Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

САМИМИЙ ДИЛ ТАШАККУРЛАРИ

Бугунги кунда қайси бир соҳа йўналишига қарамайлик, уларда янгича ўзгаришлар, қизғин жараёнлар кетаётганлигини кўрамиз. Бу албатта, халқимизнинг Ватанга бўлган меҳри, муҳаббати, қолаверса, унинг равнақига қўшаётган ҳиссасидир. Нафақат пойтахтимиз, балки чекка ҳудудларда ҳам фаолиятлар қизғинлик билан бораётганлигининг гувоҳи бўламиз. Бу каби эътибор ва ғамхўрликлардан баҳраманд халқимиз ўзининг дил ташаккурларини Президентимизнинг виртуал, халқ қабулхоналари ҳамда идора ва ташкилотларга изҳор этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида шифо топаётган кўп сонли фуқароларимиздан тиббиёт ходимларимиз меҳнатига билдирилаётган миннатдорлик хатларининг келаётганлиги ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

Аввало дил изҳорларидан бири, яъни таҳририятимизга ташриф буюрган Гулнора Арслонова Тошкент шаҳрида истиқомат қилар экан. Фарзанди Шоира Қорабоева 2-Республика тиббиёт коллежининг ҳамширалик иши факультетини тугатиб, бир неча йиллардан буён иш тополмай қийналиб юрганлигини куюнчаклик билан гапирди. "Мана, икки ойдирки қизим Тошкент шаҳар 1-клиник шифохонанинг ЛОР бўлимида ҳамшира бўлиб ишлаяпти. Қанча касалхоналарга иш сўраб борган бўлсакда, рад жавобини олдик... Мазкур тиббиёт муассасаси раҳбарлари бизни илиқлик билан кутиб олишди. Бугуннинг талаби ҳар бир ишга қабул қилинаётган ҳамшира аттестациядан ўтиши муҳимлигини айтишди. Шоира ушбу синовдан муваффақиятли ўтиб, унга шифохона раҳбари томонидан буйруқ чиқди. Айниқса, фарзандим ҳамда оиламизнинг қанчалар хурсандлигимизни айтмайсизми. Фаолиятидан мамнун бўлган қизим бош шифокор Бахтиёр Исламов, муовини Муҳаббат Қулабдуллаева, бош ҳамшира Муқаддам Усманова, кадрлар бўлими бошлиғи Гулнора Калонходжаева ва бўлимдаги барча ҳамкасбларидан рози эканлигини айтиб, кўзларига севинч ёшларини олди. Бундан билдимки, меҳрибон ва саховатли инсонлар борлиги, бу албатта, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, халқимизнинг бир-бирига бўлган ишончи ва ҳурмати мужассам эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Фарзандимни ўз жамоасига қабул қилган ушбу шифо масканининг раҳбариятига, барча ходимларига чексиз раҳматимни билдириб, уларнинг масъулиятли, шарафли ишларига омадлар, ўзларига соғлик-омонлик, оилавий хотиржамлик тилаб қоламан", дейди Гулнора Арслонова. Ҳа, қалби қувончга тўлган меҳрибон онанинг дил сўзлари туганмас бўлиб, орамизда ана шундай мурувватли инсонлар борлигига таҳсинлар айтиб, давлатимиз раҳбарига ҳам ўзининг мамнунлигини изҳор этди.

– Етти йилдирки, қон босимим ошиб, касаллик доимий хуруж қилиб келади. Шу йиллар давомида шифохоналарда даволаниб, дардим енгиллашсада, бу хасталик оғир оқибатларга олиб келишидан чўчиб, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 35-оилавий поликлиника шифокорларига доимий мурожаат қилиб тураман. Ушбу шифо масканида фаолият юритаётган барча тиббиёт ходимлари меҳнатидан мингдан-минг розиман. Айниқса, поликлиника бош шифокори Муқаддасхон Юнусовна, тажрибали невропатолог Зуҳрахон Мирагзамова, шифокор Гавҳарой, шунингдек, бир-биридан чаққон, ўз касбининг устаси бўлган ҳамшираларга самимий ташаккуримни билдираман. Албатта, ана шундай тажрибали соҳа ходимлари билан қанчалар фахрлансак арзийди. Шундай экан, қалби пок, хушмуомала нажоткорларимизга доимий соғлик ва оилаларига қут-барака тилаб қоламан, – дейди 2-гуруҳ ногирони Лайлихон Тоғаева.

Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Ғани бобо Тангиров Тошкент давлат тиббиёт академияси 3-клиникасидаги кўз касалликлари бўлимида даволаниб чиққанлиги ва у ердаги шифокорлар отахоннинг кўзларига нур бағишлаганликларини самимият билан ўз мактубида изҳор этади. Айниқса, клиника бош шифокори вазифасида фаолият юритган А. Қурбонов, профессор А. Аҳроров ҳамда кўз касалликлари бўлими бошлиғи Ф. Ўрмонова, даволовчи врач Д. Тўйчибоева, Н. Янгиева, Мамадиёровларнинг менга кўрсатган сифатли тиббий хизматларидан бир умр рози эканлигини тилга олади. Шу билан бирга, уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли кўзлари олдингига нисбатан 50 фоиз яхши кўрадиган бўлибди, шунингдек, шифокорларнинг айтишига қараганда даво муолажаларини ўз вақтида олса, 80-90 фоиз кўриш имкониятига эга бўлишини ҳам мамнунлик билан таъкидлаган. Бундан ташқари, клиникада беморлар учун яратилган шароитлар, тозалик ҳамда мутахассисларнинг муомала маданияти тўғрисида фикрларини билдириб, ходимларга чексиз миннатдорлик йўллайди.

– Кейинги йилларда соғлигимда ўзгариш бўлгач, Фарғона вилояти, Фурқат туман тиббиёт бирлашмасидаги шифокорларга тез-тез мурожаат қилиб, даво муолажаларини олиб тураман. Дард чеккан инсон авваламбор, ширин сўзга муҳтож бўлар экан. Шифо масканига келганимда мени доимий илиқлик билан кутиб оладиган бош шифокор Одилжон Сайдаҳмедов, бўлим бошлиғи Акромжон Отабоев, ҳамшира Гулчирой Аҳмедовалар меҳнатидан хурсандман. Таъкидлашим муҳимки, бош шифокор раҳбарлигида самарали ишлар амалга оширилиб, бирлашма олдида марказий поликлиника ва бўлимларнинг замонавий типда қад кўтарганлиги ҳудуд аҳлини бирдек қувонтирмоқда. Ўз ишига виждонан ёндашган, халқнинг дарди билан ҳамнафас ҳамда беморларга нажот бахш этаётган соҳа ходимларига оилавий бахт, ишларида эса омадлар тилаб қоламан, – дейди 2-гуруҳ ногирони Шаробиддин Ҳазратқулов.

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида яшовчи Сафар Бекчаев шу йилнинг март ойида аҳволи оғирлашиб, Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмасида даволаниб, оиласи бағрига соғайиб қайтганлигини мамнунлик билан ўз мактубида баён этади. Бемор саломатлиги тикланишида тажрибали шифокорлар Ҳуррам Зулфиқоров, Марат Қурбонов, Шавкат Норқулов, Бахтиёр Мирзамуродовларнинг ҳиссаси беқиёс эканлигини таъкидлайди. Айниқса, шифохонадаги шарт-шароитлар, дори-дармонларнинг борлиги, муолажаларнинг сифатли бажарилишини эътироф этиб, уларнинг ишларига барака тилаган ҳолда, халқимиз бахтига омон бўлишларини истаб қолади.

– Иссиқ жоннинг иситмаси бўлади деганларидек, 2015 йилда бехосдан ОИВ вируси касаллиги билан хасталаниб қолдик. Ўтган йиллар давомида республикамизнинг бир қанча шифохоналарида даволандик. Жорий йилнинг июль ойида пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги муолажаларни олдик. Бу ердаги кенг имкониятлар ҳар бир беморнинг руҳиятини кўтаришда, оғир дарддан халос этишда, шунингдек, шифохона бош шифокори Дилфуза Файзуллаева бошчилигидаги ходимларнинг муомала маданияти, ишларининг сифати тўғрисида мақтовли фикрларни айтишни жоиз деб билдик. Ҳамиша элимизнинг саломатлиги йўлида фидойи хизмат қилаётган ана шундай камтарин инсонларга дил ташаккуримизни билдирамиз, – дейди қорақалпоғистонлик Ғойинназар ва Садоқат Султоновлар.

Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи Фурқат Мансуров 2017 йилнинг август ойида Тошкент шаҳридаги "Med Star соғлом оила" клиникаси ЛОР шифокори Муножот Маматовага чап қулоғи соҳасидаги оғриқдан безовталанганлигини ши-коят қилади. Беморни хушмуомалалик билан кутиб олган, ўз касбининг моҳир устаси, касаллик ташхисини аниқлагач, тезда жарроҳлик амалиётини ўтказиш муҳимлигини айтади. Малакали мутахассис бемор Фурқат Мансуровга қўйилган ташхис бўйича операция жараёнини муваффақиятли ўтказади. Муаллиф ўз мактубида уни дарддан халос этган Муножот Маматова ҳамда ҳамшираларга чексиз миннатдорлик билдириб, уларга сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаб қолади.

– Аҳволим оғирлашгач, оиламдагилар мени тезда Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг пульмонология бўлимига олиб боришди. Марказ бош шифокори Ҳусан Мамажонов, бўлим бошлиғи Акмалжон Эргашев, даволовчи шифокорим Муҳайё Отажонова соғлигимни текшириб кўргач, зудлик билан даво муолажаларини бошлаб юборишди. Дастлабки муолажалардан сўнг соғлигим тикланди. Мени нафақат дори-дармон, балки ширин сўзлари билан ҳам даволашди. Шу ўринда марказ жамоасига ўз раҳматимни айтиб, қўллари ҳеч қачон дард кўрмаслигини тилаб қоламан, – дейди Риштон туманида яшовчи Ойишахон Саидова.

Таҳририятимизга келган қуйидаги мактуб диққатимизни ўзига тортди. Унда келтирилишича, Тошкент шаҳар Учтепа тумани 23-мавзеда истиқомат қилувчи фуқаро Эшмамат Мустафоев тумандаги 24-оилавий поликлиника бош врач муовини Зарофат опа Тўхтаеванинг инсонийлиги, бошига оғир кулфат тушганда елкадош бўлганлигини эътироф этиб, қуйидаги изтиробли фикрларини баён қилади. Август ойида турмуш ўртоғи оғирлашиб қолгани ва уни зудлик билан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиникасига олиб боришганда реанимациядаги шифокорлар унинг аҳволи ниҳоятда оғир эканлиги ва бош мияга қон қуйилганлигини айтишади. Шошиб қолган Эшмамат Мустафоев жонкуяр шифокор Зарофат опага телефон қилади. Фидойи инсон кеч бўлсада, шошилинчда реанимация бўлимига етиб келади. Беморнинг аҳволи билан танишиб бўлгач, унинг турмуш ўртоғига касаллик қанчалик жиддий ва тузалиб кетиш учун нимаики ёрдам керак бўлса тайёр эканлигини айтади. Афсуски, тунги 02.00 ларда Эшмамат Мустафоевнинг турмуш ўртоғи оламдан ўтади. Вафот этган беморни Қашқадарё вилоятига олиб кетиш ва дафн қилиш учун Зарофат опага Эшмамат Мустафоев муҳим ҳужжатлар зарурлигини айтади.

Тушкунликка тушган муаллиф мактуб сўнгида шундай дейди: "Бошимга тўсатдан тушган оғир мусибат олдида гангиб қолганимда ғамимга шерик ва ёнимда елкадош бўлган Зарофат опага бир умр таъзим қиламан. Ҳа, ана шундай кунларингда ёнингда ёндош бўлиб ўз меҳрини кўрсатган оқибатли инсонларнинг борлиги туфайли юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукмрон. Зарофат опадек қалби пок аёлларимиз сафи янада кенгайишига тилак билдириб қоламиз.

Юқоридаги мактубларда битилган миннатдорлик туйғуларининг барчаси муаллифларимизнинг қалб тубидаги самимий дил изҳорлари бўлиб, бу каби эътирофлар айни пайтда мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида фидойиларча меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнатларига берилган муносиб баҳо десак, янглишмаган бўламиз. Дарҳақиқат, Юртбошимиз: "Тиббиёт халқ билан давлат ўртасида кўприк вазифасини ўтайди", деб бежизга таъкидламаганлар. Албатта, бу пурмаъно фикр фуқароларимизнинг дил сатрларида ўз ифодасини топмоқда.

Мактубларни Ибодат СОАТОВА шарҳлади.

№ 39, 22.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.