Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан АҚШ халқаро тараққиёт дастури (USAID), Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ва журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда "Сил касаллигига оид материалларни ёритиш ва аҳолини хабардор этишда ОАВ роли" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Маълумки, сил жаҳонда энг кўп тарқалган юқумли касаллик ҳисобланади. Бунинг олдини олиш тизими ишлаб чиқилгани, даволаш самарали олиб борилаётганига қарамасдан, у инсонлар умрига зомин бўлмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, дунё миқёсида 2015 йилда 9,6 миллион киши сил касаллигига чалинган бўлса, шундан 1,5 миллиони вафот этган. Сил тарқалишининг муҳим сабабларидан бири – аҳолининг етарли даражада ушбу хасталикдан хабардор эмаслигидир.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан сил касаллигини ОАВда кенгроқ ёритилишида аҳолига батафсилроқ маълумот бериш кераклиги айтиб ўтилди. Тадбирда USAID Силга қарши кураш дастури директори Тимур Аптекарь, журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Гулнора Бобожонова сўзга чиқиб, мазкур хасталик нафақат тиббий, балки ижтимоий аҳамиятга эгалиги ва журналистлар томонидан ушбу мавзуни кўтариш, кенг қамровда ёритиш муҳимлигини таъкидлашди.

Бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудларида махсус жиҳозланган лабораториялар ёрдамида тиббий текширувлар хасталикни эрта аниқлаш ва даволаш имконини бермоқда. Ана шундай тизимли ишлар натижасида мамлакатимизда сил билан касалланиш ва ўлим кўрсаткичи йилдан-йилга камайиб бормоқда.

– Мамлакатингизда ушбу йўналишда махсус Давлат дастури қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилгани ютуқлар кўламини янада кенгайтирди. Ана шундай илғор тажрибаларни чуқур ўрганиш ва уни кенг миқёсда оммалаштириш тиббиёт тараққиёти ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида муҳим аҳамиятга эга, – деди Темур Аптекарь.

Тадбирда сил мавзусида энг яхши журналистик материаллар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва USAID вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати 120 дан ортиқ журналистик материалларни кўриб чиқдилар. Уч номинация – босма нашрлар, электрон нашрлар ва ТВ/радио танловининг олтита ғолиби аниқланди. Қўшимча равишда ёш журналистлар учун рағбатлантирувчи номинация таъсис этилди.

– Икки йил давомида телеканалимиз орқали мазкур мавзуда ташкил этилган семинар-тренинглар ва давра суҳбатларини жамоатчиликка кенгроқ етказишга ҳаракат қилдим, – дейди танловнинг энг ёш журналисти, "S-IKBOL" телеканали мухбири Зуҳра Ишчанова. – Бу каби танловнинг ташкил этилиши, нафақат аҳолининг тиббий билимини оширишга, балки журналистларни тиббиёт соҳасида янада изланишга чорлайди.

Мазкур танловда Фарғона, Қашқадарё, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг фаол журналистлари ҳам махсус диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Дилрабо ЖУМАТОВА, журналист.

№ 36, 23.09.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.