Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис билан сухбат

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ БЕДАВО ХАСТАЛИКМИ?

Хоразм вилоятида эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят эндокринология диспансерида амалга оширилган қурилиш ва реконструкция ишлари натижасида шифо муассасаси қиёфаси тубдан янгиланди. Беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифат ва самарадорлигини янада ошириш имконияти пайдо бўлди. Вилоят эндокринология диспансери бош шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Хўжаев билан қандли диабет касалликлари, унинг олдини олиш йўллари хусусида суҳбатлашдик.

– Ўтган йилда қабул қилиниб, ижрога йўналтирилган "Соғлом бола йили" Давлат дас¬тури талабларини бажариш мақсадида сиз фаолият юритаётган шифо масканида кўплаб ишлар амалга оширилди, шундай эмасми?

– Соғлом бола соғлом келажак демакдир. Фарзандларнинг соғлом туғилишига ҳисса қўшиш, улар камолоти учун қайғуриш зиммамизга улкан масъу¬лият юклайди. Шифо муассасамизда Давлат дастури ижросини таминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар бир шифокор Давлат дастуридан келиб чиққан ҳолда ўзига режа белгилаб олди. Шу асосда аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, бирин-кетин амалга оширилди. Хонқа туманига бориб, болаларни тиббий кўрикдан ўтказдик. Уларнинг умумий қон таҳлили ва қондаги қанд миқдори текширилди. Қандли диабетга чалинган болаларга глюкометр тарқатилди ва уларга регистр тўлдирилиб, барча ахборотлари билан Республика эндо¬кринология илмий-амалий тиббий марказига таҳлил учун юборилди. Бемор болаларни ҳар ой текширувдан ўтказиб турамиз. Шунингдек, диабет мактаби ташкил қилинган бўлиб, у ерда болалар тажрибали шифокор Роҳат Раҳимовадан касалликни даволаш бўйича тавсиялар олишмоқда. Ушбу диабет мактабида болалар ҳар хил маш¬ғулотлар ўтказиб, касаллик ва унга қарши курашиш хусусида ўзаро фикр алмашадилар. Кўпгина таълим муассасаларида суҳбатлар ташкил қилдик. Қандли диабет, буқоқ хасталиклари ҳақида ёшларга кенг маълумотлар бераяпмиз. Касалликни даволагандан, унинг олдини олиш афзаллигини биз шифокорлар кўп такрорлаймиз. Айниқса, бизнинг йўналишда профилактик чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, биз оилаларга кириб бориб, хонадон соҳибларига соғ¬лом турмуш тарзи хусусида кенг тушунчалар бериб бордик.

– Қандли диабет касаллигининг инсон организмида қандай пайдо бўлиши хусусида тўхталсангиз? Ушбу хасталик билан болалар, ёшлар ҳам оғримоқда, бунинг сабаблари нимада?

– Аввало, соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик, тўғри овқатланмаслик, меъёрни билмасликка бориб тақалади. Кўпинча болалар ўткир вирусли касалликларни бошидан кечирса ва унинг асоратлари қолиб кетса ушбу хасталик келиб чиқиши мумкин. Аксарият ҳолларда ёш болаларда ана шундай вирусли касалликлар туфайли қандли диабет юзага келмоқда. Яна ошқозон ости бези касалликларини ҳам келтириб чиқаради. Қандли диабет моддалар алмашинуви бузилиши касаллигидир. Асабийлашиш, оғир руҳий-психологик ҳолатлар ҳам касаллик келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Бу дардга чалинмаслик учун, болаларни мунтазам равишда кўрикдан ўтказиб туриш лозим. Шунда керакли маслаҳат, тавсияларни ўз вақтида олиб, ушбу касаллик профилактикасига эътибор қаратиш мумкин. Инсоннинг ҳар томонлама соғ¬лом бўлиши бевосита йод моддаси билан боғлиқ. Йод нафақат ақлий фаолият¬ни оширади, балки саломатликни бир маромда ушлаб туради. Организмда йод миқдорини меъёрда ушлаб туриш учун йодга бой маҳсулотларни кўпроқ тановул қилиб туриш керак. Мисол учун, сут маҳсулотлари йодга жуда бой, айниқса, балиқда катта миқдорда йод моддаси бор.

