Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ИЗЛАНИШ, ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР ВА НАТИЖА

Куни кеча пойтахтимиздаги "Туркистон" санъат саройида Тошкент фармацевтика институтининг 80 йиллик юбилейини нишонлашга бағишланган тантанали маросим ташкил этилди. Унда 10 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган нуфузли меҳмонлар, соҳанинг етакчи мутахассислари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Тошкент фармацевтика институти ректори, профессор Ҳабибулла Жалилов кириш сўзи билан очиб, институтнинг шонли тарихи ва мамлакатимизда фармацевтика соҳасига қаратилаётган эътибор натижасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди. Айниқса, Президентимизнинг жорий йил 7 ноябрдаги "Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони соҳа ривожига бўлган эътиборнинг юксак ифодаси эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг, институтнинг собиқ ректорлари, фаол, фидойи ҳамда илмий ходимлари фаолияти алоҳида эътироф этилиб, уларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Таъкидлаш муҳимки, тадбир доирасида ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологияларни жорий этиш ҳамда дунёнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида "Фармация: фан, таълим, инновация ва ишлаб чиқариш" мавзусида XV илмий-амалий конференцияси ўтказилиши ҳам режалаштирилган бўлиб, унда соҳанинг долзарб муаммолари, саноат тармоқларининг ривожланиши, маҳаллий хом ашё асосида самарали, безарар дори воситалари ишлаб чиқариш каби муҳим масалаларни ҳал этишда фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси муҳокама этилади. Куннинг иккинчи ярмидан ўз ишини бошлаган халқаро иштирокли мазкур конференцияда тизимдаги мавжуд имкониятлар, янгиликлар, уларни амалиётда қўллашдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, шу билан бирга, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш ва мавжудларининг салоҳиятини ошириш чора-тадбирларини кўриб чиқиш назарда тутилган. Бундан ташқари, анжуманда хорижлик ва маҳаллий мутахассислар томонидан фармацевтик таълим соҳасидаги ислоҳот, ютуқлар, муаммолар, истиқболдаги режалар, саноат фармациясидаги долзарб муаммолар, фармацевтикада маркетинг ва менежмент, миллий дори сиёсатининг устувор йўналишлари, дори воситалари сифатини назорат қилиш, стандартлаш ва сертификатлаш, янги дори воситаларини яратиш, фармакология ва клиник фармация ҳамда суд ва клиник токсикология мавзуларида маърузалар қилинади. Конференция ўз ишини бугун ҳам давом эттирмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, аввало, саксон йиллик тарих, изланиш ва эришилган натижалар чиндан ҳам эътироф этишга арзигулик. Бугунги фаолиятлари эса институт ва соҳа ходимлари ўз олдига мақсад қилиб қўйганидек, истиқболдаги натижалар самарасига хизмат қилади.

Ҳасан АБДУFАНИЕВ.

Жасур ЖАЛИЛОВ олган суратлар.

№ 48, 17.11.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.