Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ЁШЛАР ТАРБИЯСИ — МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ КАФОЛАТИ

Маълумки, ёшлар тарбияси, келажак авлод камолотига ҳар бир мустақил давлатда жиддий эътибор қаратилади. Сабаби, ушбу жараён жамият тараққиёти, мамлакат эртасини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, фарзандларини миллат қадриятларига чуқур ҳурмат руҳида юксак маънавият, интеллектуал салоҳият соҳиблари этиб тарбиялаган мамлакатдагина эртанги кунга ишонч мустаҳкам бўлади.

Шу боис, юртимизда истиқлолнинг дастлабки кунларидан бу борада чинакам фидойилик эгалари – ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати алоҳида эътироф этилди. 1 октябрь санаси эса мазкур эътирофнинг рамзий салномасига айлантирилди. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда ҳар йили ушбу санада машаққатли касб соҳибларига юксак эҳтиром кўрсатилади.

Айтиш керакки, бугун замон шиддат билан ривожланиб, давр талаблари кундан-кунга ортиб бормоқда. Ўз ўрнида бу ўзгаришлар, замонавий услуб ва янгича ёндашувлар, техника тараққиёти бошқа жабҳалар қатори таълим тизими ҳамда соҳа ходимлари фаолиятини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Аҳамиятлиси, соҳанинг кеча ва бугуни ўртасидаги тафовут ҳам салмоқли. Негаки, мамлакатимизда ўтган йиллар мобайнида амалга оширилган туб ислоҳотлар натижасида бугунги ёшлар ҳар томонлама ривожланган, барча шароитлар яратилган улкан имкониятлар асрида таълим олмоқда. Бунда эса шарафли, шу билан бирга, машаққатли касб эгалари – ўқитувчи ва мураббийларнинг ҳиссаси катта.

Изланишлар, тизимга жорий этилаётган амалиётлар мамлакатимиз таълим соҳасини янги босқичга олиб чиқмоқда. Айниқса, таълим жараёни, шунингдек, соҳа ходимлари фаолиятига оид Президентимиз томонидан қабул қилинган қарор ва фармонлар, уларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар бу борада дастуриламал бўлмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26 сентябрда "Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори юқоридаги фикрларимизнинг амалдаги ифодасидир. Сана муносабати билан Юртбошимизнинг шу йил 27 сентябрь куни эълон қилинган "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эса соҳа ходимлари меҳнатига берилган юксак баҳо, десак муболаға бўлмайди.

Ҳа, фарзанди камолотини кўришни истаган ҳар бир ота-она, жамият, миллат бу соҳа фидойиларига ҳурмат, чексиз эҳтиром кўрсатади. Халқимизда "Устоз отангдек улуғ" деган нақл бор, бу бежиз эмас. Чунки билим бериш – игнада қудуқ қазиш билан баробар экан, улар меҳнатига таҳсин айтмасликнинг иложи йўқ. Зеро, янги авлод вакиллари ана шу мўътабар зотлар хизмати эвазига келажакка дадил қадам қўймоқда. Шундай экан, Сизга таъзим, сизга эҳтиром. Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

№ 40, 29.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.