Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ХАЛҚ САЛОМАТЛИГИ — ОЛИЙ САОДАТ

Бугунги кунда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида самарали ишлар амалга оширилиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати яхшиланиб бормоқда.

Эътирофлиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳа ривожига қаратаётган эътибори ва қабул қилаётган меъёрий ҳужжатлари замирида инсон саломатлиги ҳамда турмуш фаровонлиги ётганлигини кўрамиз. Айниқса, тизимнинг ҳар бир йўналишини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар изчиллиги соҳа ходимларининг янада малакали фаолият юритишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш муҳимки, Юртбошимизнинг жойларда бўлиб, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш мақсадида ўзининг қимматли таклифларини берганлиги, соғлиқни сақлаш тизимини юқори босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада турли шифо масканларида фидойиларча меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари қўлга киритаётган муваффақиятларнинг алоҳида ўрни бор. Албатта, бу юртимизнинг нуфузли клиникаларида малакали мутахассисларимиз томонидан мураккаб операция жараёнларининг амалга оширилаётганлиги, илмий салоҳият йўлидаги изланишлари натижасидир. Қолаверса давлатимиз раҳбарининг таклифига асосан, ўтган давр мобайнида хориждан ташриф буюрган соҳа мутахассислари билан ҳамкорликдаги фаолиятлар ҳам янада ривожланиб, тажриба алмашиш имкониятлари кенгаймоқда. Шунингдек, ҳукуматимиз топшириғига биноан пойтахтимиздаги етакчи клиникаларнинг малакали шифокорлари жойлардаги тиббиёт муассасаларида фаолият бошлаб, ўз билим ва тажрибаларини ҳудудлардаги маҳаллий ҳамкасблари билан ўртоқлашган ҳолда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқдалар. Бунинг баробарида, бирламчи тизим фаолияти ҳам такомиллаштирилиб, қишлоқ оилавий поликлиникаларининг ташкил этилганлиги мазкур йўналишда самарадорликни таъминлашда муҳим пойдевор вазифасини ўтамоқда. Бундай ютуқларни кўплаб келтиришимиз мумкин, лекин тиббиёт шундай жараёнки, ундаги фаолиятлар бир зум ҳам тўхтаб турмайди. Демак, олдинда қилиниши керак бўлган ишларни амалга оширишда кўп сонли тиббиёт ходимларимизга, аввало, соғлик-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаб, уларни касб байрамлари билан чин дилдан самимий муборакбод этамиз.

№ 46, 10.11.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.