Қидириш    
 ЎзбРусEng
  Бош саҳифа       Таҳририят ҳақида       Обуна       Мулоқот       Фотогалерея    
   Рукнлар
  Янгиликлар
  Долзарб мавзу
  Ислоҳот одимлари
  Расмий хужжатлар
  "Саломатлик" лойихаси
  Депутат минбари
  Хотира
  Мутахассис билан сухбат
  Эътироф
  Мутахассис маслаҳати
  Врач конспекти
  Соғлом она ва бола йили
  УАШ учун амалий ёрдам
  Спорт
  Назария ва амалиёт
  Со­­­­­ғлом она-соғлом бола
   Валюталар курси
Nbu.com -->
   Об-ҳаво
Хотира

ЁДИНГИЗ ҲАМИША ҚАЛБЛАРДА УйҒОҚ

Тарих буюк муаллим, келажакни акс эттирувчи энг ёрқин кўзгу, ҳақиқатни сўзловчи донишманддир. Аммо ҳаётда шундай шахслар бўладики, улар ва улар фаолияти билан боғлиқ хотиралар олдида биз билган тарих ҳам оддий саҳифага айланади. Бунда тарих эмас, ўтмиш зарварақларига мангуга муҳрланган улуғ сиймолар, ёрқин хотиралар тилга киради ва тарих уларни ҳеч қачон унутмайди.

Айтиш керакки, мамлакатимиз тақдирига оид бу сингари шонли солномаларнинг энг муҳими 1991 йилнинг 31 авгут куни ёзилди. 1 сентябрь – давлат мустақиллигига эришилган кун. Бугун бу ислоҳотларни бевосита Истиқлолимиз асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи ва ўчмас хотираси билан ёдга оламиз. Сир эмаски, Биринчи Президентимиз ташаббуси билан мустақиллик йилларида мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилди. Аввало, юрт тинчлиги, мамлакат тараққиёти, аҳоли фаровонлиги устувор вазифага айлантирилди. Бу жараёнда ҳеч бир соҳа иштироки назардан четда қолмади. Тўғри, буюк келажакка боғланувчи бу йўлни босиб ўтиш осон кечмади, буларнинг барчасига давлат раҳбарининг кучли иродаси, меҳнат-машаққати ва халқимизнинг юксак ишончи билан эришилди. Оғир ва таҳликали вазиятларда ҳам вазминлик билан қарор қабул қилинди. Шунингдек, маънавият масаласига алоҳида эътибор қаратилди, буюк аждодларимиз номи тикланиб, қанчадан-қанча мутафаккиру алломаларимиз хотираси улуғланди. Айниқса, ёшлар тақдири хусусида олиб борган сиёсати бугунги авлод вакиллари қалбида Ватанга муҳаббат, ғурур-ифтихор, энг асосийси, келажакка бўлган ишонч туйғуларини камол топтирди. Ҳар сафар ёшларга юзланар экан, "Ўзбекистондаги миллион-миллион ёшлар ўзимнинг болам, ўзимнинг фарзандим!" деди. Қолаверса, мамлакат тақдирини ёшлар келажаги билан боғлаб, "Ўзининг тарихий, маданий ва интеллектуал меросини асраб-авайлашга, бойитиш ва кўпайтиришга, шунингдек, униб ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга етарлича эътибор қаратмайдиган, ҳар томонлама уйғун ривожланган, мустақил фикрлайдиган, ўз қараш ва ёндашувига, гражданлик позициясига эга бўлган шахсни камол топтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўймайдиган ҳар қандай давлат ва жамият тарих ва тараққиёт йўлидан четга қолиб кетишга маҳкум эканини биз ўзимизга яхши тасаввур қилиб келганмиз ва яхши тасаввур этамиз", деб айтган сўзлари ёшлар маънавиятини мустаҳкамлаш, уларни аждодлар меросига эҳтиром руҳида тарбиялашдаги мақсадларимизнинг асл моҳиятини англатган эди.

