Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Эътироф

МЕҲНАТЛАРИ РАҒБАТГА МУНОСИБ

Эътироф этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 августдаги Фармонига мувофиқ, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки билан халқнинг ҳурмат-иззатига сазовар бўлган юртдошларимизнинг давлатимиз юксак мукофотлари билан тақдирланганлиги ҳар биримизда фахр-ифтихор уйғотди.

Албатта, ана шундай мукофотланганлар орасида тиббиёт ходимлари борлиги ҳам қувонарли ҳолдир. Жумладан:

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими"

Каримова Саодат Наимовна – Қашқадарё вилояти Касби тумани тиббиёт бирлашмаси чақалоқлар бўлими неонатолог шифокори

Омарбаева Шаригул – Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани тиббиёт бирлашмаси неонатолог шифокори

"Меҳнат шуҳрати"

ордени билан

Асадов Дамин Абдураҳимович – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Соғлиқни сақлашни ташкил қилиш, молиялаштириш ва бошқариш кафедраси мудири, профессор

Исмоилова Ўғилхон Ҳакимовна – Андижон вилояти Асака тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси врачи

Урманова Флюра Фаридовна – Тошкент фармацевтика институти фармакогнозия кафедраси мудири

Шарипова Нафиса Аъзамовна – Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги "Мурувват" ногирон аёллар интернат уйи директори

Эргашева Мастура Яҳъёевна – Бухоро вилояти Болалар уйи катта ҳамшираси

II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан

Авазов Исроил Турдимуродович – Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими мудири

Любчич Аделина Семёновна – Республика перинатал маркази директори

"Дўстлик" ордени билан

Жумаев Акмал Менглиевич – Республика ихтисослашган кардиология маркази Қарши филиали реабилитация бўлими бошлиғи

Кан Айлита Анатольевна – Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси реанимация бўлими мудири

Никитина Любовь Николаевна – Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик бўлими мудири

Пахомов Георгий Львович – Тошкент тиббиёт академияси факультет ва госпиталь жарроҳлик кафедраси доценти

Сайпиев Акбар – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиали шифокор-травматологи

Черкасова Галина Викторовна – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институти катта илмий ходими

Шайхова Таусифа Валиевна – Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси шифокор-психиатри

"Шуҳрат"

медали билан

Алхамов Нормуҳаммад – Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси неонатолог шифокори

Ғаниева Зумрадхон Юлдашевна – Фарғона вилояти "Мурувват" ногирон болалар интернат уйи ўқитувчиси

Жалилов Акмалжон Олимович – Наманган вилояти кардиология маркази интервенцион кардиология бўлими мудири

Эшонқулова Гулзира Самиковна – Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги "Мурувват" ногирон эркаклар интернат уйи тиббиёт ҳамшираси

Куранбаева Алтинпашша Хожаязовна – Хоразм вилояти Боғот тумани давлат санитария-эпидемиология назорати маркази эпидемиологи

Мирзаева Маҳбуба Султоновна – Республика онкология ва радиология тиббиёт марказининг Жиззах филиали диспансери ҳамшираси

Мирмуҳамедова Азиза Ҳабибуллаевна – Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази неонатология бўлими мудири

Раҳмонов Темирқул Тангриевич – Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази жароҳат оқибатлари ва ортопедия бўлими бошлиғи

Собиров Омонбой Атабаевич – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали реанимация бўлими мудири

Ҳамидов Ихтиёр Муртазоевич – Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси анестезиология-реанимация бўлими мудири

Ҳошимова Ойша Исоевна – Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 32-сонли "Меҳрибонлик уйи" тарбиячиси

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимизнинг нуфузли мукофотларига сазовор бўлган тиббиёт ходимларини машаққатли меҳнатлари ортидаги улкан ютуқлари билан чин дилдан самимий қутлаб, муборакбод этамиз. Масъулиятли ва шарафли ишларида омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

№ 36, 01.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.