Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис билан сухбат

БУРУН ВА БУРУН ЁНДОШ БЎШЛИҚЛАРИ полипларини ташҳислаш ва даволаш усуллари

Бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари полипи (полипоз риносинусит) кенг тарқалган касаллик бўлгани ва кўпинча қайталанган ҳолда кечиши билан отоларингологларнинг касалликка бўлган қизиқишини янада орттирмоқда. Бундай касаллик ер юзи аҳолисининг 1-5 фоизида учрайди. Бизнинг минтақавий шароитда 10 минг аҳолига 5,1 нисбатни ташкил қилса, мазкур касаллик соҳа мутахассислари берган маълумотларга кўра, Европа аҳолисининг 4 фоизини ташкил қилади. Мутахассисларнинг фикрича ПРС асосан, 40-60 ёшли аҳоли ўртасида 51,4 фоизни ташкил қилиши, шунингдек, эркаклар орасида учраш ҳолати аёлларга нисбатан 1,2 марта кўпроқ эканлиги айтиб ўтилади.

Эътиборлиси, беморлар касалликнинг эрта босқичларидаги илк белгиларини ўзларида сезишмайди. Кўп ҳолларда касаллик умумий тиббий кўрик пайтида, қулоқ, томоқ, бурун касалликлари (ринит, гайморит, фронтит, этмоидит) билан шифокорга ёки аллергологга мурожаат қилишганда аниқланади. Умуман олганда, иммун тизимдаги наслий ўзгаришлар аллергик ПРС келиб чиқишига мойиллик яратади. Кўп ҳолларда ЛОР органларининг яллиғланиши, шунингдек, аллергик ва насл билан боғлиқ ҳоллар касаллик ривожланишига сабаб бўлади. Кейинги йилларда жарроҳлик амалиёти ривожланиши ва дори-дармонларнинг кенг қўл¬ланишига қарамасдан касалликда қайталаниш кўрсаткичи 5-60 фоизни ташкил қилмоқда. Одатда операциядан ке¬йин беморларга тавсия қилинган дори препаратларининг вақтида ва узоқ муддатли қабул қилинмаслиги натижасида касалликнинг қайталаниш суръати ошганлиги кузатилади. Маълумотларга кўра, полипоз риносинусит билан хасталанган беморларнинг барчасида сурункали ён¬дош касалликлар, жумладан: юқори нафас йўллари патологиялари, бошқа аъзоларнинг ўсма, нафас аъзолари касалликлари, аллергозлар билан биргаликда учраса, айрим ҳолларда аллергик ринит билан кечади. Бу касаллик билан оғри¬ган беморлар доимий равишда бурун битиши, нафас олишга қийналиши, ҳид билиш пасайиши, бош оғриғидан шикоят қилишади. Шу боис, бундай беморларда меҳнат қилиш қобилияти сусайиши мумкин.

Ҳозирги кунда касалликнинг ташҳисини ойдинлаштириш мақсадида замонавий тиббий технологиялар, яъни компьютер томография, эндоскопик текширишлар ва мультиспираль компьютер томография аппаратларидан кенг фойдаланилмоқда. Бунинг натижасида полип тўқимасининг аниқ ўлчами, ҳолати ва тарқалиш жойини аниқ кўриш имкониятига эга бўлинмоқда. Бу эса ўз навбатида даволаш усулини тўғри танлашда муҳим аҳамият касб этади. Агар мазкур касаллик вақтида даволанмаса ёки тўғри ёндашилмаса ёмон сифатли ўсмаларга айланиши, суяк тўқималарига таъсир қилиши ёки бошқа оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Ҳатто амалиётда полипоз риносинусит касаллигига чалиниб, шифокор тавсияларига мунтазам риоя қилмаганлиги оқибатида 20 маротаба жарроҳлик операциясини ўтказган беморлар ҳам йўқ эмас.

Бугунги кунда мамлакатимизда касалликни даволаш жараёни асосан 2 муҳим бос¬қични ўз ичига олади:

1) жарроҳлик усули;

2) жарроҳликдан кейинги давр¬да узоқ муддатли топик кортикостероидлар қўлланилмоқда.

Биринчи босқич, яъни жарроҳлик амалиёти ҳозирда республикамизнинг илғор оториноларингологлари томонидан замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида муваффақиятли ўтка¬зил¬моқ¬да.

Иккинчи босқичда, шифокор амалиётидан кейин беморлар узоқ муддатли топик кортикостероидларни қўллашлари талаб этилади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари полипидан буткул қутулиш учун бемор жарроҳлик амалиётидан кейин энг аввало, шифокор тавсияларига бефарқ бўлмаслиги, гигиена қоидаларига амал қилиши ва тез-тез тиббий кўрикдан ўтиб туриши лозим. Зеро, инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун.

К. ЖАББОРОВ, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти профессори. М. АВЕЗОВ, катта илмий ходим.

№ 4, 24.01.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.