Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ

Давлатимиз томонидан тиббиёт ходимлари меҳнатига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик ана шу соҳа мутахассисларининг ўз касбига бўлган меҳрини ошириб, янада иштиёқ билан ишлашга ундаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Буни Президентимиз ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябр¬да қабул қилинган "Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мисолида ҳам ҳис қилишимиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган муҳим тадбирлар инсон манфаатларини муҳофаза қилиш, фуқароларни тиббий-ижтимоий ҳи¬моя¬лаш, аҳоли соғ¬лигини мус¬таҳкамлаш, жамиятимизда соғ¬лом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим омил бў¬либ келмоқда. Тизимни ислоҳ қилишга қаратилган Давлат дас-турларида белгиланган тадбирларнинг изчил ижроси натижасида халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича юқори натижаларга эришилмоқда. Ягона стандартлар асосида фаолият юритувчи кўп тармоқли тиббиёт марказлари, шаҳар ва туманларда тиббиёт бирлашмалари ташкил этилди, жумладан, Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасида ҳам мазкур стандартлар қўл¬ланил¬моқда. Жойларда замонавий тиббий диагностика марказлари ишга туширилди. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар соғ¬лигини мустаҳкамлаш тизимдаги ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланиб, 2009-2013 йилларга мўлжалланган махсус дас¬тур ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда. 2014-2018 йилларда Ўзбекис¬тонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғ¬лиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дас¬тури ижрога йўналтирилиб, бу борада ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тармоғи кенгайди. Ушбу шифо масканларида мураккаб операция жараёнлари юксак технологияларга асосланган ҳолда муваффақиятли амалга оширилмоқда. Бундан таш¬қари, мамлакатимизда эпидемиологик барқарорлик сақланиб, жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида бу борада мураккаб вазият юзага келиб турганига қарамай, мамлакатимизга хавфли юқумли касалликлар кириб келишининг олди олинмоқда.

Президентимизнинг 2007 йил 19 сентябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Фармони бу борадаги ишларни янада ривожлантириш ва тиббий хизматни халқимизга яқинлаштиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Соғ¬лиқни сақлаш соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилиши, ҳар бир шифо маскани қошида тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил қилиниши натижасида шифокорларнинг ойлик иш ҳақлари оширилди.

Касб байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлаётган шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси ходимлари бундай ишончни оқлаш мақсадида педиатрия¬га оид Давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, профилактика тадбирлари кўламини кенгайтириш ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида фаол иш олиб бормоқдалар. Шифохонамизда асосан тиббий ёрдам юқори технологик стандартлар асосида йўлга қўйилган. Шу кунга қадар 17298 нафар бемор бола даволаниб, соғломлаштирилди. Бундан ташқари, оналарни даволаш учун ҳам шароитлар яратилган бўлиб, жорий йилда 1516 онанинг соғ¬лиғи яхшиланди. Қабул бўлимига муро¬жаат қилган беморлар учун ¬амбулатор кўрув хоналари ташкил қилинган бўлиб, кеча-ю кундуз навбатчилик ўрнатилган. Шифохона бўлимларида муолажа, таҳлил учун рентген, ультра¬товуш, функционал ташхис (ЭКГ, ЭЭГ), лаборатория текширувлари (гематология, биокимёвий, иммунология, микробиология ва умум¬клиник) мавжуд бўлиб, барча шароитлар яратилган. Беморлар дори-дармон қаторида физиотерапия, массаж, жисмоний тарбия ёрдамида даволаниш, парҳез овқатлар истеъмол қилиш имкониятига эга. Сервис хизматларидан тушган маблағлар асосий воситалар, дори-дармон, бактериологик препаратлар ва бошқа харажатларга сарфланади. Шифохонамизда "Маънавият ва маърифат" хонаси ташкил этилган бўлиб, муҳим мавзуларда тадбирлар ўтказилади.

Ходимлар саломатлигини мус¬таҳкамлаш мақсадида касаба уюшмаси томонидан санаторий ҳамда болалар оромгоҳларига йўлланмалар ва моддий ёрдам берилиши билан бирга, юртимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар уюштириб келинмоқда. Бундан таш¬қари, жамоамиздагилар маданий ҳордиқ чиқариш учун пойтахтимиз театр ва санъат саройларига тез-тез ташриф буюриб турадилар.

Кўриниб турибдики, давлатимиз томонидан тиббиёт ходимлари меҳнати қўллаб-қувватланаётганлиги уларнинг унумли фаолият кўрсатишларига имкон яратмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларимни касб байрамлари билан чин қалбимдан қутлайман. Уларга халқимиз саломатлиги йўлида олиб бораётган ишларида зафарлар ёр бўлсин!

Мавлуда ТАБИБОВА, Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси бош шифокори, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси.

№ 44, 07.11.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.