Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Хотира

ИСЛОМ КАРИМОВ ХОТИРАСИ ҚАЛБЛАРИМИЗДА МАНГУ ЯШАЙДИ

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилди. Мажмуанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси ёнида дафн этилган эди.

Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда Биринчи Президентимизнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги буюк хизматларига муносиб улуғвор мақбара мажмуа бунёд этилди.

Давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифлари давомида мажмуа қурилишининг бориши билан бир неча бор танишди. Ушбу масканни юртимизнинг энг қутлуғ қадамжоларидан бирига айлантириш, зиёратчилар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш борасида улкан ишлар амалга оширилди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.

Тадбир иштирокчилари, мамлакатимизнинг барча жойларидан келган юртдошларимиз мақбарани зиёрат қилиб, гуллар қўйдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига ҳам гул қўйди.

President.uz

№ 5, 02.02.2018 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.