Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис билан сухбат

КАСАЛЛИКМИ ЁКИ ҚАРИЛИККА ХОСМИ?

Қарилик билан геронтологлар, қариликдаги касалликлар ва уларни даволаш билан гериатрлар шуғулланади. Ўзбекистонда бу йўналишдаги мутахассислар саноқлигина. Шу боис, тиббиёт соҳасида катта ўзгаришлар бўлиб, бирламчи тизимда умумий амалиёт шифокорлари зиммасига катта масъулият юкланади.

Айни пайтда қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда оилавий полик¬линикалардаги умумий амалиёт шифокорлари (оила шифокорлари) янги туғилган чақалоқдан тортиб бутун оила аъзолари саломатлигига масъулдирлар. Хонадон файзи бўлган қарияларимизга ҳам тиббиёт ходимлари томонидан алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилиши керак. Чунки, инсоннинг кексалик даврида организмдаги мавжуд хасталиклар қаторида йўлдош касалликлар ҳам қўшилиши мумкин. Бунинг учун шифокорлар беморни чуқур текширган ҳолда тўғри ташхис қўйишлари зарур.

Бугунги мавзумизни биз бежизга "Касалликми ёки қариликка хосми?" деб атамадик. Биз кексаликда учрайдиган ва ёшга кўра ўзига хос ўзгаришларни касаллик, деб ҳисоблаяпмиз. Масалан, шифохонада даволанаётган кўплаб кекса ёшдаги беморларга "Сурункали гепатит", "Сурункали панкреатит", "Сурункали колит", "Сурункали миокардит" ташхислари қўйилмоқда. Шу ўринда савол туғилади. Дарҳақиқат, қариликда аъзолардаги ўзгаришларни яхши биламизми ва бу ўзгаришларни касалликдан ажрата оламизми?

Ҳозирги кунда ҳар бир тиббиёт муассасасида замонавий ультратовуш диагностикаси (УТД) аппарати мавжуд. Шифохонага саломатлигини текширтириш учун борган ҳар бир фуқаро ушбу аппарат кўригидан ўтади. Айниқса, кекса ёшдаги отахон ва онахонларга "сурункали гепатит" ёки "гепатоз", "сурункали панкреатит", эркакларда "сурункали прос¬татит" ёки "аденома" каби ташхислар қўйилаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Масалан, қарияларда жигарда ёғ томчилари кўпайиб боради ёки ошқозон¬ости безида тўқима зичлашади, коллаген толалари кўпаяди, аъзо чегарасида аниқлик бироз кама¬йиб боради, бу касалликми ёки қариликка хосми? Масаланинг иккинчи томонига эътибор қаратадиган бўлсак, сурункали касаллик деб ташхис қўйишимизнинг ўзи ҳам тўғри эмас. Чунки бундай хатолик бемор руҳиятига салбий таъсир қилади. Бемор қўйилган ташхисдан хавотирга тушиб: "Нима қиламиз энди?" деб сўраганда, айрим шифокорларимиз: "Қўрқманг отахон, бу қарилик белгиси" деб жавоб бериши, бунинг устига беморга турли хил дори-дармонларни ёзиб: "Шуларни қабул қилсангиз тузалиб кетасиз" дейиши тўғримикан?

Юқоридаги фикрларимни тиббиёт соҳасида олиб бораётган фаолиятларим ҳамда тиббиёт муассасаларида учраётган жузъий камчилик сифатида келтирдим. Шу боис, барча тиббиёт ходимларини Кексаларни эъзозлаш йилида мазкур долзарб мавзуга эътибор қаратишларини ва бу борада ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришларини истаган ҳолда, геронтология фани ва унинг айрим йўналишларини (геронтопсихология, геронтогигиена, геронтофизиология, геронтоморфология каби) кенгайтириб, гериатрия соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшсак, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Эркин ТУРСУНОВ, Тошкент педиатрия тиббиёт институти патологик физиология, одам анатомияси, гистология, цитология, эмбриология кафедраси профессори.

№ 3, 23.01.2015 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.