Шунингдек, оила фаровонлиги ва келажак авлод камолотини таъминлашга қаратилган кўламли ишларнинг мантиқий асосини олиб қарайлик. Биринчи навбатда соғлом оиладагина соғлом фарзанд камол топади, она соғлом бўлса, соғлом фарзанд дунёга келади, келажак эгалари соғлом бўлса жамият соғлом бўлади, деган шиорга амал қилинди. Шу маънода оналар ва болалар саломатлиги, бу орқали бутун бир соғлиқни сақлаш соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Таъкидлаш муҳимки, бу борада Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги 2107-сон "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида"ги Фармони тизим фаолиятини янгидан шакллантиришда том маънода пойдевор вазифасини ўтади, дейиш мумкин. Боиси, шу асосда дастлаб, тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш мақсадида қишлоқ врачлик пунктлари ташкил қилиниб, олис ҳудудларда ҳам самарали фаолиятлар йўлга қўйилди. Шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолияти қайтадан кўриб чиқилди. Мухтасар айтганда, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат сифати тубдан такомиллаштирилди. Ҳассос шоир ёзганидек, айтсак адо бўлмайдиган, ўз ўрнида мамлакатимизни шундай нурафшон кунларга бошлаб келган бу каби эзгу фаолиятлар ва унинг раҳнамосини бугунги авлод вакиллари ҳамиша ардоқлайди. Қолаверса, халқимизда бир нақл бор, "Яхшидан боғ қолади".

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги Қарори эълон қилиниб, унга кўра Ислом Каримов номи билан боғлиқ амалга оширилган кўплаб хайрли ишлар қатори ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш, 2 сентябрь кунини Хотира куни сифатида ёд этиш белгилаб қўйилди. Бу эса юқоридаги фикрларимизнинг амалий ифодасидир. Айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида олиб борилаётган оқилона сиёсат Биринчи Президентимиз амалга оширган ислоҳотлар янада такомиллаштирилган тарзда изчил давом эттирилаётганлигининг ёрқин далилидир. Хусусан, энди ҳар йили 30 июнь мамлакатимизда Ёшлар куни сифатида кенг нишонланади. Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган фаолиятлар самарасини олайлик, ўтган 6 ой мобайнида тизим тубдан такомиллаштирилди. Жумладан, бирламчи тиббий-санитария йўналиши қайта кўриб чиқилиб, ҚВПлар фаолиятини оптималлаштириш натижасида аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилган янги кўринишдаги қишлоқ оилавий поликлиникалари ташкил қилинди. Шошилинч тиббий ёрдам хизмати замонавий тизим даражасига олиб чиқилди. Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш учун эса 2016 йил октябрь ойида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди тузилди. Қорақалпоғистон Республикаси, пойтахтимиз ва ҳудудлардаги марказий кўчаларга, шунингдек, Тошкент давлат техника университетига, Асака шаҳридаги автомобиль заводига, Фарғона шаҳридаги Санъат саройига, Тошкент халқаро аэропортига ҳамда Яшнобод туманининг Фарғона йўли кўчасида жойлашган жоме масжидга Ислом Каримов номи берилди. Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида ёдгорлик мажмуаси бунёд этилди. Шу билан бирга, Тошкент, Самарқанд шаҳрида ва Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Биринчи Президентимиз сиймоси акс эттирилган ҳайкал ўрнатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 31 август куни Биринчи Президентимиз узоқ йиллар мобайнида фаолият юритган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ислом Каримов ҳайкали очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди ва нутқ сўзлади.

Ҳа, ўзбек халқи иродаси мустаҳкам халқ. Бу миллат ўз арбобига доимо чексиз эҳтиромини изҳор этади. Ёки шоир айтганидек, Дунёнинг манзилу маконларида Бир рўзғор бут бўлса, тўрттаси хордир. Боққил бул диёрнинг қўрғонларига: Эгаси бор юртнинг – эртаси бордир.

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

№ 36, 01.09.2017 « орқага
   Сонлар архиви
Д С Ч П Ж Ш Я
1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30
   Овоз бериш
Газета тўғрисидаги маълумотларни кимдан олгансиз?
  Дустларимдан
  Обуна булганман
  Киоскдан
  Эълонлардан

Овоз бериш натижалари
   Ҳамкорлар
   Реклама
 
Copyright © 2007 — 2017 Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВи ва ахборот агентликларини
қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.