Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

НУРОНИЙЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА

Президентимизнинг 2014 йил 13 октябрда қабул қилинган "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ёши улуғ инсонларни ижтимоий ҳимоя қилиш, улар учун муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим дас¬туриламал бўлмоқда.

Фармонда уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг саломатлигини мустаҳкамлаш учун санаторий-соғломлаштириш соҳасидаги хизматларнинг даражаси ва сифатини ошириш борасидаги вазифалар аниқ кўрсатилган. Келгуси йилдан бошлаб мазкур тоифадаги кексалар ҳар йили бир марта санаторий-соғломлаштириш муассасасида бепул дам олиб, даволанади.

Тахиатош шаҳридаги "Уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийси" кекса авлод вакилларига хизмат кўрсатадиган ана шундай муассасалардан бири.

– Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини навбатсиз қабул қилиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, ташхис қўйиш учун масъул ходимлар тайинланган, – дейди санаторий раҳбари Жумагул Алиева. – Сиҳатгоҳимизда асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан келган фахрийлар соғломлаштирилади. Жорий йилда санаторийда 1 минг 700 дан зиёд киши ўз саломатлигини мустаҳкамлади. Улар орасида ўттиздан зиёд Иккинчи жаҳон уруши ҳамда меҳнат фронти фахрийси бор.

Бу ерда дам олувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, Нукус шаҳридаги И. Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи, Бердақ номидаги миллий музейга саёҳатлар уюштирилади. Ҳудуддаги қадимий ёдгорликларни зиёрат қилиш учун ҳам қулай шароит яратилган.

Сиҳатгоҳ кутубхонаси, шахмат-шашка тўгараги доимо дам олувчилар билан гавжум.

– Замонавий тиббий ускуналар ёрдамидаги муолажалардан сўнг киши ўзини қушдек енгил сезади, – дейди аму¬дарёлик уруш ва меҳнат фахрийси, 91 ёшли отахон Ражаббой Эшманов. – Президентимизнинг шу йил октябрдаги фармони биз, кекса авлодга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси сифатида барчамизни мамнун этди.

Серқуёш юртимизда шукроналик билан яшаётган отахон ва онахонларимизнинг қўллари доимо дуога очиқ экан, улар бизнинг бахтимиз, оиламиз файзи. Дарҳақиқат, азиз отажон ва онажонларимизни ардоқлаб уларнинг қадрига етиш ҳар биримиз учун қарз ва фарздир.

Мамлакатимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик истиқлолимиз берган буюк неъматлардан биридир.

А. ОРТИҚБОЕВ. Сурат муаллифи М. ҲАБИБУЛЛАЕВ. (ЎзА).

№ 51, 12.12.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.