Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Мутахассис билан сухбат

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ ОҚИБАТЛАРИ

Шифохонага оғир ҳолатдаги бемор келтирилди. Текшириб кўрилганда у сифатсиз тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилгани сабабли заҳарланганлиги аниқланди.

Хўш, заҳарланиш қандай рўй беради, сабаблари нималарга боғлиқ?

Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш касаллиги содир бўлишига асосан сифатсиз, эскирган маҳсулотларни истеъмол қилиш сабабдир. Озиқ-овқат маҳсулотларининг заҳарли бўлиши эса турли омилларга боғлиқ.

Баъзи маҳсулотлар, масалан, балиқ, қўзиқорин, резавор тушиб қолган зарарли моддалар орқали заҳарланади. Статистик маълумотларга кўра, ов¬қатдан заҳарланишни микроблар чиқарар экан. Инсон таом истеъмол қилганида микробларнинг алоҳида турлари ёки уларнинг токсинлари билан заҳарланганлиги боис касалликка чалинади.

Заҳарланиш овқатдан сўнг одатда бир неча соат ичида намоён бўлади ва жуда оғир кечиши билан характерланади. Бу энг аввало, озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов берилганда қўллар, чанг ва ҳаво, қисман тупроқ ёки сақлаш учун ишлатиладиган сув ҳамда музнинг ифлослиги орқали маҳсулотга ўтиши туфайли содир бўлиши мумкин. Шунинг учун гўшт ва сут маҳсулотлари касалланган ёки бацилла ташувчи ҳайвонлардан олинган бўлса, улар токсиген микроб¬лар билан заҳарланганлиги боис маҳсулотларни тарқатиш ва сақлаш билан шуғулланувчи кишиларда касаллик келиб чиқиши мумкин.

Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш унинг пайдо бў¬лиш белгиларига кўра, икки гуруҳга бўлинади. Биринчиси, озуқавий инфекция ва иккинчиси, озуқадан заҳарланишдир. Озуқавий инфекцияларга юқумли касалликлар киради. Бунда озиқ-ов¬қат маҳсулотлари патоген микроб¬ларни касалланган организмдан (ёки бацилла ташувчилардан) соғ¬лом танага ташувчи ҳисобланади. Улар сув, ҳаво, рўзғордаги алоқа йўллари орқали ўтиши аниқланган. Касаллик содир бўлиши учун овқатда оз миқдордаги тирик ҳужайраларнинг мавжудлиги кифоя. Озуқавий заҳарланишни уйғотувчи микроорганизмлар маҳсулотларда токсинлар ҳосил қилиб ривожланади ва кўпаяди. Бироқ юқумли эмас. Бемор билан мулоқотда бўлган соғлом организмга касаллик ўтмайди.

Лекин озуқавий инфекцияларни уйғотувчилар инсон организмига тушиб, ичак инфекциялари касалликлари, яъни дизентерия, тиф, паратиф, ботулизм, ҳатто холера (ўлат)ни ҳам келтириб чиқариши кузатилган. Шундай экан, энг аввало, ҳар бир оилада санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши лозим. Ҳовлиларда чиқиндилар учун махсус жойлар бўлиши, фақат тоза ичимлик сувидан фойдаланиш шарт. Ариқ, ҳовуз сувларини ишлатиш асло мумкин эмас. Ёз фасли бошланганлиги боис, пашша, чивинлар кўпаяди. Уларга қарши курашда ҳам энг аввало тозалик муҳим. Истеъмолдан ортиб қолган таомни албатта музлаткичда сақлаш керак. Саломатлик ҳар биримизнинг ўз қўлимизда эканини унутмайлик.

Отабек РАҲИМОВ, Республика саломатлик ва тиббий статистика институти Наманган вилояти филиали бўлим мудири.

№ 27, 11.07.2014 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.