Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ТИББИЁТДАГИ ЮТУҚЛАР ЭЪТИРОФИ

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида "Ўзбекистон Республикасида безгакка қарши кураш ва элиминация борасида эришилган ютуқлар ва безгак элиминацияси бўйича халқаро сертификатни қўлга киритиш"га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманни Республика санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром Алматов кириш сўзи билан очиб, мавзу доирасида ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ҳамда ЖССТнинг безгак касаллигига қарши кураш бўйича фаолият юритаётган мутахассислари дунё миқёси ва республикамизда бу борада амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар хусусида атрофлича тўхталдилар.

– Таъкидлаш муҳимки, безгак касаллиги инсон соғлиғи ва ҳаётига катта хавф туғдирувчи хасталик ҳисобланади. Унинг қўзғатувчилари оддий паразитлар бўлиб, соғлом одамга зарарланган урғочи Анофелес чивинларининг чақиши натижасида юқади. Касаллик ўткир иситма билан бошланиб, унинг белгилари ушбу хасталикка нисбатан иммунитети йўқ одамда чивин чаққан кундан 10-15 кун ўтиб кузатилади. Иситма, бош оғриғи ва совуқ қотиб қалтираш каби касалликнинг илк белгилари яққол намоён бўлмаслиги, безгак ташхисини қўйишда қийинчилик туғдиради. Безгакнинг олдини олса ва даволаса бўлади. Лекин касаллик аниқлангандан 24 соат ичида муолажалар ўтказилмаса тропик безгак касаллиги оғир асоратларга сабаб бўлиб, ҳатто ўлим ҳолатлари юз бериши мумкин. Мазкур касаллик бўйича мамлакатимизда самарали ишлар олиб борилмоқда. Чора-тадбирларнинг мақсадли амалга оширилиши натижасида 2011 йилдан буён безгакнинг маҳаллий ҳолатлари рўйхатга олинмади. Шунингдек, безгак бўйича эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, безгакка қарши курашдан элиминацияга қараб бугунги кунда касаллик қайта тикланишининг олдини олиш миллий дастури кетма-кет амалга оширилди. 2017 йилнинг 22 августида Соғлиқни сақлаш вазирининг "Ўзбекистон Республикасида 2017-2021 йилларда безгак қайта тикланишининг олдини олиш Миллий стратегияси" тўғрисидаги буйруғи тасдиқланди. 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ЖССТга безгак элиминациясини сертификатлаштиришга тайёргарлик бўйича ариза берилди. Ҳозирги кунда ЖССТнинг техник кўмаги билан республика ҳудудида халқаро сертификатни қўлга киритиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда ва бу амалдаги фаолиятларга баҳо бериш мақсадида юртимизга бир неча марта ЖССТ маслаҳатчилари ташриф буюрди, – дейди Республика санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи Баҳром Алматов.

– 2015 йилда дунё аҳолисининг ярмида ушбу касалликка чалиниш эҳтимоли мавжуд бўлиб, ушбу йилда дунёнинг 91 та мамлакат ва ҳудудларида безгакнинг тарқалиши давом этган. ЖССТнинг 2016 йил декабрда олган сўнгги маълумотларига қараганда йил давомида 212 миллион безгак касаллиги ҳолати ва 429 минг ўлим ҳолати қайд этилган. 2010-15 йилларда дунёда безгак касаллиги 21 фоизга, ундан ўлим ҳолати 29 фоизга камайиши кузатилган. 2001 йилдан бошлаб дунёда 6,8 миллион безгак касаллигидан ўлим ҳолатларининг олди олинган. Шу ўринда айтиш керакки, бу касалликнинг 90 фоизи ва ўлим ҳолатларининг 92 фоизи Африка давлатларига тўғри келади. 2015 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш Ассамблеясида "2016-2030 йилларда безгакка қарши Глобал техник стратегия"си Дастури қабул қилиниб, ўз олдига қуйидаги вазифаларни белгилаб олди:

- 2030 йилгача безгак касаллиги кўрсаткичларини 90 фоизга камайтириш;

- 2030 йилгача 35 мамлакатда безгак элиминациясига (бартараф этиш) эришиш;

- безгакдан ҳоли бўлган барча мамлакатларда касаллик қайта тикланишининг олдини олиш.

Охирги йилларда безгак элиминация қилинган 7 та мамлакат ЖССТ бош директори томонидан халқаро сертификатни қўлга киритди. Жумладан, Бирлашган Араб Амирликлари (2007 й.), Марокко (2010 й.), Туркманистон (2010 й.), Арманистон (2011 й.), Мальдив ороллари (2015 й.), Шри-Ланка (2016 й.) ва Қирғизистон (2016 й.) давлатлари. Бугунги мавзу хусусида гапирадиган бўлсам, юртингизда безгак касаллигининг олдини олиш бўйича эришилган натижалар ўзининг самарасини бериб, халқаро сертификатни қўлга киритишига ишонаман, – дейди безгак ва паразитар касалликлар бўйича ЖССТнинг Европадаги техник маслаҳатчиси Эльхан Гасимов.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масала бўйича Республика санитария-эпидемиология назорат маркази бош врачи ўринбосари Ботир Қурбонов маъруза қилди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тўлақонли жавоб олдилар.

Ибодат СОАТОВА.

№ 45, 03.11.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.