Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ҲАРБИЙ ШИФОКОРЛАР АРМИЯМИЗ ЖАНГОВАРЛИК ҚОБИЛИЯТИНИ ОШИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

2014 йилда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультетини дастлабки ҳарбий шифокорлар битирди.

Яқин-яқинларга қадар мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун тиббий хизмат офицерларини тайёрлайдиган бундай ўқув муассасаси йўқ эди. Шунинг учун олий тиббиёт ўқув юртлари битирувчилари ҳарбий шифокор бўлиб ишларди. Фуқаро ва ҳарбий тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш жараёнида сезиларли фарқ бор. Негаки, ҳарбий шифокорлик ўзига хос хусусиятларга эга. Тиббий хизмат офицерлари тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш мақсадида 2012 йил 10 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида ҳарбий-тиббиёт факультетини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Факультет бошлиғи, тиббий хизмат подполковниги Жаҳонгир Собировнинг сўзларига кўра, ушбу факультет Қуролли Кучлар учун тиббий хизмат офицерларини тайёрлайдиган мамлакатимиздаги ягона ўқув муассасасидир. Ушбу факультет 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг ҳарбий кафедрасини қайта ўзгартириш йўли билан ташкил этилди. Юқори интеллектуал салоҳиятли, ўз Ватанига чексиз садоқатли, қўшинларни тиббий таъминлашни самарали ташкил этишга қодир юқори малакали тиббий хизмат офицерларини тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тиббий таркиби ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ҳарбий тиббиёт соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш факультетнинг асосий вазифаларидир. Факультет курсантларининг интеллектуал салоҳияти ва уларни ўқитиш даражасининг юқорилигини баҳолаш учун факультет кафедралари, ўқув ва маъруза хоналарини кўриш, мавжуд адабиёт ва ўқув материаллари билан танишишнинг ўзи кифоя. Факультетнинг беш кафедрасида ҳарбий шифокорлик фаолиятининг барча йўналишлари бўйича ўқитилмоқда. Курсантлар дарс давомида қўшинларни тиббий таъминлаш, ҳарбий-дала жарроҳлиги ва терапиясини ташкил этиш, гигиена ва эпидемиология, токсикология ва радиология, турли жанговар заҳарли моддалар билан зарарланганда тиббий ҳимоя ва даволаш усуллари бўйича билим олмоқда. Бундан ташқари, курсантлар ҳарбий фанларни пухта ўрганиб, жисмоний тайёргарлигини ҳам такомиллаштирмоқда. Факультетда таълим жараёни замонавий педагогик услубларга асосланган бўлиб, ахборот-коммуникация технологиялари кенг қўлланилмоқда. Бўлажак шифокорларнинг касб маҳоратини оширишга ёрдам берадиган турли кўргазмали қўлланмалар, макет ва тренажёрлар ҳам эътиборга лойиқ. Бундай ўқув материаллари факультетнинг ҳарбий-дала жарроҳлиги кафедрасида ўқитишнинг муҳим қисмини ташкил этади. – Ҳарбий хизматчиларнинг саломатлиги ва ҳаёти бизнинг фаолиятимизга боғлиқ эканини яхши англаймиз, – дейди факультет курсанти Зариф Акбаров. – Шу боис биз, бўлғуси ҳарбий шифокорлар сифатида ўз ишимизга катта масъулият билан ёндашишимиз зарур. Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида ҳарбий-тиббиёт факультетининг ташкил этилиши миллий армиямизнинг жанговар қобилиятини оширишнинг муҳим омилларидан бирига айланди. Бу ерда яратилган тиббий хизмат офицерларини тайёрлаш тизими мамлакатимизнинг барча ҳарбий қисмларини юқори малакали ва пухта тайёргарликка эга ҳарбий шифокорлар билан таъминлаш имконини беради.

Роман БОНДАРЧУК. Сурат муаллифи Асқар ЁҚУБОВ. (ЎзА).

№ 1, 09.01.2015 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.