Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Хотира

МАШҲУР ЖАРРОҲ ВА ФИДОЙИ ИНСОН ЭДИ...

Дунёда ҳамма нарса унутилади, Паришон тўзонлар кўмиб кетади. Фақат икки нарса қолур абадий: Дононинг сўзи-ю ботирнинг иши. Юз йиллар ўтса ҳам ўлим билмайди, Яхши сўз, яхши иш қилолган киши. Абулқосим ФИРДАВСИЙ.

Дарҳақиқат, жамиятимиз тарихида туғма иқтидор, юксак заковат соҳиби, бир сўз билан айтганда, матонати ва фаолияти ибратга арзигулик шахслар кўплаб топилади. Бундай инсонлар ўз касбининг моҳир устаси, фидойиси бўлиб, ҳаёти давомида амалга оширган эзгу ишлари билан мангуликка дахлдор бўлади. Ана шундай сиймолардан бири тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик Восит Воҳидовдир.

Донишмандлар "Тоғнинг салобати, кўрки, виқорини яхшироқ англаш учун унга узоқроқдан боқиш лозим. Чунки яқиндан унинг нечоғлик улкан, юксаклигини тўлалигича ҳис эта олмайсан. Олисдан эса ўзининг бор бўй-басти, маҳобатию малоҳатини янада тўлиқроқ намоён этади", дейишган. Шу маънода биз ҳам тиббиёт илми, тизим равнақи, аҳоли саломатлигини сақлаш ва мус-таҳкамлаш борасида ярим асрдан зиёд фидокорона меҳнат қилган қаҳрамонимиз – тиниб-тинчимас раҳбар, жонкуяр ташкилотчи, фидойи инсон босиб ўтган машаққатли, аммо шарафли ва нурафшон йўлларга бир оз узоқроқдан назар ташлашни жоиз деб билдик.

Академик Восит Воҳидов 1917 йилнинг 13 декабрида Жанубий Қозоғистон вилоятининг Туркистон шаҳрида таваллуд топган. Бироқ, унинг оиласи тақдир тақозоси билан 1931 йилда Ўзбекистонга кўчиб келади. 15 ёшли ўсмир Фарғонадаги ишчилар факультетига ўқишга кирган, 1932 йилда Тошкент шаҳридаги режа-иқтисод билим юртида таҳсил олган. 1934 йилда ҳозирги Тошкент тиббиёт академиясининг тиббиёт факультетига ўқишга кирди. Олийгоҳни имтиёзли диплом билан тугатиб, 1939 йилда инс-титутнинг терапия кафедрасида ишлай бошлади. Кўп ўтмай ҳарбий хизматга чақирилиб, у ерда ҳарбий бўлим шифокори этиб тайинланди ва ёш мутахассисга 1942 йилда тиббий хизмат капитани унвони берилди. Ҳарбий хизматдан қайтгач, 1946 йилда Тошкентдаги шошилинч тиббий ёрдам клиник шифохонаси хирургия бўлими ординатори бўлиб иш бошлайди. 1947 йил апрель ойидан ҳозирги Тошкент тиббиёт академиясининг умумий хирургия кафедраси клиник ординатори сифатида фаолият кўрсатади. Бу ерда тиббиёт дарғалари – Содиқ Маъсумов, Холиқ Ғафуров, Акбар Асқаров, Зулфия Умидова ва бошқалар билан ҳамкорликда ишлаб, илмий изланишлар олиб борди ва 1950 йили номзодлик диссертациясини муваффақиятли ёқлади. Бир йил ўтиб институтнинг даволаш факультети умумий хирургия кафедраси доценти лавозимида илмий-амалий, мураббийлик ишлари билан қизғин шуғулланди. 1953-1955 йил-ларда ёш олим ўпка хирургияси масалалари, касалликка чалинган беморларни жарроҳлик йўли билан даволашга оид илмий мақолалар ёзиб, газета-журналларда эълон қила бошлади. Мутахассиснинг 1959 йилда жигар ва ўт йўллари касалликлари ҳақидаги долзарб илмий мақоласи Москвадаги "Вестник хирургии" журналида чоп этилиб, шов-шув ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Изланишлар самараси 1962 йилда докторлик диссертациясини муваффақиятли ёқлашга асос бўлди. Қўли енгил жарроҳ шундан сўнг ташаббускор раҳбар, моҳир ташкилотчи сифатида институтнинг даволаш факультети умумий жарроҳлик кафедраси мудирлигига сайланди. 1973 йилда Бутуниттифоқ клиник ва экспериментал хирургия илмий-текшириш институтининг Тошкент филиалини ташкил этиб, унга директор этиб та-йинланди. Айтиш керакки, унинг раҳбарлигида салмоқли ташкилий ишлар амалга оширилди. Хусусан, ўпка, меъда-ичак йўл-лари хирургияси, анес-тезиология ва реаниматология, шунингдек, рентген, радиологик клиник ва экспериментал лаборатория бўлимлари фао-лия-ти йўлга қўйилди.

