Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ВАТАН УЛУҒ – БУРЧИМ МУҚАДДАС

2014 йил 9 декабрда Президентимизнинг "Ватан ҳимоя¬чилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Фармойиши эълон қилинди. Шунга мувофиқ бу байрам бутун республикамиз бўйлаб "Ватан улуғ, бурчим муқаддас!" шиори остида нишонланди. Айни пайтда жойларда оммавий равишда ҳарбий ватанпарварлик ойлиги тадбирлари давом этмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз тинчлиги ва бар¬қарорлиги, сарҳадларимиз дахл¬сизлигини таъминлаш бў¬йича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир, замонавий, ҳаракатчан, ҳар томонлама яхши қуролланган миллий армиямизни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар тизими босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, армиямиз ҳозирги кунда нафақат Ватанимиз чегараларини, балки халқимизнинг тинч ва осойишталигини ҳам ишончли ҳимоя қилмоқда. Айни чоғда ёшларнинг мустаҳкам ирода ва характери, фикрлаш қобилияти шаклланган, жисмоний чиниқиши, юксак инсоний фазилатлари камол топадиган ҳақиқий профессионал малака ошириш мактаби ҳамдир. Бугун ҳар бир йигит учун Қуролли Кучларимиз сафида ҳизмат қилиш нафақат конституциявий бурч, балки нуфузли ва шарафли ишга айлангани, айниқса, қувонарлидир.

Бундан ташқари, мамлакатимизнинг кўпчилик ҳавас қилса арзигулик иқтисодиёти ривожи, шунингдек, ҳарбий маҳорат, шижоату жасоратда ҳеч кимдан кам бўлмаган, мард ва баҳодир ҳимоячиларимизга қарата бобокалонимиз Амир Темур айтган: "Бой мамлакатнинг аскари бақувват бўлур, аскари бақувват мамлакат бой бўлур", деган пур¬ҳикмат иборани фахр ва ифтихор билан ёдга олмоқ ниҳоятда муҳим, ўринлидир.

Буни эркин ва обод юртимизнинг ҳарбий хизматчиларига кўрсатаётган моддий, маънавий ёрдами, яратаётган улкан имкониятлари, яшаш шарт-шароитлари, бунёдкор халқимизнинг фидокорона мехнати туфайли кун сайин гуллаб-яшнаб, тараққий этаётган Ўзбекистонимиз куч-қудрати, салоҳияти мисолида яққол кўришимиз мумкин.

Яна шуни айтиш жоизки, ижтимоий жиҳатдан яхши таъминланган ҳарбий хизматчилар, пухта тайёргарликка эга бўлган, руҳан тетик, жисмонан кучли, бурчига садоқатли, ўз измида ҳамиша ҳушёр ва сергак посбонларимиз давлатимиз хавфсизлигининг ишончли ҳимоячиларидир. Шу боисдан ҳам халқимизнинг уларга ҳурмат-эҳтироми, меҳр-муҳаббати беқиёс. Бу йилги байрамнинг Кексаларни эъзозлаш йилида кенг кўламда умумхалқ шодиёнаси сифатида ўтказилишида улкан рамзий маъно бор. Биз мард ва жасур ҳарбий хизматчиларимиз Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронторти меҳнат фахрийлари, азиз ва табаррук ёшдаги отахону онахонларимизнинг дуоларини олиб, доимо омадга ёр, жанговар хизматга тайёр бўлишлари ниятидамиз.

ШАРАФЛИДИР КАСБУ КОРИНГИЗ

Сизга салом, энг олий калом,
Ўзбекистон мард посбонлари!
Сизга таъзим, Сизга эҳтиром,
Эй баҳодир, паҳлавонлари!
Орзуингиз – Ватан тинчлиги,
Шарафлидир касбу корингиз,
Сафларингиз ихчам, зичлиги
Қудратингиз, куч-мадорингиз.
Ўз измида ҳушёр ҳамиша,
Эзгу ишга сафарбар шерлар!
Еру осмон, тоғ-довон оша
Марду майдон, музаффар эрлар!
Боболарнинг руҳи мададкор,
Машъал бўлсин йўлларингизда!
Эл байроғи ғолиб, сервиқор
Ҳилпирасин қўлларингизда!
Ўзбекистон, гуллаган диёр
Осмони соф, беғубор бўлсин!
Жарангласин тарона, алёр,
Посбонлари доим бор бўлсин!

Искандар РАҲМОН, Қуролли Кучлар фахрийси.

№ 1, 09.01.2015 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.