Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Хотира

ҲЕЧ КИМ УНДАЙ БЎЛОЛМАС, ЧУНКИ, У ОНА!

Она – бу мўътабар инсон. У ҳақида қанчалар гапирсакда озлик қилади. Буюк зотни кўкларга кўтариб шеър битмаган шоир, қўшиқ айтмаган санъаткор, асар ёзмаган ёзувчи бўлмаса керак. Зеро, юртимизда оналаримизга бўлган ҳурмат ва эҳтиром қанчалик юқори эканлигини кўриб, қалбимиз қувончга тўлади. Бугунги кунда қайси бир соҳага назар ташламайлик, унда хотин-қизларимизнинг алоҳида ўрни борлигини кўрамиз.

Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида ватанимиз равнақи йўлида меҳнат қилиб, мангу барҳаёт бўлган инсонлар ёдга олиниб, жамият тараққиёти учун фаолият юритаётганлар хизмати қадрланади. Шу ўринда ушбу сана муносабати билан соғлиқни сақлаш тизимида ўзининг кўп йиллик меҳнат тажрибаси билан халқимиз саломатлиги йўлида самарали меҳнат қилган камтарин инсон Насибахон Акрамованинг ҳаёти ва фаолиятини ёдга олишни лозим топдик.

2002-2003 йилда таҳририятимизга Насибахон Акрамованинг кириб келганлари ҳамон эсимда. Уларнинг қалбларидаги илиқлик ва юзларидаги табассум жамиятда ишчан, оилада эса вафоли ёр ва меҳрибон она эканлигини акс эттирарди. Биз Насибахон Акрамова билан 17 йил давомида ҳамкорликда фаолият олиб бордик. Ўз касбининг моҳир устаси бўлган Насибахон опа ниҳоятда жонкуяр, меҳнаткаш, ғамхўр ва талабчан мутахассис эдилар. Айниқса, аҳоли орасида профилактика ишларига катта эътибор қаратиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда фаол фаол иштирок этишдан эринмасдилар. Республикамизнинг тиббиёт муассасаларида бўлганимизда Насибахон опа шаънига айтилган илиқ фикрларни эшитиб, мамнун бўлар эдик. Мен журналист сифатида айтмоқчиманки, инсон дунёга келар экан, унда одамийликнинг эзгу фазилатлари мужассам бўлиши керак. Ана шундай олийжаноб ҳислатларни Насибахон Акрамовада кўрдим. Насибахон опанинг умр йўлдошлари Ёри Жўраевнинг уларни шундай хотирлайди:

– Насибахон 1942 йилда Фарғона вилоятида таваллуд топган. 1959 йилда Тошкент Давлат педиатрия институтини имтиёзли диплом билан тугатган. Биз Насибахон билан 1966 йилда турмуш қурдик. Рафиқам 1966 йилда Бухоро вилояти Жондор туман марказий касалхонасида педиатр, 1967-1999 йилларда марказий касалхонанинг туғруқ мажмуасида чақалоқлар бўлими мудири, 2000-2001 йилларда Жондор туман саломатлик маркази бош шифокори вазифаларида фаолият юритганлар. 2001-2017 йилларда ҳозирги Республика жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институтида ташкилий-услубий бўлим мудири, кейинчалик эса соғлом турмуш тарзи бўлимининг мудири, шу билан бирга, жамоада касаба уюшма раиси ва маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул бўлиб ишладилар. Насибахон Акрамова 2015 йилда муборак Ҳаж сафарини адо этиб қайтдилар. Турмуш ўртоғим оқила, меҳрибон, соф виждонли, масъулиятли, дунёқараши кенг, санъатсевар, оилапарвар ва болажон аёл эдилар. Ўзларининг ярим асрдан ошиқ фаолияти давомида эл саломатлиги йўлида меҳнат қилиб, касбдошларига ибрат, шогирдларига эса устоз бўлдилар. Насибахон Акрамова билан тўрт нафар фарзандни вояга етказдик. Ўғилларимиз Диёр ва Дилшод айни кунда Бухоро вилоятида фаолият олиб боришмоқда. Қизларимиздан Фотима оиласи билан ҳозирги кунда Англиянинг Манчестр шаҳрида истиқомат қилиб, шаҳар департаментида ҳисобчи вазифасида ишлаб келмоқда. Филология фанлари номзоди. Зуҳра эса Тошкент Давлат педиатрия институтини тугатган. Айни пайтда мазкур ўқув юртининг 2-госпитал педиатрия кафедраси доценти лавозимида ишлайди. 2004 йилда тиббиёт фанлари номзоди, шу кунларда эса докторлик диссертациясини ҳимоя қилмоқда. 11 нафар набирамиз ва уч нафар эварамиз бор. Улар ҳам ота-оналари каби илм-фан йўлидан кетмоқда. Насибахон Акрамова билан 51 йил давомида бахтли ҳаёт кечирдик. Ана шундай маданиятли рафиқам билан фахрланаман. У кишининг хотиралари мен ва фарзандларим қалбида мангу яшайди.

Насибахон Акрамова билан жамоадош бўлган шогирдлари Азиза Ширинова ва Сайёра Муллаева устозлари хотирасига қуйидаги "Иродали, матонатли, тенги йўқ аёл" номли мувашшаҳни бағишлайдилар:

Нақадар олийжаноб оқила аёл,

Ажойиб хислатли, жафокаш аёл,

Сиз барчанинг кўнглини хушнуд этгансиз,

Иродали, матонатли тенги йўқ аёл.

Биз шогирдлар сиздан ибрат оламиз,

Азиз ўгитларингизга содиқ қоламиз,

Асраймиз қалбимизда Ҳожи онамиз,

Камтар инсон эдингиз, сиздай бўламиз.

Ранго-ранг гулларни севар эдингиз,

Агар хиром этсангиз, дунё маҳлиё.

Мунча ҳам нозиктаъб, гўзал эдингиз,

Орасталик ҳам сизда, ҳам ибо-ҳаё,

Виждонли, иймонли, кўнгли Оллоҳда,

Неча йиллар ўтса-да, номингиз ўчмас,

Абадий ҳаётсиз, ҳеч ким унутмас.

Ҳа, ҳаётда ўзидан яхши ном қолдирган инсонлар ҳеч қачон унут бўлмайдилар. Насибахон Акрамова хотираси қалбларимизда абадийдир.

Ибодат СОАТОВА.

№ 18, 04.05.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.