– Касаллик белгилари қандай намоён бўлади?

– Ҳали айтиб ўтганимдек, бу моддалар алмашинуви касаллиги бўлиб, келиб чиқиш сабаблари, ривожланиш йўллари, клиник аломатларига кўра турлича бўлган касалликлар гуруҳи (кўз, буйрак, нерв, юрак, қон-томирлар) бирлашганидир. Бутун дунё бўйича қандли диабет касаллигининг икки асосий тури мавжуд: инсулинга қарам қандли диабет, инсулинга қарам бўлмаган қанд¬ли диабет. Касаллик одамда юқумли касалликни бошидан кечиргандан ке¬йин кескин бошланади. Энг муҳим аломатлари чанқаш, оғиз қуриб қолиши, катта миқдорда сийдикдан қанд ажралиши, озиб кетиш, ҳолсизликдир. Бемор бир кеча-кундузда 3-5 литрдан 7-8 литргача суюқлик ичиши мумкин ва шунча миқдорда сийдик ажралиб чиқади. Қандли диабетнинг ривожланишига сабаб, организмда дастлаб углеводлар алмашинуви бузилади. Шифокор кўригига зудлик билан мурожаат қилинса, самараси шунча яхши бўлади.

– Мазкур касаллик қандай оқибатларга олиб келади?

– Агар вақтида даволанмаса, хасталик ривожлана боради. Инсулиннинг етишмовчилиги ва бошқа сабабларга кўра глюкозанинг мушак ва ёғ тўқималарига ўтиши мураккаблашиб, оқсил моддаларидан ва ёғдан глюкозанинг ҳосил бўлиши кучаяди. Бунинг натижасида глюкозанинг қондаги миқдори ошади ва у сийдик орқали ажрала бошлайди. Бу буйраклар осмотик босимининг ошиши ва сувнинг қайта сўрилиши натижасида юзага келади. Оқибатда қатор касалликлар келиб чиқади. Юрак хасталанади, оёқ-қўлларда қийин битадиган яралар пайдо бўлади. Қандли диабетга чалинганлар ўзларини жуда эҳтиёт қилишлари лозим, агар бирор жойлари кесилса ёки шикастланса, ўша жойдан қанд моддаси оқа бошлайди, натижада беморнинг яраси умуман битмаслиги мумкин ва ҳатто яра катталашиш хавфи ҳам йўқ эмас.

– Қандли диабет касаллиги тузалмас дардми?

– Мен шахсан уни касаллик ҳисобламайман, унга ҳатто чет элда ҳам касаллик сифатида қарашмайди. Қандли диабетга чалинганларга бошқача турмуш тарзидаги кишилар деб қаралади. Чунки, улар мунтазам равишда пар-ҳез қилишлари керак, таркибида қанд моддаси кучли бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишлари тавсия этилмайди. Доимо шифокор назоратида бўлиб, ўзларига эътибор бериб юрсалар, бир маромда ҳаёт кечираверадилар.

– Тавсияларингиз?

– Юқорида айтиб ўтганимдек, биринчи навбатда ўз-ўзини назорат қилиш, парҳезга ва оёқларини парваришлашга алоҳида эътибор беришлари керак. Оёқ кийимлари тор бўлмаслиги ва албатта, пахта толасидан бўлган пайпоқларни кийиш тавсия этилади. Кундалик овқатлари таркибида: шакар, конфет, мураббо, қиём, торт, газли ичимликлар бўлмаслиги лозим. Ҳар 3-6 ойда эндокринолог назоратидан ўтиб, керакли тавсия¬ларни олиб туришлари шарт. Аҳволига қараб таомномаси хусусида ўз вақтида тавсия олса, эътиборли бўлса, қарабсизки соғлом ҳаёт кечира олади.

Мафтуна РЎЗИМАТОВА, журналист.

№ 7, 20.02.2015 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.