Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Хотира

ИБРАТГА МУНОСИБ УМР ЙЎЛЛАРИ

Аёл – у оилани саранжом-саришта этувчи, фарзандларнинг меҳрибон онаси, турмуш ўртоғига вафоли ёр, жамоада эса фаол, ташаббускор, қаттиққўл раҳбар. Зеро, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов аёлларимизнинг оила ва жамиятдаги ўрни нечоғлик муҳим аҳамиятга, шунингдек, ҳар бир соҳада хотин-қизлар меҳнати таҳсинга лойиқ эканлигини эътироф этганлар.

Ана шундай аёлларимиздан бири Эргаш Отахонов номидаги Наманган тиббиёт коллежи директори вазифасида фаолият юритган Мукаррам Ахмедбаева бугун орамизда бўлмасаларда, у кишининг фидойиларча қилган меҳнати ва эзгу фазилатлари ҳар биримиз учун ибрат бўлиб келмоқда. Ажойиб ва камтарин инсон Мукаррам опа директорлик вазифасидан олдин Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бўлиб ишлаганлар.

Э. Отахонов номли Наманган тиббиёт коллежи республикамиздаги нуфузли ўрта махсус ўқув юртларидан бири бўлиб, бу йил унинг ташкил этилганига 79 йил тўлади. Ўтган давр мобайнида бу билим масканида 40 мингдан зиёд ўрта тиббиёт ходими тайёрланиб, улар нафақат Наманган вилояти, балки республикамизнинг шифо масканларида халқимиз саломатлиги йўлида фаолият юритмоқдалар.

Мазкур таълим даргоҳи 1938 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳатто Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳам ўз фаолиятини тўхтатмади. Ўша даврларда зарурий шароитлар етарли бўлмасада, талабалар уч сменада ўқитилар эди. Мукаррам Ахмедбаева мазкур тиббиёт коллежига директор этиб тайинлангач, фаолиятининг биринчи кунидан бошлаб ўқув маскани моддий-техник базасини тубдан янгилаш, кадрлар тайёрлаш масаласи, шунингдек, янги ўқув бинолари ҳамда талабалар ётоқхонасини қуриш ишларини бошлаб юбордилар. Мукаррам опанинг фидокорона меҳнатлари туфайли вилоят маркази бўлган Наманган шаҳрида замонавий ўқув биноси, 400 кишига мўлжалланган спорт зали қад кўтарди. Йигирма бир йил давомида ўзининг ҳалол меҳнати ҳамда жонкуярлиги билан жамоа орасида ҳурмат-эътибор қозониб, қанчадан-қанча шогирдларга устозлик қилди. Ўз касбининг фидойиси бўлган Мукаррам опа билан бир қаторда урушдан кейинги оғир даврда елкама-елка меҳнат қилган шифокор-педагоглардан Х. Қориев, М. Мўминов, И. Усмонов, Ю. Ғофуров, М. Каримов, Ғ. Мухсинов, З. Атаянц, У. Низамов, Т. Охунова, Х. Тоирова, хўжалик ходимларидан И. Аҳмадалиев, Н. Содиқов, И. Салмонов, В. Бекходжаевларни ҳамиша чуқур ҳурмат билан эслаймиз. Зеро, Биринчи Президентимиз ташаббуси билан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни деб белгиланган экан, жамиятимиз тараққиёти учун астойдил хизмат қилган ана шундай инсонларни хотирлаш, уларнинг ҳаёт йўлидан ўрнак олиш, албатта, бизнинг бурчимиздир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, биз фахрийлар қалбини янада қувончга тўлдирди ва ўзимизни доимо давлат ҳимоясида эканимизни янада чуқур ҳис этдик. Албатта, ушбу фармондан руҳланиб, юртимиздаги фахрийлар, кекса нуронийлар ҳам давлатимиз осойишталиги, турмушимиз фаровонлиги йўлида ўзларининг бой тажрибаларини ёшларга бахшида этишларига ишончим комил.

Мухтасар айтганда, машаққатли меҳнати билан эл назарига тушган Мукаррам опа Ахмедбаеванинг номи ва ёрқин хотираси қалбимизда мангу яшайди.

Карима ИНАМОВА, тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш ва халқ таълими аълочиси.

№ 18, 05.05.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.