Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Хотира

ВАТАНДОШЛАРИМИЗ ХОТИРАСИГА ЭҲТИРОМ

Ватан тинчлиги, озодлиги ва келажак авлодлар фаровонлигини ўйлаб, тинимсиз курашлар олиб борган, ҳақиқат олдида бош эгмай, жон фидо қилган азиз ватандошларимиз хотираси мана 17 йилдирки, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қад ростлаган "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуида қадрланиб, ёдга олинади ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатилади.

2000 йилнинг 12 май куни Биринчи Президентимиз томонидан "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуаси очилиб, унинг ёнида "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи ҳам ташкил этилган эди. 2001 йилдан бошлаб эса, 31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида тарих саҳифаларида муҳрланди. Мана шу кунда оғир синовли дамларни бошидан кечирган меҳнаткаш халқимизнинг юракдаги ушалмаган орзулари амалга ошиб, қуёш нурлари каби қайта порлади. Бу қувончли воқеанинг рамзи сифатида қад ростлаган тўрт устунли гумбаз ва унда акс эттирилган қатағон қурбонлари қабри ўз ифодасини топди.

– Беҳбудий, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Фитрат сингари ижодкор-шоирлар, адабиётсевар олимларимизнинг илму маърифат зиёсини сочиш йўлида чеккан машаққатлари, Ватан озодлиги, истиқболи учун жон фидо қилганликларини кўп бора эшитганмиз. Мустамлакачилик даври ўзбек халқининг эсидан чиқмайдиган ва узоқ вақт хотираларда сақланиб қоладиган оламшумул тарихдир. Ўтган кунларни ҳаммамиз ҳам кўзёшлар билан эслаймиз. Истиқлолдан кейин эса бағримизга озодлик шамоли тегиб, мана энди бугунги кунимизга шукроналик нафаси билан яшамоқдамиз. Авваллари Бўзсув канали, Алвасти кўприк атрофи ачинарли аҳволда турарди. Ҳозир бу ердан нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижлик сайёҳларнинг ҳам қадами аримайди. Ўзбекистоннинг бугуни ва ўтмишини эслатувчи музей эса ҳар бир ёш авлодни она-Ватанга янада меҳрлироқ ва фидокор бўлишга ундайди, – дейди 89 ёшли Марҳамад ҳожи ота.

Ҳа, албатта, Ватанни севмоқ имондандир, дейилади ҳадисларда. Жалолиддин Мангуберди, Баҳоуддин Нақшбанд, Муқанна, Тўмарис сингари мард ва ботир аждодларимизнинг мислсиз кўрсатган жасоратлари бугунги ёш авлод учун мактаб вазифасини ўтамоқда. Уларнинг юртсеварлиги, ватанпарварлик руҳиятига содиқлик, фидойилик жасоратлари йилдан-йилга, авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда. Зеро, халқимиз 150 йил давом этган мустамлакачилик даврида ҳар қандай зулм ва истибдодга қарамасдан, ўзини йўқотмади. Тилини ва динини, имон-эътиқодини сақлаб қолди. Ноҳақлик ва зўравонлик ҳукмрон бўлган шундай замонларда ҳам юртимиздан миллат ва халқ қайғуси билан яшаган ҳақиқий ватанпарвар инсонлар етишиб чиқди. Халқимизнинг асрлар синовида кучайиб, тобланиб борган мустаҳкам иродаси, имон-эътиқоди нафақат қадимий маънавиятимиз, балки миллий ўзлигимизни сақлаб қолишга асос бўлди.

Дарҳақиқат, Тошкентда бунёд этилган ана шундай ёдгорлик мажмуаси халқимизнинг чин маънодаги фахр-ифтихори, қувонч ва шодликлари-ю, азалий орзуларининг амалий ифодасидир. У ерда миллий ўзлигимиз ва тарих воқеликларидан ҳикоя қилувчи "Қатағон қурбонлари хотираси" музейининг ташкил этилиши ва унда акс эттирилган нодир экспозициялар, фотолавҳалар ва тарихий ҳужжатлар ташриф буюрган ҳар бир кишида ўзига хос таассурот ва тасаввурни уйғотади.

Бу кўчалар, йўллар, мислсиз ўзгаришлар – буларнинг бари мустақиллик шарофатидир. Юрт-бошимизнинг маънавият ва маърифат соҳасини ривожлантиришга қўшаётган юксак эътиборлари туфайли барча шаҳар ва қишлоқларда илм-фан масканлари, ёдгорлик мажмуалари ва қадимий зиёратгоҳлар янгидан чирой очмоқда. Қатағон қурбонларини ёдга солувчи ушбу мажмуа очилганда бориб, у ердаги бунёдкорлик ишларини кўриб ҳайратланганман. Неча йиллар кўримсиз аҳволда ётган канал бўйлари ва атрофлари бугун жаннатмакон диёрга ўхшайди, гўё. Кечаси-ю кундузи одамлар билан гавжум. Ўтмиш ва тарихни билиш, англаш, аввало ўзимизга, қолаверса, фарзандларимиз учун ҳам ўта муҳимдир.

Бир сўз билан айтганда, Мустақиллик байрами арафасида эришилган ғалабаларни нишонлаш, бугунги кунимизга шукроналар айтиш анъанаси бардавом экан, Ватан озодлиги учун курашган ҳамюртларимиз ёди ва жасорати ҳамиша қалбларда эъзоз топаверади.

Намоз ТОЛИПОВ.

№ 36, 01.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.