Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

БОСГАН ИЗИДАН ИБРАТ ЁҒИЛАР

1936 йилнинг 22 июлида Тошкент шаҳрида, ҳарбий шифокор оиласида таваллуд топган ўғил неварага яхши ният билан Файзулло деб исм қўйишди. Лекин отасининг узоқ ва бегона юртларда мусофирчиликда ўтаётган ҳарбий хизмати, дунёнинг жанубий нуқтаси ҳисобланмиш Кушка, Мари ва ундан анча наридаги Узоқ Шарқ, Петропавловск-Камчатка, Сахалин, Курилл оролларигача бўлган ҳудудларда бўлди.

Бундай оғир иқлимий-жўғрофий минтақа шароитларида чиниқиб ўсиб-улғайиш Файзулло (кейинчалик унинг исми Геннадий деб аталди)га осон кечмади, албатта. У ёшлик чоғлариданоқ зеҳни ўткир, тириш¬қоқ, уддабуронлиги туфайли жисмонан соғлом, бақувват, руҳан тетик бўлишга астойдил ҳаракат қилди.

Ниҳоят, у 1955 йили ўрта мактабни муваффақиятли тугатиб, 1955-1961 йилларда Андижон Давлат тиббиёт институтида таҳсил олди. У бу даврда ўзининг ёшлар билан ишлаш борасидаги ташкилотчилик қобилия¬тини намоён этиб, кўпчиликнинг назарига тушди. Геннадий феъл-атворидаги айнан шу тиниб-тинчимаслик, янгиликка интилиш, ташаббускорлик, тадбиркорлик, жамоа билан тил топишиб ишлаш, унга раҳбарлик қилиш фазилатлари кейинчалик ҳаётининг маъно-мазмунига айланди, десак, асло муболаға бўлмайди. Буни Геннадий Зайниддинович Отабоев босиб ўтган синовли ва мураккаб, аммо ниҳоятда хайрли, ибратли умр йўллари, ўзидан қолдирган қутлуғ излари ҳам сўзсиз тасдиқлайди. Жумладан, лавҳамиз қаҳрамонининг 1966 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги 29-оилавий поликлиника бош шифокори ўринбосари, 1970-1985 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги 4-бош бошқарма 2-поликлиникаси бош шифокори, 1988-1992 йилларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Республика диагностика маркази раҳбари, САЖ "Алгоритм" қошидаги тиббий-санитария қисмидаги фаолиятларига қисқача назар ташлаш кифоя. Бунга қўшимча қилиб, Геннадий Отабоевнинг қаерда ишламасин, ўша ерда маҳаллий ҳокимият ва турли жамоат ташкилотлари, тегишли соҳа вакиллари билан ўртадаги муаммоларни ўзаро аҳиллик, тотувлик билан ҳал қилиш, Ўзбекистон тиббиёти шон-шарафи ва тараққиётини янада кўтаришдаги жонбозликлари алоҳида таҳсинга сазовордир.

Табиийки, бундай фидойи, камтарин инсонлар эл-юрт дуосини олади, уларнинг узоқ йиллик ва самарали хизматлари муносиб тақдирланади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими, соғлиқни сақлаш аълочиси Геннадий Отабоев айни кунларда табаррук саксон ёшга тўлиб, давраларнинг файзи ва кўрки бўлиб, сафларимизда ёруғ юз билан соғу саломат юргани, айниқса қувонарлидир.

Фурсатдан фойдаланиб, бу ажойиб ва камтарин юртдошимиз, ибратли умр соҳибига узоқ, баракали умр, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бардамлик, оилавий бахт-саодат тилаймиз.

Искандар РАҲМОН, Қуролли Кучлар фахрийси.

№ 29, 29.07.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.