Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

ОНА ТИЛИ — МИЛЛАТНИНГ БЕБАҲО БОЙЛИГИ

Она тили – бу миллатнинг руҳидир. "Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг қабул қилиниши тилимиз мавқеини ошириш, унинг янада бойиши ва такомиллашувига хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов "Юксак маънавият – енгилмас куч" асарида таъкидлаганидек, ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий ва маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади.

Бу йил Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганига 28 йил тўлади.

Эътироф этиш жоизки, дунёда уч мингдан зиёд тил мавжуд бўлиб, шундан атиги, 200 дан ортиғи давлат тили мақомини олган. Улар қаторида ўзбек тилининг борлиги эса ҳар биримизни ғурурлантиради. Юртимиз тарихида "Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг қабул қилиниши мустақиллик йилларида қўйилган дастлабки қадам бўлди. Албатта, она тилимизнинг бундай мақомга эришиши катта ижтимоий воқелик ҳисобланади. Бугунги кунга келиб, ўзбек тилининг мавқеи, қўлланиш доираси, нуфузи тамомила ўзгарди. У ўзининг барча имкониятларини кўрсатмоқда. Тилнинг эгаси – халқ. Унинг ўз тартиб-қоидалари, қатъий қонунияти борки, уни ҳеч ким буза олмайди. Тил ва тил бойлиги ҳақида ўз фикрига эга бўлиш, унинг тақдири ва келажаги ҳақида, ривожланиши масалаларида ғамхўрлик қилиш кишининг касбига боғлиқ эмас. Ҳар бир кишида етарлича миллий ғурур шакллансагина ўз халқининг маданий-маънавий савияси, дунёқараши ва тақдирига бефарқ бўлолмайди. Демак, давлат тили том маънода шу миллат руҳининг инъикосидир. Тил ва тил бойлиги инсонлар орасида мулоқот воситасигина бўлиб қолмасдан, балки шу миллатнинг тараққиёт белгиси ҳамдир. Тилдаги нозик туйғулар, оҳанглар унинг истиқомат қилаётган жойига ҳам бевосита боғлиқ. Тиллар ва маданиятларнинг ўзаро бир-бири билан аралашуви ва таъсирини инобатга олганда, унинг таркиби бошқа миллатларнинг маданий-маънавий ютуқлари ҳисобига ҳам бойиб боради. Аммо шунга қарамай айрим ташкилотларда ўзбек адабий тилининг амалдаги илмий қоидалари ва меъёрларига риоя этилмасдан, эътиборсизлик оқибатида баъзи хатоликларга йўл қўйилаётганлиги кишини ранжитади. Айрим идора ва ташкилотларнинг бланкалари ва муҳрларини тайёрлашда имло хатолари ҳамда пала-партишликка дуч келамиз. Айниқса, лотин алифбосидаги битикларда кўплаб хатолар учрайдики, баъзан кўчалардаги ном кўрсаткичлари, панно ва баннерларда нима ёзилганини тушуниш қийин. Донишманд ота-боболаримиз азалдан нутқ маданиятига катта эътибор беришган. Улар қолдирган асарларни ўқир эканмиз, ҳар бир сўзнинг ўз ўрнида қўлланганлигига гувоҳ бўламиз. Зеро, сўзга нисбатан масъулиятни доимо ҳис қилишимиз лозим.

Шундай экан, миллатимизнинг бебаҳо бойлиги ва фахри бўлган она тилимизни бузиб қўллашга, тилимиздаги иборалар маъносини англамасдан, сўзларни кўр-кўрона ишлатишга ҳаққимиз йўқлигини ёдда сақлашимиз муҳим. Айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод онгига она тилимиз – бу миллатимизнинг руҳи эканлигини сингдириб боришимиз зарур.

Ибодат СОАТОВА.

№ 43, 20.10.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.