Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис билан сухбат

ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДА ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР

Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонунига асосан давлат даволаш-профилактика муассасалари томонидан аҳолига кафолатланган тиббий ва бошқа турдаги ёрдам бепул кўрсатилади. Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ташқари хизматлар қўшимча ҳисобланади ва белгиланган тартибда пул тўлаш орқали амалга оширилади.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сонли Фармони билан тасдиқланган "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури"га асосан давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар доирасига қуйидагилар киради:

шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш;

соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида ва бир қатор давлат даволаш-профилактика муассасаларида, биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар кўрсатиш;

аҳолини юқумли касалликларга қарши иммунизациялаш ва эмлаш;

ижтимоий аҳамиятга эга ва атрофдагилар соғлиғига хавф туғдирувчи сил, хавфли ўсма, руҳий, наркологик, эндокринологик ҳамда касб касалликларига дучор бўлган шахсларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш;

болаларни текширувдан ўтказиш ва даволаш (пуллик муассасалардан ташқари);

15-17 ёшдаги ўсмирларни ҳамда чақирув комиссияларининг йўлланмалари билан чақириқ ёшидаги (18-27 ёш) шахсларни текширувдан ўтказиш ва даволаш;

ҳомиладорларга тиббий хизмат кўрсатиш (пуллик муассасалардан ташқари);

беморларнинг имтиёзли тоифаларига (ногиронлар, уруш фахрийлари, ғирт етимлар ва бошқалар) бепул тиббий хизмат кўрсатиш.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 декабрдаги 532-сонли қарори билан стационар шароитда даволаш-профилактика муассасаларида (пуллик муассасалардан ташқари) даволанаётган овқатланиш пули тўлашдан озод қилинган ҳамда амбулатор шароитда бепул дори-дармон билан таъминланадиган фуқаролар тоифаси ва касалликлар рўйхати тасдиқланди.

А. Стационар шароитда даволаш-профилактика муассасаларида (пуллик муассасалардан ташқари) даволанаётганда овқатланиш пули тўлашдан озод қилинган касалликлар рўйхатига қуйидагилар киради:

онкологик касалликлар;

сил касаллиги;

руҳий касалликлар;

гиёҳвандликка дучор бўлган беморлар – ихтисослашган шифохоналарда;

мохов касаллиги;

нурланиш касаллиги билан хасталанганлар;

юқумли касалликлар;

захм касаллиги;

ОИВни юқтирганлар (ОИТС);

шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишида тасдиқланган стандартлар бўйича муҳлатларда реанимация ва интенсив даволанишни талаб этадиган беморлар;

камқонлик касаллигининг барча даражаларида ҳомиладор ва туққан аёллар;

эндокринологик касалликлар.

Б. Стационар шароитда даволаш-профилактика муассасаларида (пуллик муассасалардан ташқари) даволанаётганда овқатланиш пули тўлашдан озод қилинган фуқаролар тоифасига қуйидагилар киради:

болаликдан ногиронлар;

ғирт етимлар;

I ва II гуруҳ ногиронлари;

1941-1945 йиллар уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилганлар;

ижтимоий таъминот муассасаларида ҳисобда турувчи якка-ёлғиз пенсионерлар;

1941-1945 йиллар меҳнат фронти қатнашчилари;

Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган ногиронлар;

байналминалчи жангчилар;

болалар ва 17 ёшгача бўлган ўсмирлар;]

мудофаа ишлари бўйича бўлимлар йўлланмалари билан 18-27 ёшдаги ҳарбий хизматга чақирилувчилар.

Ушбу ҳукумат Қарори билан даволаш-профилактика муассасаларида овқатга пул тўлаш вақтинчалик тартиби қабул қилинган ва бемор ўз хоҳишига биноан овқатланиши учун (нонуштадан ташқари) пул тўлаши ёки овқатланишга пул тўлашдан қисман ёки бутунлай бош тортиши мумкин. Беморнинг овқатга пул тўлашдан бош тортиши даволаш муассасасига қабул қилмаслик учун асос бўлиши мумкин эмас.

В. Амбулатория шароитида даволанаётган беморларга қуйидаги касалликларда бепул дори-дармонлар берилади:

онкологик касалликлар;

сил касаллиги;

мохов касаллиги;

эндокринологик касалликлар;

руҳий касалликлар;

ОИВни юқтирганлар (ОИТС);

юрак клапани протези қўйилган ва аъзолари кўчирилган беморлар;

ўзгалар қаровига муҳтож якка-ёлғиз пенсионерлар;

1941-1945 йиллар меҳнат фронти қатнашчилари;

1941-1945 йиллар уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилганлар;

Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган ногиронлар;

байналминалчи жангчилар;

ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

3. Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда ҳозирги кунда замонавий тиббий-диагностик асбоб-ускуналар ва малакали мутахассислар билан таъминланган қишлоқ врачлик пунктларида аҳолига барча тиббий хизматлар бепул кўрсатилмоқда.

