Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ШАРАФЛИ, АММО МАСЪУЛИЯТЛИ КАСБ

Болаликда ҳаммамиз ҳам шифокорлик касбини орзу қилганмиз. Инсонлар дардига малҳам бўлиб, эл дуосини олиб яшашдек бахт эса барчага ҳам насиб қилавермас экан. Эгнидаги оқ халатига содиқ қолиб, бутун ҳаловату илму салоҳиятини ишга солган камтарин, ширинсўз ва қўли енгил тиббиёт ходимларимиз борки, улар ҳақида кўплаб гапириш мумкин.

Бу касб қанчалик масъулиятли, машаққатли ҳамда юксак билим ва тажриба талаб этишини Тошкент педиатрия тиббиёт институтига кирган кунимданоқ чуқур англаб етяпман. Айниқса, келажагимиз ворислари бўлган болажонлар дардига дармон улашиб, уларнинг бахтиёр кулгуларини кўриш ҳар бир ота-онанинг орзуси экан, бунга эришмоқ учун педиатр-шифокорлардан катта билим ва амалий кўникма талаб қилинар экан. Бу йўлда мен таълим олаётган институт ўқитувчилари ҳам талабаларга тиббиётнинг сиру синоатларини мукаммал ўргатишдан асло чарчамайдилар. Ҳақиқатдан ҳам тиббиёт касби шарафли, айниқса, эгнингдаги оқ халатга хиёнат қилмай, пок виждон билан ишлаш бу чанакамига жасорат бўлса керак. Бундай таърифларни кўплаб келтириш мумкин.

Фидойи касб эгалари меҳнатига бўлган эътибор бугун муҳтарам Юртбошимиз томонидан алоҳида қадрланмоқда. Соҳани ривожлантириш йўлида кўпгина амалий ишлар қилинмоқда. Замонавий тиббиёт муассасаларидан тортиб, таълим олиш масканларигача бўлган давр руҳига мос ўзгаришларни сезиш мумкин. Биргина ўзим таҳсил олаётган таълим муассасасида ҳам талабалар учун барча қулайликлар мавжуд. Ахборот-ресурс марказлари, лингафон хоналари, спорт мажмуи диққатга сазовор. Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси юртимизда тиббиёт ходимларининг касб байрами сифатида нишонланади. Шу куни бир гуруҳ шифокору ҳамшираларимиз "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланади. Бу унвон, бу эътибор ва ғамхўрликни кўриб, биз ёшларнинг ҳақли равишда ҳавасимиз ортади. Ўқишга ва изланишга бўлган ишончимиз мустаҳкамланади. Зеро, шоир айтганидек:

Яхшиямки, сиз борсиз,
юртимиз врачлари,
Сиз туфайли ошкора тиббиёт
тилсимлари,
Хизматингиздан шаҳдам
соҳанинг одимлари,
Фаол, ташаббускорсиз,
тиббиёт ходимлари!

Ситора ТУРСУНОВА, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиник радиология ординатураси 1-босқич талабаси.

№ 44, 07.11.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.