1976 йилдан бошлаб клиникада юрак хирургияси, фукционал диагностика, патологик анатомия, томирлар ва жигар хирургияси бўлимлари ҳам иш бошлайди. 1992 йилга келиб клиникага Хирургия илмий маркази мақоми берилди. Натижада, марказда кенг кўламли даволаш ишлари йўлга қўйилиб, жарроҳларнинг иш услуби тубдан такомиллаштирилади. Халқаро тажрибалар ўзлаштирилиб, мутахассисларнинг малакаси мунтазам ошириб борилди. Академик Восит Воҳидов юрак, жигар, магис-трал томирлар, ўпка, кўкс оралиғи касалликлари, ўт йўллари ва қорин бўшлиғидаги хирургик касалликлар билан боғлиқ долзарб муаммолар бўйича 300 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифидир. Унинг илмий раҳбарлигида 30 нафардан зиёд фан доктори, 100 нафарга яқин фан номзоди етишиб чиққан. Улар орасида соҳанинг таниқли олим, шифокорларидан – И. Рябухин, Л. Хачиев, Т. Қориев, Н. Адамов, Г. Гиммелфарб, Д. Ғуломов, Б. Гам-барин, А. Қосимов, П. Ҳамидов, Ю. Калиш, И. Овчинников, М. Туленов кабилар ҳам бор. Бундан ташқари, В. Воҳидов Бутунжаҳон хирург-лар ассоциациясининг ҳақиқий аъзоси, Пирогов номидаги "Хирургия" журнали таҳрир ҳайъати аъзоси, "Ўзбекистон тиббиё-ти" журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Соғ-лиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги хирургия бўйича илмий кенгаш раиси, шунингдек, Республика хирург-лар жамияти раиси сифатида ҳам фаолият олиб борган. Салоҳиятли олимнинг кўп йиллик самарали меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. Жумладан, 1994 йил 1 июнда вафот этганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий маркази унинг асосчиси, фан арбоби, профессор, академик Восит Воҳидов номи билан атала бошлади. Мана, орадан салкам чорак аср фурсат ўтганига қарамай, бу улуғ сиймонинг сафимизда йўқлигига сира ишонгимиз келмайди. Зеро, у доимо ёдимизда, тилимизда, дилимизда. 1996 йилдан буён бу мўътабар даргоҳда ҳар йили "Воҳидов ўқишлари" деб аталган республика ҳамда халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманлар ўтказилиши анъанага айланган. Бугун бу сермаҳсул, серқирра инсоннинг ҳаёти давомидаги самарали фаолияти, илмий изланишларини шо-гирд-лари муносиб давом эттиришмоқда.

Миржамол ЗУФАРОВ, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Иcкандар РАҲМОН, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.

№ 50, 08.12.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2018 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.