4. Республикада ягона шошилинч тиббий ёрдам тизими – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг вилоятлардаги филиаллари ва шаҳар, туман марказий шифохоналари шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида аҳолига барча тиббий хизматлар бепул кўрсатилмоқда.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сонли Фармонига асосан Республика ихтисослаштирилган хирургия, урология, кўз микрохирургияси ва кардиология марказларида махсус йўлланмалар (ордерлар)га асосан давлат бюджети маблағлари ҳисобига бепул даволанадиган қуйидаги имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати белгиланди:

болаликдан ногиронлар;

ғирт етимлар;

I ва II гуруҳ ногиронлари;

1941-1945 йиллар уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилганлар;

ёшга оид ишламайдиган пенсионерлар;

1941-1945 йиллар меҳнат фронти қатнашчилари;

Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашган ногиронлар;

байналминалчи жангчилар;

фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органларида моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оила аъзолари.

Ушбу имтиёзларга эга бўлган беморлар Марказларда даволанишлари учун махсус йўлланмалар (ордерлар) ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан берилади.

Имтиёзга эга бўлмаган фуқароларга ушбу Марказларда тиббий хизмат пуллик асосда кўрсатилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 майдаги 145-сонли "Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги қарорига асосан Республика фтизиатрия ва пульмонология ҳамда педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказларида барча тиббий хизматлар бепул кўрсатилади. Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология ҳамда терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказларида давлат бюджети маблағлари ҳисобига қуйидаги имтиёзли тоифадаги шахсларга бепул тиббий ёрдам кўрсатилади:

15 ёшгача бўлган болалар;

ғирт етимлар,

I ва II гуруҳ ногиронлари;

болаликдан ногиронлар;

1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчилари;

ёшига кўра ишламаётган пенсионерлар;

Чернобиль АЭСдаги аварияни бартараф этишда қатнашган шахслардан ногиронлар;

байналминалчи жангчилар;

15-17 ёшдаги ўсмирларни ва чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича чақириқ ёшидаги (18-27 яшар) шахсларни текшириш ва даволаш;

фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан нафақа оладиган кам таъминланган оилалардаги шахслар.

Республика акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича патологияли ҳомиладор аёлларга, 15 ёшгача бўлган болаларга мавжуд ўринлар фонди ва марказ поликлиникаси даволаш қувватининг 20 фоизигача миқдорида, Республика эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича эндокрин касалликлардан азоб чекадиган беморларга мавжуд ўринлар фонди ва марказ поликлиникаси даволаш қувватининг 30 фоизигача миқдорида бепул хизмат кўрсатилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги "Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 48-сонли Қарорига асосан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига бепул тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли шахслар рўйхати аниқланди:

ғирт етимлар,

I ва II гуруҳ ногиронлари;

болаликдан ногиронлар;

1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчилари;

ёшига кўра ишламаётган пенсионерлар;

Чернобиль АЭСдаги аварияни бартараф этишда ногирон бўлган шахслар;

байналминалчи жангчилар;

фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан нафақа олувчи кам таъминланган оилалар аъзолари;

ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар;

чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича 15-17 ёшдаги ўсмирлар ва чақириқ ёшидаги (18-27 яшар) шахслар.

8. Даволаш-профилактика муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган бепул тиббий хизматларни тартибга солиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 31 майдаги 161-сонли буйруғи билан республика аҳолисига кафолатланган бепул тиббий-санитария ёрдами кўрсатиши белгиланган даволаш-профилактика муассасалари рўйхати тасдиқланди:

1. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш муассасалари:

қишлоқ ва маҳалла врачлик пунктлари;

қишлоқ участка шифохоналари;

туман ва шаҳар оилавий поликлиникалари;

туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникалари;

туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари (туман ва шаҳар марказий шифохоналарининг хўжалик ҳисобидаги соғломлаштириш, реабилитация бўлимларидан ташқари).

2. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари:

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий Маркази, унинг вилоятлардаги филиаллари;

тез тиббий ёрдам бўлимлари, станциялари ва шифохоналари.

3. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари:

болалик муассасалари (болалар уйлари, шифохоналари, сиҳатгоҳлари, поликлиникалари, марказлари, боғчалари ва бўлимлари);

туғруқ муассасалари (акушерлик комплекслари, туғруқ бўлимлари, перинатал марказлар – режали гинекологик бўлимлар ёки ўринлардан ташқари);

оналик ва болалик муассасалари ("Она ва бола", Скрининг марказлари);

ўсмирлар марказлари.

4. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларни даволаш муассасалари:

руҳий ва руҳий-асаб касалликларни даволаш муассасалари (диспансерлар, шифохоналар, марказлар ва сиҳатгоҳлар);

сил касалликларни даволаш муассасалари (клиникалар, диспансерлар, шифохоналар ва сиҳатгоҳлар);

онкологик касалликларни даволаш муассасалари (клиникалар, диспансерлар, марказлар ва шифохоналар);

тери-таносил касалликларни даволаш муассасалари (клиникалар, диспансерлар ва шифохоналар – тери касалликлари бўлимлари ёки ўринларидан ташқари);

эндокринологик касалликларни даволаш муассасалари (клиникалар, диспансерлар ва шифохоналар);

наркологик касалликларни даволаш муассасалари (диспансер ва шифохоналар);

касб касалликларни даволаш муассасалари (марказлар ва бўлимлар);

лепрозорийлар;

ОИТС марказлари.

5. Юқумли касалликлар муассасалари (клиникалар, шифохоналар, марказлар ва бўлимлар).

Ушбу даволаш-профилактика муассасаларида фақат қуйидаги ҳолларда пуллик тиббий хизмат кўрсатишга рухсат этилади (шошилинч ва тез тиббий ёрдамдан ташқари):

норезидентларга;

бюджетдан молиялаштирилмайдиган тўлиқ хўжалик ҳисобидаги реабилитация ва соғломлаштириш бўлимларида;

корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан шартнома асосида пул ўтказиш йўли билан ходимлар диспансеризацияси, соғломлаштириш;

декретив контингентни тиббий кўрикдан ўтказиш;

ҳайдовчиларни автотранспорт воситаларини ҳайдашга яроқлилик бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш.

9. Пуллик тиббий хизмат кўрсатувчи барча муассасалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки ҳудудий бошқармалар томонидан берилган махсус рухсатномаларга эга бўлиши лозим. Пуллик тиббий хизмат кўрсатувчи муассасаларда фуқаролар билан албатта шартнома тузилиши ва уларга пул тўланганлиги тўғрисида квитанция берилиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" Қонунига асосан ҳамда аҳолини тегишли ахборот ва маълумот билан таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча тиббиёт муассасаларида ахборот бурчаклари ташкил этилиши ва пуллик тиббий хизмат кўрсатиш тартиб ва қоидалари, кўрсатиладиган хизмат нархлари, вазирлик томонидан берилган махсус рухсатномалар нусхаси кўринарли жойларга осиб қўйилиши белгиланган.

Даволаш-профилактика муассасаларида кўрсатилаётган пуллик хизматларга калькуляциялар (нархлар) амалдаги тартиб-қоидаларга асосан тиббиёт муассасалари томонидан ишлаб чиқилади, тасдиқланади ва юқори турувчи соғлиқни сақлаш бошқарув идоралари билан келишилгач амалга киритилади.

Даволаш-профилактика муассасаларида пуллик хизматларга нархларни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сонли "Соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори асосида соғлиқни сақлашнинг иккиламчи (вилоят кўп тармоқли марказлари, вилоят умумий профилдаги шифохоналари) ва учламчи (республика ихтисослашган марказлар, олий ўқув юртлари ва илмий-текшириш клиникалари) бўғинига тегишли бўлган тиббиёт муассасалари босқичма-босқич ўзини-ўзи молиялаштириш тизимида фаолият кўрсатаётганлиги муносабати билан ушбу муассасаларда аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

10. Даволаш-профилактика муассасаларида кўрсатилаётган сервис хизматларини ривожлантириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 14 октябрдаги 305-сонли буйруғи билан тизимда қўшимча пуллик сервис хизматлари жорий этилди.

Жумладан алоҳида хўжалик ҳисобидаги бўлимларда пуллик даволаш; беморларнинг уйига бориб физиотерапевтик муолажалар ўтказиш; бемор яқинларини ҳимоя воситалари билан таъминлаш (бахила, ниқоб, халат); беморларни уйига, меҳмонхонага олиб бориб қўйиш; фитобар ташкил этиш; ҳудудларни, бўш хоналарни ижарага бериш; муассаса ҳудудига ёндош жойда автотўхташ жойлари ташкил этиш; меҳмонхона хизмати ташкил этиш; қўшимча сервис хизмати ташкил этиш (телевизор, кондиционер, холодильник, телефон, интернет); буюртма асосида қўшимча овқат билан таъминлаш ва бошқалар.

Барча пуллик сервис хизмат турлари учун нархлар ҳаракатдаги қонун-қоидаларга биноан юқори соғлиқни сақлаш идоралари томонидан тасдиқланади, беморларга пуллик хизмат кўрсатишда квитанция берилади. Таъкидлаш лозимки, пуллик сервис хизматлари беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари учун мажбурий бўлмай, балки уларнинг хоҳиш-истакларига биноан кўрсатилади.

Абдували АГЗАМОВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш маркази бошлиғи.

№ 50, 14.12.2012 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.