Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ЭЛГА ХИЗМАТ ҚИЛГАН ЭЪЗОЗЛАНАДИ

Тиш оғриғи безовта қилмаган киши топилмаса керак. Нотўғри овқатланиш, оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилмаслик ва бошқа сабабларга кўра, айрим кишиларда стоматологик касалликлар юзага келади. Бундай пайтда унинг жонига фақат шифокор-стоматологгина оро киради. Ўзининг 20 йиллик меҳнат фаолияти давомида кишиларга тиббиётнинг ана шу йўналиши бўйича хизмат қилиб келаётган шифокор Низомжон Исломов буни ўзгалардан кўра чуқурроқ ҳис қилади.

Тошкент стоматология инс¬титутининг стоматология факультетини 1994 йилда тамомлаган Низомжон Исломов Ургут тумани аҳолисига сидқидилдан хизмат қилиб келаётган кўнгли тоза, қўли енгил шифокорлардан биридир. Туман тиббиёт бирлашмасининг стоматология бўлимига бирор иш юзасидан келиб қолган инсон бу ерда ҳамиша кўплаб кишилар навбатда турганини кўради. Тор доирадаги бош¬қа мутахассислардан фарқли ўлароқ, стоматолог ҳар бир беморнинг оғиз бўшлиғини синчиклаб кўздан кечиради, милки соғломми, кариеснинг даражаси қандай, пломбалаш мумкинми, ўз хулосасини чиқаради.

– Тиш касалликларини наридан-бери, енгил-елпи даволаб бўлмайди. Шу нарса менда афсус уйғотадики, кўпчилик тиш касалликларининг бошлан¬ғич даврида эмас, зўрайиб ёки кучайиб кетган пайтида бизга келиб мурожаат қилишади. Тишнинг эмаль қатлами емирилиши билан ҳар бир кишида кариес касаллигининг илк аломатлари бошланади. Бора-бора у ўрта ва чуқур кариесга айланади. Чуқур кариесни даволаш эса анча қийин. Шундай бўлса-да, мавжуд имкониятларни ишга солиб, беморларни даволашга ҳаракат қиламиз. Бир йилда ўртача 3-3,5 минг нафар кишига стоматологик хизмат кўрсатамиз. Ургут тумани бўйича 470 минг аҳоли истиқомат қилади ва туман тиббиёт бирлашмасидан ташқари, 50 та қишлоқ врачлик пункти мавжуд. Бирламчи бўғим шохобчаларида тиш касалликлари бўйича кичик мутахассислар беморни кўздан кечириб, зарурий тиббий ёрдамни кўрсатиб, ишнинг қолган асосий қисмини бизга йўллашади. Биз бу ерда ёшидан қатъи назар, ҳар бир кишига стоматологик кўмак уюштирамиз, – дейди стоматолог Низомжон Исломов.

Қаердаки, хизмат кўрсатиш учун энг зарурий ва замонавий технологиялар мавжуд бўлса, ўша ерда норозиликка ўрин йўқ. Стоматологлар оиласи меҳнат қилаётган хона доимо саранжом-саришта, батартиб. Асбоб-ускуналар тоза-озода сақланади, зарарсизлантирилади. Дори-дармон воситалари яроқлилик муддатига қараб ишлатилади. "Саломатлик-2" лойиҳаси бўйича стоматология бўлимига 2011 йилда 1 комплект стоматология жамламаси келтирилган эди. Айни пайтда беморларни даволашда ушбу воситадан унумли фойдаланилмоқда.

– "Соғлом бола йили" муносабати билан қабул қилинган Давлат дастури ижросини таъминлашга ҳисса қўшиб кел¬япмиз, – дейди стоматолог-шифокор Хуршидахон Исломова. – Аввало, қишлоқ врачлик пунктлари умумий амалиёт шифокорлари билан ҳамкорликда болалар ва ўсмирларни стоматологик кўрикдан ўтказдик. Улар орасида тишлари жиддий даволанишга муҳтож бўлган 100 нафар ўсмирни аниқладик. Навбати билан болаларни соғ¬ломлаштирдик.

Дарвоқе, ўз касби, малакаси, билим ва тажрибасини эл саломатлигига бағишлаш ҳам савоб, дейдилар. Исломовлар оиласини Ургут туманида ҳурмат-эҳтиром билан тилга олишларининг сабаби ҳам шунда бўлса керак. Оила соҳибларининг уч нафар ўғли бўлиб, уларнинг бири ота-онаси изидан кетди. Ота-онаси ёнида фар¬занд¬нинг эл хизматида бўлиши яна ҳам яхши.

Узоқ ОМОНОВ, Самарқанд вилояти, Ургут тумани.

№ 52, 26.12.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.