Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис билан сухбат

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўз¬бекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори, янги биологик фаол моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини четдан олиб кириш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга қулайлик яратиш, норматив ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осо¬йишталигини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш қоидаларини белгилайди.

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 30 апрелдаги 131-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 207-сонли буйруғи қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 207-сонли буйруғи билан, янги биологик фаол моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва плас¬тик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ва ишлаб чиқариш, ўлчов миқдорлари илмий асосланганлигини кўриб чиқиш ва баҳо бериш учун, вазирликнинг соҳа бўйича бош мутахассислари ва бошқа тегишли соҳа мутахассислари ҳамда илмий-текшириш инс¬титутлари ва ДСЭНМ республика марказининг лабораториялари жалб қилиниб, экспертлар гуруҳи ташкил этилди. Булардан ташқари, республика ДСЭНМ қошида тузилган ишчи гуруҳи ўз иш фаолиятини бошлади.

Янги биологик фаол моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини четдан олиб кириш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ёки бу фаолият тури билан шуғулланиш истагини билдирган юридик ва жисмоний шахслар, Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази қошида тузилган ишчи гуруҳига ариза ва таклифлар билан электрон шаклида, почта орқали ёки шахсан ўзлари мурожаат қилишлари мумкин.

Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар:

- янги биологик актив моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ёки ишлаб чиқариш юзасидан юридик ва жисмоний шахслар (талабгорлар) томонидан берилган аризалар, шунинг¬дек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш кўзда тутилган норматив ҳужжатларни ўрнатилган тартибда қабул қилиш;

- талабгорлар томонидан аризалар билан бирга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, аризаларни рўйхатга олиш ҳамда эксперт гуруҳи раҳбари ёки унинг ўринбосарларининг муносабат белгиларига кўра, тегишлилиги бўйича уларга ижро учун тақдим этиш;

- экспертларнинг хулосаларига биноан тегишли лаборатория¬ларда таҳлиллар ўтказиш бўйича тавсиялар бериш;

- экспертлардан ўтказилган лаборатория таҳлили натижалари ҳақида олинган хулосалар ҳамда тегишли бўлган ҳужжатларни жамлаб, экспертлар гуруҳи йиғилишида муҳокамага олиб чиқиш;

- экспертлар йиғилиши баёни қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 апрелдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган шаклдаги, махсус ҳимоя¬ланган рангли бланкада рухсатномалар лойиҳасини тайёрлаб, Республика Бош давлат санитария врачига имзо учун тақдим этиш;

- амал қилиш муддати ўтган, амал қилиш муддати ўтмаган лекин йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган рухсатнома ўрнига талабгорнинг аризасига кўра рухсатнома дубликатини тайёрлаб, имзо учун тақдим этиш;

- Республика Бош давлат санитария врачи томонидан имзоланган рухсатномаларни бир иш куни давомида ариза муаллифига почта орқали хабарнома билан ёки электрон тарзда жўнатиш;

- янги биологик актив моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ҳамда пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ва ишлаб чиқариш тақиқланган ҳамда рад этилган тақдирда, бир иш куни давомида ариза муаллифига поч¬та орқали хабарнома билан ёки электрон тарзда жўнатиш белгиланган.

Экспертлар гуруҳи амалдаги қонунлар, қарорлар, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида янги биологик фаол моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсат олиш учун ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш, уларга тегишли хулосалар бериш бўйича илмий-амалий эксперт органи ҳисобланади.

Экспертлар гуруҳининг йиғилишлари, янги биологик фаол моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқаришга рухсат олиш учун ишчи гуруҳи томонидан киритилган ҳужжатлар, уларнинг муддатларидан келиб чиққан ҳолда, экспертлар гуруҳининг раиси томонидан белгиланган муддатларда ўтказиб борилади.

Экспертлар гуруҳи йиғилиши баёнининг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Ўтказилган йиғилиш баёни қарорига асосан, белгиланган шаклдаги рухсатнома лойиҳаси тайёрланиб, Ўзбе¬кистон Республикаси Бош давлат санитария врачига имзо учун киритилади.

Рухсатномани беришни рад этиш эса, Ўзбекистон Республикаси "Тадбиркорлик фао¬лияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамойиллари тўғрисида"ги Қонунининг 20-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Иш фаолиятини тўхтатиш (тиклаб бериш), рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш, Ўзбекистон Республикаси "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамо¬йиллари тўғрисида"ги Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шуҳрат ЮСУПОВ, Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази санитария врачи.

№ 24, 17.06.2016 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.