Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Хотира

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА МУҚАДДАС!

Тинчлик аталмиш олий неъмат эзгу амаллар билан янада гўзалдир. Шундай экан, ушбу дориломон кунларда ўтганларни хотирлаш, ёши улуғларни қадрлаб, дуосини олиш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Шу маънода мамлакатимизда ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши, айниқса, уруш ва фронт орти меҳнат фахрийлари алоҳида эъзозланиши бежиз эмас. Уларга бўлган эътиборнинг йилдан-йилга ортиб бораётгани эса тинчликсевар халқимиз хоҳиш-иродасининг юксак ифодасидир.

Ҳа, хотира уйғонса гўзал, қадрлаш эзгу амал. Шу боис ҳам бу улуғ айём кунида пойтахтимиз маркази ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйиб, жанг майдонларидан қайтмаган минг-минглаб юртдошларимиз номларини ёдга олиб, улар хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз. Шунингдек, жанг майдонларида жасорат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб, бугунги фаровон кунларда юз ёш билан юзлашиб, юздан ошиб, хонадон ва давраларимизнинг файзи бўлиб, қарилик гаштини сураётган фахрийларимиз, том маънодаги халоскорларимизга эҳтиром кўрсатамиз. Бугунги осойишта ҳаётимиз учун уларга чексиз миннатдорлик билдирамиз.

Расмий маълумотларга қараганда, Иккинчи жаҳон урушига Ўзбекистондан 1 миллион 433 минг 230 нафар эркак, 500 нафарга яқин хотин-қизлар сафарбар қилинган. Ачинарлиси, 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан саломатлигини йўқотиб, ногирон бўлиб қайтишган.

Қарийб 500 минг нафар юртдошимиз эса совуқ уруш майдонларида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Бошқача айтганда, халқимиз мана шундай оғир вазиятда кунни кун, тунни тун демай машаққатли меҳнат қилиб фронт ҳамда ғалаба учун муносиб ҳисса қўшган. Уруш бошланиши билан фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчириб келтирилган турли миллатларга мансуб бир миллионга яқин оила ва 200 минг нафар оиласиз болаларни ўз бағрига қабул қилган, "Сен етим эмассан", дея улар билан борини баҳам кўриб, меҳр берган. Ҳатто бир оила бир қанча етим болаларни фарзанд қилиб олиб, тарбиялаган. Хусусан, ана шундай оилаларнинг бири – 14 нафар етим болани ўз тарбиясига олган тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов хонадонидир. Шу ўринда айтиш керакки, ер юзида камдан-кам давлат ва миллат бундай юксак инсонийлик фазилатлар билан ғурурланиши мумкин. Бундан ташқари, уруш йиллари мамлакатимизда 115 та эвакуацион, кўчма госпитал ташкил этилиб, унда ўзбекистонлик шифокорларнинг фаол иштироки билан ярадор ва беморлар мураккаб жарроҳлик операциялари амалга ошириш йўли билан жанг майдони ва тинч меҳнат шароитига қайтарилган. Бир сўз билан айтганда, ушбу фронтда бутун ўзбек миллати иштирок этди. Бугун эса замон ўзгарди, вақт ўтиши билан истиқлол нашидасидан қалб жароҳатлари таскин топди. Шунинг учун ҳам уларнинг номи Республика "Нуроний" жамғармаси ташаббуси ва ҳомийлигида чоп этилган салкам 40 жилдли "Хотира китоби" ҳамда "Пўлат варақли китоб"лар саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ўчмас қилиб битилди. Қолаверса, халқимиз Юрт озодлиги учун курашган қаҳрамонларни унутгани йўқ, унутмайди ҳам. Жумладан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 26 апрелдаги топшириғига биноан, Пойтахтимизда бир вақтлар "Халқлар дўстлиги" деб номланган метро бекати, санъат саройи ва кенг бекатга шу атама, Шайхонтоҳур туманидаги кўчага эса Шомаҳмудовлар номи қайтарилгани фикримизнинг ёрқин ифодасидир. Айниқса, Президентимизнинг: "Тарихий ҳақиқатни қарор топтириш, халқимизнинг эзгу фазилат ва қадриятларини абадийлаштириш учун, Шомаҳмудовлар оиласига бағишланган, "Халқлар дўстлиги" деб номланган ёдгорлик ансамблини пойтахтимиз марказидаги майдонга қайтарсак, адолатли бўлади", дея таъкидлагани эса миллатсевар халқимизнинг дилидаги айни муддо бўлди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5 миллион сўм миқдорида пул мукофотининг берилиши, хоҳишларига кўра ўзлари жанг қилган мамлакатларга сафарга чиқишлари, шунингдек, саломатликларини тиклаш учун Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги "Ўзбекистон" ҳамда республикамиздаги бошқа сиҳатгоҳларга бир нафар кузатувчи ҳамроҳлигида бепул боришлари, уларни зарур авиа ва темирйўл чипталари билан таъминлашга алоҳида эътибор берилган.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ҳаётимизда ғоят катта воқелик бўлди. Мазкур ҳужжатларда уруш қатнашчиларини рағбатлантириш учун бир қатор муҳим тадбир, долзарб вазифалар назарда тутилган. Айниқса, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5 миллион сўм миқдорида пул мукофотининг берилиши, хоҳишларига кўра ўзлари жанг қилган мамлакатларга сафарга чиқишлари, шунингдек, саломатликларини тиклаш учун Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги "Ўзбекистон" ҳамда республикамиздаги бошқа сиҳатгоҳларга бир нафар кузатувчи ҳамроҳлигида бепул боришлари, уларни зарур авиа ва темирйўл чипталари билан таъминлашга алоҳида эътибор берилган. Бундан ташқари, Дастурга мувофиқ, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар, ҳарбий қисмлар вакиллари томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

ЭЪТИБОР БЕРИНГ

Уруш йиллари мамлакатимизда 115 та эвакуацион, кўчма госпитал ташкил этилиб, унда ўзбекистонлик шифокорларнинг фаол иштироки билан ярадор ва беморлар мураккаб жарроҳлик операциялари амалга ошириш йўли билан жанг майдони ва тинч меҳнат шароитига қайтарилган. Бир сўз билан айтганда, ушбу фронтда бутун ўзбек миллати иштирок этди.

Мақсадимиз – Ватан ҳимоясига масъул ҳарбий хизматчилар бу борада барчага намуна бўлиб, дунёда турли қарама-қаршиликлар тобора кескинлашиб, терроризм, экстремизм хавфи кучайиб бораётган бир пайтда тинчлик деган бебаҳо неъматнинг қадрига етишимиз керак. Бунинг учун ҳар биримиз масъул эканимизни унутмасдан, доимо огоҳ бўлишимиз зарур. Зеро, шоир айтганидек:

Тинчлик она заминга, Давру-даврон сурайлик. Келажаги барқарор, Юртни обод кўрайлик.

Искандар РАҲМОН, Қуролли Кучлар фахрийси, журналист.

№ 18, 04.05.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.