Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ДУОЛАРИ ДАВО МОМОЖОН

113 ёшли Бозорой момо Рўзиевани анчадан буён ўт қопида пайдо бўлган тошлар безовта қилар эди. Ва ниҳоят, Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги тиббий-санитария бўлимининг тажрибали хирург¬лари томонидан беморда лапароскопик холецист¬эктомия амалиёти муваффақиятли бажарилди.

Ҳамшира ҳамроҳлигида палатага яқинлашар эканман, қулоғимга бир ширин суҳбат чалинди:

– Онажон, аҳволингиз қандай?

– Раҳмат, сенга болам, соғлигим яхши, асосийси оғриқдан халос бўлдим, барака топинглар.

– Бизга нима хизмат, онажон?

– Бир саволим бор, менга айт-чи, энди ўнг томонга ёнбошлаб ётсам бўладими? Менга қулайроқ…

– Э, онажон, энди хоҳлаган томонингизга қараб ётаверинг. Дўмбалоқ ошсангиз ҳам бўлади.

Палатада енгил кулги кўтарилди.

Саломлашиб ичкарига кирганимда, тиббий-санитария бўлими бош хирурги Сайфиддин Шодиев ва кўп тармоқли хирургия бўлими мудири Миркамол Қувоновлар 113 ёшли Бозорой момони жарроҳлик амалиётидан кейинги аҳволини кўздан кечиришаётган экан. Не кўз билан кўрайки, менинг қаршимда – уч кун олдин кўрганим, хийлагина мураккаб операция¬ни бошидан кечирган афтодаҳол бемор эмас, юзларида ним табассум жилваланган, руҳан бардам нуроний онахон ўтирарди. Момонинг руҳиятидаги бу кўтаринкилик, бу шодумонликдан гўёки атрофга ажиб нур таралиб кетгандек бўлди. Беихтиёр момонинг қаршисига тиз чўкким, икки асрга гувоҳ юзларини силагим келди. Ахир оғир замонларда ҳаёт кечириб, 113 ёшга етиб келиш, етиб келганда ҳам мана шундай соғлом руҳият, самимият билан умргузаронлик қилиш ажиб саодат эмасми?

Момонинг набиралари Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги тиббий-санитария бўлими раҳбариятига мурожаат қилишиб, тўлов асосида жарроҳлик амалиёти ўтказишларини сўраганларида, саховатпеша шифокорларимиз табаррук онахонга бепул хизмат кўрсатишни ҳам шараф, ҳам инсонийлик бурч деб билдилар. Шифокорларнинг таклифини комбинат бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қу¬вондиқ Санақулов қўллаб-қувватлаб, момога комбинат маблағи ҳисобидан бепул жарроҳлик амалиёти ўтказишга изн берди.

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида истиқомат қиладиган 113 ёшли Бозорой момо Рўзиевани анчадан буён ўт қопида пайдо бўлган тошлар безовта қилиб келар, вақти-вақти билан қўзғалиб турувчи кучли оғриқдан қаттиқ азоб чекарди. Момонинг набиралари нажот истаб, шифо масканларига олиб боришди. Бироқ, шифокорлар момонинг улуғ ёшда эканлигини айтиб, уни жарроҳлик столига ётқизишдан чўчишди.

Тиббий-санитария бўлими бош жарроҳи, тажрибали врач Сайфиддин Шодиев 113 ёшли беморни обдон текширувдан ўтказиб, бир неча кун давомида жарроҳлик амалиётига тайёрлади. Ва ниҳоят тиббий-санитария бўлими тарихида биринчи марта 113 ёшли беморда лапароскопик холецистэктомия усулида жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Кўп тармоқли хирургия бўлими мудири Миркамол Қувонов бу ҳақда шундай деди:

– Юз ёшдан ошган беморларда бундай жарроҳлик амалиётлари ўтказишга нафақат вилоят, балки ихтисослаштирилган даволаш муассасаларидаги шифокорларнинг ҳам юраги дов бермайди. Биз олдимизда катта синов турганини чуқур ҳис қилган ҳолда, жарроҳлик амалиётига ўта ҳушёрлик билан киришдик. Ҳаракатларимиз беҳуда кетмади, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. Мана, кўриб турганингиздай, онахоннинг кайфия¬ти гулгун, фикрлаши тиниқ, сўз¬лари дона-дона, эшитиш қобилияти жойида. Онахонга қараб, биз ҳам хурсанд бўлиб кетяпмиз.

Ҳа, бир умр машаққатли ҳаёт кечирган Бозорой момо меҳнатдан бошқани билмади, эртаю кеч колхозда тер тўкди. Умр йулдоши – Уроқ бобо 1901 йилда туғилган, колхозчи, аммо умри қисқа экан, 1953 йилда вафот этди. Турмуш қуриб беш фар¬занд¬ни дунёга келтирган момо, улардан учтасини бевақт тупроққа қўйди. Ёлғиз она сифатида нафақага чиқди. Бугунги кунда икки нафар кенжа қизлари – Рисолат ая 78 ёшда, Зулфия ая эса 65 ёшда. Момо бугун ўнлаб набираю эвара-чеваралар қуршовида бахтиёр умр кечирмоқда. Юз-кўзларидан хотиржамлик, шукроналик туйғулари жилоланиб турадиган моможон Яратгандан эл-юртга тинчлик, невара-чевараларига узоқ умр тилаб дуо¬лар қилади.

– Юртбошимизга минг раҳмат. Менга ҳар байрамда мукофотлар юборади, санаторийга бепул йўлланма оламан. Мазза қилиб даволаниб келаман. Мана, доктор ўғилларим мени оғир дарддан халос қилишди. Қўллари дард кўрмасин. Мана шундай инсонларни дуо қилмай бўладими, – дейди момо.

Ўзига кўрсатилаётган бу ғамхўрлик, бу эътибору иззат-ҳурматдан кўнгли тоғ, бағри боғ бўлиб яшаётган табаррук моможон, яна узоқ йиллар эл-юртимизни дуолар қилиб юринг, сизнинг дуоларингиз элга даво моможон!

Салима ХОЛДОРОВА. Навоий вилояти.

№ 29, 29.07.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.