Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ФИДОЙИЛИК ВА ТАЛАБЧАНЛИК МЕЗОНИ

Маълумки, давлатимиз томонидан тиббиёт ходимлари меҳнати қўллаб-қувватланиб, рағбатлантирилиб келинаётганлиги, бу албатта, соҳа мутахассислари хизматига бўлган юксак эътибордир. Шундай экан, Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йилнинг 12 сентябрида қабул қилинган "Тиб¬биёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам бунинг ёрқин ифодасидир. Мазкур қонунга мувофиқ юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимларининг касб байрами сифатида нишонланади.

Мазкур байрам нафақат пойтахтимиз, балки республика миқёсида кўтаринки кайфиятда ўтказилади. Ушбу байрам муносабати билан кўп йиллик меҳнатлари туфайли обрў-эътибор қозонган соғлиқни сақлаш ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланиб, йилдан-йилга анъанага айланиб бораётган "Энг намунали қишлоқ врачлик пунк¬ти", "Энг яхши санитария-эпидемиология назорати маркази ходими", "Энг яхши патронаж ҳамшира", "Энг яхши умумий амалиёт шифокори", "Энг намунали оилавий поликлиника" номинациялари бўйича танловларда ўз туман ва вилоятларида ғолибликни қўлга киритганлар эътироф этилиб, қимматбаҳо сов¬ғалар соҳиби бўлиб келмоқдалар. Шундай экан бу йилги тадбир ҳам Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида ўзига хос тарзда ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика ¬Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Боситхонова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раи¬си Мамазоир Хўжамбердиев, Ўзбекистон Касаба уюшмалари фе¬дерация¬си Кенгаши ¬раиси Танзила Норбоева ва Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазири Анвар Алимовлар сўзга чиқиб, жамиятимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, жумладан, оналик ва болаликни ҳимоялаш, репродуктив саломатликни асраш, оилаларда соғ¬лом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилаётган доимий эътибор – инсон манфаатларини муҳофазалаш, ¬соғлом ва баркамол авлодни камолга етказиш ҳамда юртимизнинг иқтисодий сало¬ҳия¬тини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганлигига алоҳида урғу қаратдилар. Шунингдек, тиббиёт соҳасида ислоҳотлар натижасида республикамиздаги барча тиббиёт муассасалари, ҳатто чекка-чекка туманлардаги қишлоқ врачлик пунктлари ҳам босқичма-босқич замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиб, фуқароларимизнинг сифатли тиббий хизматдан баҳраманд бўлаёт¬ганликларини фахр билан тилга олиб ўтдилар. Тадбир давомида юқорида таъкидлаб ўтилган танловларда кўп йиллик меҳнатлари билан эл назарига тушган соҳа ходимлари ҳамда тиббиёт муассасаларининг иштироки ва уларнинг тақдирланиши байрамга янада файз киритди. Албатта, мазкур танловнинг кўлами йилдан-йилга кенгайиб, унинг нуфузи ортиб бораёт¬ганлиги таҳсинга сазовордир.

Шу куни ўтказилган тадбирда ғолиб деб топилганлар Президентимизга ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўзларининг дил сўзларини қуйидагича изҳор этдилар.

Ёрқин ҚЎЗИЕВ,

Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани "Дашт маҳалла"

ҚВП мудири:

– Кейинги йилларда давлатимиз томонидан бирламчи тизимга берилаётган эътибор биринчи навбатда инсонларнинг ўз саломатлигига эътиборини оширган бўлса, иккинчи навбатда касалликларнинг олдини олишда муҳим роль ўйнамоқда. Айниқса, республикамиздаги уч минг¬дан зиёд ҚВПларнинг иш фаолияти замон талабига жавоб бериши ва зарурий жиҳозлар билан "Саломатлик-1, 2" лойиҳаси томонидан таъминланганлиги, шу билан бирга мазкур лойиҳа доирасида шифокор ва ҳамширалар узлуксиз таълим жараён-ларида назарий ва амалий билимга эга бўлаёт¬ганлари ишлар самарадорлигини янада ошириб келмоқда. Шу ўринда эътироф этмоқчиманки, ҳар йили тиббиёт ходимлари кунида бирламчи тизим фаолиятида меҳнат қилаёт¬ган тиббиёт ходимларининг хизмати қадр-ланиб, ушбу касб байрамида тақдирланишимизнинг ўзи бизнинг фаолиятимизга бўлган эътиборнинг ёрқин ифодаси эканлигини кўрсатиб турибди. Бугунги тадбирда "Дашт маҳалла" қишлоқ врачлик пунктимиз "Энг намунали қишлоқ врачлик пунк¬ти" номинацияси бўйича фахр¬ли ўринни эгалллаб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "Дамас" автомашинаси билан тақдирланди. Бу албатта, аҳоли саломатлиги йўлида бирдек масъул бўлиб ишлаган жамоамиз ходимлари меҳнатига берилган муносиб совға деб биламан. Меҳнатларимиз қадр топаётган ана шундай жаннатмакон юртда яшаётганлигимдан фахрланиб, давлатимиз раҳбарига чексиз миннатдорлик билдириб қоламан.

