Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Хотира

ВАТАНПАРВАР АЖДОДЛАР ХОТИРАСИ УНУТИЛМАЙДИ

Истиқлол йилларида миллий қадриятларни тиклаш, тарихимизни холис ва ҳаққоний ўрганиш, азиз сиймолар хотирасини эъзозлаш, маданиятимиз ва санъатимиз ривожига ҳисса қўшган ижодкорлар фаолияти, уларнинг бой маънавий меросини тадқиқ этиш, тарғиб ва ташвиқ қилиш, тарихий адолатни қарор топтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Биринчи Президентимизнинг 2001 йил 1 майдаги "Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида"ги Фармони асосида ташкил этилган "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи 2002 йилнинг 31 августида очилди. Мана ўн олти йилдирки, халқимизнинг ўтмиши ва бугунини ўзида акс эттирган мазкур музей тобора бойитилиб, шаҳар аҳли ва меҳмонларининг азиз қадамжоларидан бирига айланди.

"Қатағон қурбонлари хотираси" музейи миллий маънавиятимизнинг юксалишида тарихий аҳамиятга эга бўлган музейлардан биридир. Музей экспозициясини ташкил қилиш учун керакли бўлган ашёвий база яратилди. Тегишли архив ҳужжатлари, фотосуратлар, ашёвий буюмлар, китоблар, видеоматериаллар тўпланди, республикамизнинг барча вилоятларидаги ўлкашунослик музейларида сақланаётган қатағон даврига оид экспонатлар, керакли ҳужжатлар ишчи гуруҳ аъзолари томонидан музейга олиб келинди. Унинг 2008 йилда янгиланган экспозициясида Ўрта Осиё (Туркистон)нинг чор Россияси томонидан босиб олинишидан тортиб, бугунги кунгача бўлган давр воқеалари 10 та бўлим орқали намойиш этилган. Масалан, биринчи бўлим Ўзбекистоннинг мустамлака даври тарихига бағишланган бўлиб, мамлакат мустақиллиги, эрки ва озодлиги учун курашлар давомида шаҳид кетган халқимизнинг минглаб ватанпарвар ва фидойи фарзандлари хотираси акс этган. Истиқлол йўлида жонини қурбон қилган аждодлар ҳақидаги тарихий ҳақиқатни акс эттириш, улар хотирасини абадийлаштириш музей экспозициясининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва бойитишни ўзининг асосий мақсади сифатида белгилаб олган Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси 2010 йилда "Қатағон қурбонлари" музейи ва "Шаҳидлар хотираси" жамоат фонди, шунингдек, "Олтин мерос" халқаро хайрия жамғармаси билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган. Мақсадлар муштараклиги ташкилотларнинг биргаликда, фаол ҳаракат қилишига сабаб бўлди. Ҳозирда ушбу ташкилотлар ҳамкорлигида мустабид тузум давридаги оммавий қатағонлар туфайли қурбон бўлган, инсонлик шаъни, ғурури топталган ватандошларимизнинг хотирасини тиклаш, мамлакатимиз тарихида рўй берган ижтимоий-сиёсий, маданий воқеалар ва қатағон сиёсатининг салбий оқибатларини холисона ўрганиш, фуқароларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

– Беҳбудий, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат сингари ижодкор-шоирлар, адабиётсевар олимларимизнинг илму маърифат зиёсини сочиш йўлида чеккан машаққатлари, Ватан озодлиги, истиқболи учун жон фидо қилганликларини кўп бора эшитганмиз. Мустамлакачилик даври ўзбек халқининг эсидан чиқмайдиган ва узоқ вақт хотираларда сақланиб қоладиган оламшумул тарихдир. Ўтган кунларни ҳаммамиз ҳам кўзёшлар билан эслаймиз. Истиқлолдан кейин эса бағримизга озодлик шамоли тегиб, мана энди бугунги кунимизга шукроналик нафаси билан яшамоқдамиз. Авваллари Бўзсув канали, Алвасти кўприк атрофи ачинарли аҳволда турарди. Ҳозир бу ердан нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижлик сайёҳларнинг ҳам қадами аримайди. Ўзбекистоннинг бугуни ва ўтмишини эслатувчи музей эса ҳар бир ёш авлодни она-Ватанга янада меҳрлироқ ва фидокор бўлишга ундайди, – дейди 85 ёшли Мираҳмад ҳожи ота.

Ҳа, албатта, Ватанни севмоқ имондандир, дейилади ҳадисларда. Жалолиддин Мангуберди, Баҳоуддин Нақшбанд, Муқанна, Тўмарис сингари мард ва ботир аждодларимизнинг мислсиз кўрсатган жасоратлари бугунги ёш авлод учун мактаб вазифасини ўтамоқда. Уларнинг юртсеварлиги, ватанпарварлик руҳиятига содиқлик, фидойилик жасоратлари йилдан-йилга, авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Зеро, Президентимиз айтганидек: "Халқимиз 150 йил давом этган мустамлакачилик даврида ҳар қандай зулм ва истибдодга қарамасдан, ўзини йўқотмади. Тилини ва динини, имон-эътиқодини сақлаб қолди. Ноҳақлик ва зўравонлик ҳукмрон бўлган шундай замонларда ҳам юртимиздан миллат ва халқ қайғуси билан яшаган ҳақиқий ватанпарвар инсонлар етишиб чиқди. Халқимизнинг асрлар синовида кучайиб, тобланиб борган мустаҳкам иродаси, имон-эътиқоди нафақат қадимий маънавиятимиз, балки миллий ўзлигимизни сақлаб қолишга асос бўлди".

Дарҳақиқат, мустабид тузум йилларида қатағонга учраган ватандошларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, илмий ижодий меросини чуқур ўрганиш ёшларимиз қалбида аждодларимиз руҳига эҳтиром, ижтимоий адолат тантанасига ишонч, истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини уйғотиши шубҳасиз.

Бир сўз билан айтганда, мустақиллик байрами арафасида эришилган ғалабаларни нишонлаш, бугунги кунимизга шукроналар айтиш анъанаси бардавом экан, Ватан озодлиги учун курашган ҳамюртларимиз ёди ва жасорати ҳамиша қалбларда эъзоз топаверади.

Намоз ТОЛИПОВ.

№ 34, 31.08.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.