият сифатида қарор топтириш борасида қонунчилик ва амалий сиёсатимизда қандай натижа ва ютуқларни қўлга киритган бўлсак, уларнинг барчаси Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган талаб, тамойиллар билан узвий боғлиқдир. Шундай экан, давлатимиз раҳбари томонидан тизим равнақи ва ҳамкорлигига қаратилаётган эътибор бундан мустасно эмас. Тадбирда таъкидлаб ўтилганидек, мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида малакали мутахассисларимизнинг мураккаб операция жараёнларини муваффақиятли бажараётганликлари, Президентимизнинг ташаббуси билан хорижий давлатлардан шу кунга қадар 300 нафар соҳа ходимларининг юртимизга ташрифи ва ҳамкорликда олиб борган амалиётлари, шу билан бирга, 250 нафардан зиёд тиббиёт ходимларимизнинг чет давлатларда бўлиб, тажриба алмашиб келаётганликлари, бу албатта, эзгу мақсадлар, яъни инсон саломатлигига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Менга ҳам Бош қомусимизнинг 25 йиллигига бағишланган кўкрак нишони топширилиши соҳа йўналишидаги изланишларимни янада бойитишда пухта замин яратади, – дейди Республика травматология ва ортопедия илмий-текшириш институтининг спорт травмаси бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Мурод Ирисметов.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Қ. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари А. Даминов иштирок этди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, бу каби тадбирларнинг бардавомлиги жамиятимиз равнақи йўлидаги эзгу ғоялардан бири бўлиб, унинг замирида инсон саломатлиги, манфаати ва турмуш фаровонлигининг мужассам эканлигини яна бир бор дилдан ҳис этамиз. Албатта, бундай эътибор ва рағбат Бош қомусимизда белгилаб берилганидек, юртимизда қонун устуворлиги юксак эканлигини кўрсатиб турибди.

Ибодат СОАТОВА. Суратлар муаллифи Акром АБДУЛЛАЕВ.

№ 50, 08.12.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.