"Энг яхши санитария-эпидемиология назорати маркази ходими" Карима ҲАЙДАРОВА, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани давлат санитария-эпидемиология назорати маркази болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлимининг санитария врачи ёрдамчиси "Энг яхши патронаж ҳамшира" 1. Феруза АЛЛАШУКУРОВА, Сирдарё вилояти, Боёвут тумани "Фарҳод-2" ҚВП патронаж ҳамшираси 2. Матлуба МЎМИНЖОНОВА, Тошкент вилояти, Зангиота тумани "Назарбек" ҚВП патронаж ҳамшираси 3. Дурдона ҚУРБОНОВА, Наманган вилояти, Норин тумани "Тўлқин" ҚВП патронаж ҳамшираси 4. Матлуба ТУЛАЕВА, Навоий вилояти, Кармана тумани "Маданият" ҚВП патронаж ҳамшираси "Энг яхши умумий амалиёт шифокори" 1. Жаркинай АКИМАЛИЕВА, Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани "Кегейли" ҚВП врачи 2. Зулфиқор ФОЗИЛОВ, Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани "Боғбон" ҚВП мудири 3. Нозима УЛЬЖАБАЕВА, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани Марказий кўп тармоқли поликлиника умумий амалиёт шифокори 4. Мелимурод БОБОМУРОДОВ, Сурхондарё вилояти, Денов тумани "Ўзбекистон" ҚВП мудири "Энг намунали оилавий поликлиника" 1. Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар 1-оилавий поликлиника 2. Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар 4-оилавий поликлиника 3. Андижон вилояти, Андижон шаҳар 7-оилавий поликлиника "Энг намунали қишлоқ врачлик пункти" 1. Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани "Дашт маҳалла" ҚВП 2. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани "Турон" ҚВП 3. Хоразм вилояти, Хива тумани "Исломхўжа" ҚВП

Жаркинай АКИМАЛИЕВА,

"Кегейли" қишлоқ врачлик

пункти умумий амалиёт

шифокори:

– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарларига самимий ташаккуримни билдираман. Қорақалпоғистон Республикасининг чекка бир туманидаги "Кегейли" қишлоқ врачлик пунктига ташриф буюрган вазирликнинг масъул ходимлари менинг фаолиятларим билан танишиб, камтарона меҳнатларимни муносиб баҳолаганликларидан кўзларимга севинч ёшлари қалқиб, касбимга бўлган меҳримни янада оширди. Мазкур байрам тадбирида "Энг яхши умумий амалиёт шифокори" номинацияси бўйича фахрли биринчи ўрин соҳибаси бўлганлигим ҳамда кўп сонли тиббиёт ходимлари орасида Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тақдим этилган "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони ҳамда махсус дипломининг тантанали топширилганлиги қалбимни фахрга тўлдирди. Келгусида бундай ишончни оқлаш учун аҳоли орасида касалликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш йўлида астойдил хизмат қиламан.

Феруза АЛЛАШУКУРОВА,

Боёвут тумани "Фарҳод-2"

қишлоқ врачлик пункти

патронаж ҳамшираси:

– Аҳоли билан ишлаш жараёнида касбинг сир-синоатларини чуқурроқ эгаллаб борар экансан. Шу билан бирга, Президентимизнинг соҳага оид чиқараётган Фармон ва Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ижросини бажариш ҳам биздан янада катта масъулият талаб этади. Чунки, бундай меъёрий ҳужжатларнинг замирида инсон саломатлиги ва унинг манфаатлари ётганлигини кўрамиз. Шундай экан, ҚВПдаги патронаж ҳамшираларнинг бугунги кундаги фаолия¬ти ҳар бир хонадондаги оила аъзолари билан ҳамжиҳатликда ишлашни тақозо этмоқда. Мен ҳам ўзимга бириктирилган оилаларда бўлганимда фақатгина беморни эмас, балки барча оила аъзоларининг саломатлигига эътибор қаратаман. Бунинг баробарида долзарб мавзулардаги касалликлар бўйича суҳбатлар олиб бораман. Оиланинг ижтимоий ҳолатини ҳам ўрганиш баробарида, маҳалла фуқаролар йиғини, хотин-қизлар қўмитаси, мактаб ва мактабгача тарбия муассасалари билан ҳамкорликда ишлайман. Касб байрамимиз арафасида ташкил этилган республика кўрик-танловининг "Энг яхши патронаж ҳамшира" номинацияси бўйича фахрли биринчи ўринга сазовор бўлганлигим ва Ўзбекис¬тон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланганим мен каби ҳамшираларнинг меҳнатига бўлган эътироф деб биламан.

Йилдан-йилга нуфузи ортиб бораёт¬ган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекис¬тон Соғлиқни сақлаш Фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши ҳам доимий ҳамжиҳатликда иштирок этиб, кўрик-танлов ғолибларига ўзларининг қимматбаҳо совғаларини тақдим этдилар.

Тиббиёт ходимларининг касб байрами республикамиз бўйлаб ўзгача шукуҳ билан нишонланди. Байрам тадбирида юртимизнинг таниқли санъаткорлари ўзларининг куй ва қўшиқлари билан даврага файз киритдилар.

1-3-саҳифа материалларини Ибодат СОАТОВА тайёрлади. Суратлар муаллифи Анвар САМАТХОДЖАЕВ.

№ 46, 14.11.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.